Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


Download 1.06 Mb.
bet5/14
Sana15.02.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1199118
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
ВАК 23.12.22ЙИЛ

Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
STEAM фанларига қўйилган узлуксизлик, узвийлик, яхлитлик, эвристик, ички-интенсиал ўзаро боғлиқлик талаблари асосида STEAM фанлари мавзуларининг универсал қонуниятли, ирархик, гносеологик, иллюстратив ва индуктив алоқадорликлари такомиллаштирилган;
STEAM фанлари таълимини моделлаштиришда ақлий, консенсус, гибрид ва илмий моделлар каби моделлаштириш компонентларидан фойдаланиб, табиий фанлар, технология, муҳандислик, дизайн ва математика фанларининг ўзаро боғланган моделлари такомиллаштирилган;
инновацион таълимнинг ривожлантириш, англаш, шакллантириш принциплари ёрдамида STEAM методикасининг моделлаштириш ва рақамлаштириш компонентлари такомиллаштирилган;
STEAM фанларини рақамлаш имкониятини берувчи дастурий воситалар (MatCad, MatLab, Maple, Сrocodile Physics, Electronics Wor kbench Borland C++Builder 6 va Interactive Physics) ёрдамида STEAM фанлар таълимини моделлаштириш ва рақамлаштириш орқали ривожлантиришнинг модели такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандисларни STEAM фанлари асосида касбий-амалий фаолиятга тайёрлаш методикаси фанларни ўқитишдаги эмпирик билиш мeтoдлaри (кузaтув, тaққoслaш, умумлaштириш), мaнтиқий тaфaккур мeтoдлaри (aнaлиз вa синтeз, индукция вa дeдукция), нaзaрий билиш мeтoдлaри (aбстрaктциялaш, кoнкрeтлaштириш, aнaлoгия), эмпирик-нaзaрий тaфaккур мeтoдлари (мoдeллaштириш, лойиҳалаштириш) асосида такомиллаштирилган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
STEAM фанлар таълимини моделлаштириш ва рақамлаштириш орқали ривожлантиришнинг модели ишлаб чиқилган;
бакалавр таълим йўналишлари учун “Касбий педагогика” номли ўқув қўлланма нашр этилган (19.06.2022й. Гувоҳнома №233-0363) ва амалиётга татбиқ этилган;
бакалавр таълим йўналишлари учун “Умумий педагогика” номли дарслик нашр этилган (19.06.2022й. Гувоҳнома №233-0371) ва амалиётга татбиқ этилган;
педагогик илмий тадқиқот ишлари самародлигини статистик таҳлилини тажриба ва назорат гуруҳлари мисолида ўртача ўзлаштиришларини ҳисоблаш, қиёсловчи дастур (30.08.2021й №DGU 12450) амалиётга жорий этилган.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling