Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги
Download 1.06 Mb.
|
ВАК 23.12.22ЙИЛ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий тадқиқотлар шарҳи 3 .
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот иши республика фан ва технологияларни ривожлантиришнинг I. “Ахборотлаштирилган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий иқтисодий, маланий, маънавий-марифий ривожланишида инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари” устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий тадқиқотлар шарҳи3. Замонавий янги STEAM ёндашувли таълимни жорий қилиш ва уннинг дастурларини такомиллаштириш, аниқ ва табиий фанлар, муҳандислик ҳамда математика фанлари ўзаро интеграцияси асосида инновацион ўқитиш услубларини яратиш муаммоси юзасидан дунёнинг етакчи олий таълим муассасалари ва илмий марказлари, хусусан, Массачусетс Технологиялар Институти (АҚШ), Priston University (АҚШ), University of Texas (АҚШ), Eastern European Scientific Journal (Германия), Universität München (Германия), Oxford University (Буюк Британия), London University (Буюк Британия), Nagoya University (Япония), National Institute Of Technical Teachers Training And Research (Ҳиндистон), Москва давлат педагогика университети (Россия), Массачусетс ихтиссолашган маркази (АҚШ), Манчестр ихтиссолашган маркази (Буюк британия), Нагоя университети ҳузуридаги ихтисослшган малака ошириш маркази (Япония), тадқиқотлар олиб борилмоқда. Хорижий давлатларда STEAM ёндашувли таълим муаммоларини ҳал қилиш ва STEAM таълими контсепсияларини ривожлантиришнинг когнетив, аффектив ва психомоторик асослари такомиллаштирилган (National Institute Of Technical Teachers Training And Research Ҳиндистон), олий таълимда STEAM ёндашувли таълимга асосланган фан таълими, технология ва дизайн ------------ 3. Диссертация мавзуси бўйича халқаро илмий тадқиқотлар шарҳи URL: http://ojs.lboro.ac.uk/ojs/index.php/DATE/article/view/201/176 свободный 2015//Launching the 21st century American aerospace workforce. [Электронный ресурс]//Aerospace Industries Association of America (AIAA). Washington, DC:2008. URL:http://www.raeng.org.uk/publications/other/launching-the-21stcentury-american-aerospace-work свободный (дата обращения: 16.09.2015)//Winning the Race to Educate Our Children. Science, Technology, Engineering, and Mathematics (STEM) Education in the 2012 Budget (White House Office of Science and Technology Policy). [Электронный ресурс]. URL:https://www. whitehouse.gov/sites/default/files/microsites/ostp/OSTP-fy12- STEM-fs.pdf свободный 2015//ivanov: v rossiiskikh shkolakh nachnut prepodavat' robototekhniku. [Elektronnyi resurs]. Rossiiskoe agentstvo mezhdunarodnoi informatsii «RIA Novosti». 2014. URL: http://ria.ru/society/20141121/1034450220.2015 ва бошқа замонавий манбалар асосида амалга оширилган. таълими ўртасидаги алоқаларни ўрнатишда, ижодкорликни ривожлантириш шакллантириш жараёнини лойиҳалаш (моделлаштириш) методлари тизимлаштирилган ва унинг лойиҳавий-конструктив мазмуни такомиллаштирилган Princeton university (АҚШ), ўқитишнинг замонавий технологиялари асосида бўлажак ўқитувчиларни интеллектуал ва психоэмоционал ривожлантириш тизими яратилган Universität München (Германия), STEAM фанлар таълимини моделлаштириш ва рақамлаштириш орқали табиий-илмий фанларни ўқитиш методикаси ишлаб чиқилган. ўқитишнинг анъанавий ва замонавий дидактик воситалари асосида STEAM фанлар таълимини ривожлантиришнинг модулли технологиялари ишлаб чиқилган Nagoya University (Япония), бўлажак муҳандисларни фундаментал фанлардан олган билимларини амалиётга қўллаш орқали касбий компетентлигини шакллантириш жараёнини лойиҳалаш (моделлаштириш) методлари тизимлаштирилган London University (Буюк Британия), таълимда медиатехнологиялар ва рақамлаштириш технологияларини жорий этиш орқали STEAM фанлар таълимини ривожлантириш механизми ишлаб чиқилган Москва давлат педагогика университети (Россия). Жаҳонда STEAM таълимини моделлаштириш ва рақамлаштириш орқали такомиллаштириш ва уларни тизимли ўрганиш муаммоларининг ечими хусусида қуйидаги устувор йўналишларда тадқиқотлар олиб борилмоқда: STEAM таълим дастурларини жорий этиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш, STEAM фанларини рақамлаштириш, STEAM фанлари асосида касбий-амалий фаолиятга таёрлаш, касбий компетентликни такомиллаштириш, узлуксиз таълимни моделлаштириш, фанларни ўқитишдаги эмпирик билиш мeтoдлaри, фундаментал билимлар ва амалий билимлар кесишмаларини моделлаштириш технологияларни ривожлантириш. Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Мамлакатимиз миқёсида турли фанларни ўзаро боғлиқлиги ҳамда интеграцион таълимни амалга оширишда Р.Х.Джураев, Б.С.Абдуллаева, C.Қаҳҳоров, Қ.Ш.Турсунов, Ш.У.Нуруллаева, М.М.Мирқосимова, Н.Н.Азизходжаева, У.И.Иноятов, Н.А.Муслимов, Қ.Т.Олимов, Э.О.Турдиқулов, М.Б.Ўразова, Ж.А.Ҳамидов, З.К.Исмаилова, Ш.С.Шарипов, Д.О.Химматалиев, Б.С.Нуридинов каби олимлар тадқиқотлар олиб боришган4. Жумладан, Б.С.Абдуллаева фанлараро алоқадорликнинг методологик-дидактик асослари борасида тадқиқотларни олиб бориб, уни тўртта қисмга бўлиб ўрганган. Лекин бу илмий-тадқиқот ишларида бир вақтнинг ўзида табиий фанлар, технология, муҳандислик, дизайн ва математика фанларининг интеграциялашган таълими ўрганилмаган. ----------- 4.Джураев Р.Х. Организационно-педагогические основы интенсификации системы профессиональной подготовки в учебных заведениях профессионального образования: Автореф. дисс. … доктора педагогич. наук. – Ташкент: УзНИИПН им Т.Н. Кары-Ниязова, 1995. - 43 с; Ходжабоев А.Р. Учебно-методический комплекс подготовки учителей трудового обучения. Метод. реком.– Т.:,УзНИИПИ, 1989. - 93 с.; Иноятов У.И. Теоретические и организационно-методические основы управления контроля качества образования в профессиональном колледже. Дисс. … докт. пед. наук. – Ташкент, 2003. – 327 с.; Муслимов Н.А. Касб таълими ўқитувчисини касбий шакллантиришнинг назарий методик асослари. Дисс. ... пед. фан. докт. – Т.: 2007. – 315 б.; Олимов Қ.Т. Махсус фанлардан ўқув адабиётлари янги авлодини яратишнинг назарий-услубий асослари: Дис. … пед. фан. докт. – Тошкент: 2005. – 286 б.; Турдиқулов Э.О., Джураев Р.Х. ва бошқалар. Интеграциялашган таълим назарияси ва амалиёти. – Тошкент: Сано-стандарт, 2009. – 176 б.; Ўрозова М.Б. Бўлажак касбий таълим педагогини лойиҳалаш фаолиятига тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш. пед. фан. докт. дисс.... автореф. – Тошкент: 2015. МДҲ давлатларида STEAM фанлар таълимини амалга ошириш муаммоси ўтган ўн йил ичида кўпчилик тадқиқотчиларни эътиборини ўзига жалб қилган хусусан, россиялик олимлар В.Н.Чемеков, Д.А.Крылов С.А.Ловягин ва А.С.Обухов STEAM фанлар интеграцияси орқали амалий топшириқларни бажаришга қаратилган амалиётларни яратишни бошладилар ва МДПУда физика ва STEAM таълими бўйича магистрлик дастурини ишга туширдилар. STEAM нинг таркиби бўлган математика ва физика фанлари таълими асосида муҳандисликка тайёрлашни амалга ошириш муаммоси эса А.Н.Колмогоров, Л.Д.Кудрявцев, Б.В.Гнеденко, С.М.Никольский Т.М.Алиева, Й.В.Буличева, Н.Н.Лемешко ва бошқаларнинг илмий-тадқиқот ишларида қараб чиқилган. STEAM таълим дастурларини жорий этиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда А.О.Репин, Д.А.Крилов, Д.В.Ливанов ва бошқа олимлар тадқиқот ишларини олиб боришган. Бироқ уларнинг илмий тадқиқот ишларида STEAM фанлари таълимини моделлаштириш ва рақамлаштириш муаммоси ўрганилмаган. Хорижий давлатларда STEAM ёндашувли таълим муаммоларини ҳал қилиш ва STEAM таълими концепцияларини ўрганиш бўйича Ф.Банкс, Д.Барлех, Ж.Радлофф, С.Гузей, J.Pit, C.Брадй, Р.Леш, С.Севис, Т.Давиес ва Ж.Гильбертлар тадқиқот ишларини олиб борган бўлсаларда, STEAM фанлар таълимини моделлаштириш ва рақамлаштириш орқали ривожлантириш ҳамда STEAM таълим методикасини ишлаб чиқиш тадқиқ этилмаган. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling