Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро мухандислик технология институти
Download 0.66 Mb. Pdf ko'rish
|
Kitob 2491 uzsmart.uz-Гулчирой
III. боб. Хамир
тайѐрлаш технологик тизимини микроконтроллерлар асосида бошқариш.......................... 3.1. Масаланинг алгоритмини ишлаб чиқиш................................ 3.2. Жараѐнни микроконтроллер асосида бошқариш дастурини ишлаб чиқиш ва уни ўрнатиш................................................. 3.3. Операторнинг интерфейсини лойиҳалаш............................... Хулоса........................................................................................................ Адабиѐтлар................................................................................................. Илова........................................................................................................... КИРИШ Нон бу ун, сув ва туздан шакар, ѐғ, сут ва бошқа маҳсулотларни қўшиб (ѐки қўшмасдан) тайѐрланган, ачитқи ва хамиртуришлар ѐрдамида бижғитилган хамирни пишириш натижасида олинадиган озиқ-овқат маҳсулотидир. Нон тайѐрлаш учун асосан буғдой ва жавдар унидан фойдаланилади. Баъзида қўшимча сифатида маккажухори, арпа, нўхат, соя ѐки оқ жухори унлари қўлланилади. Юқори озиқавийлик қиймати, аъло даражадаги таъми, кўнгилга тегмаслиги, яхши ҳазм бўлиши, тайѐрлашнинг осонлиги, сақлаш шароитларининг оддийлиги ва турғунлиги билан нон маҳсулотлари ер юзидаги инсонларнинг асосий озиқ-овқат маҳсулоти, баъзи давлатларда эса овқатланиш рационида биринчи ўриндаги маҳсулот ҳисобланади. Иссиқ, хушбўй, юмшоқ ва ширин таъмли нонни истеъмол қилиш инсонга ором бағишлайди. Шунинг учун XX аср олимларидан бири «яхши пишган буғдой ноннинг бир бўлаги, инсон ақлининг буюк кашфиѐтларидан бирини ташкил қилади» деган экан. Нон ҳақида кўплаб ажойиб мақоллар айтилган: «Нон неъматлар султони - нонни эъзозланг», «Нон мўллиги - эл тўқлиги», «Нонга ҳурмат - элга ҳурмат» ва бошқалар. Нонни биз билган кўринишда тайѐрлаш бундан 6000 йил илгари маълум эди. Инсон томонидан бижғитилган хамирдан нон тайѐрлашнинг ихтиро қилинишидан бошлаб новвойлик ривожланган. Кўп асрлар давомида нон уй шароитида тайѐрлаб келинган. Катта шаҳарларнинг аҳолисини, ҳарбий қўшинни ва бошқаларни нон билан таъминлашга зарурат, новвойлик сано-атининг ривожланишига олиб келди. Энг олдин нон ишлаб чиқаришнинг барча жараѐнлари қўлда бажариладиган кичик новвойхоналар ташкил қилинди. Хамир қориш, хамирни бўлаклаш ва нонни пишириш жараѐнини механизациялаштириш натижасида, Европа мамлакатларида ишлаб чиқарилган машина ва печлар билан жиҳозланган кичик ва йирик новвойлик корхоналар ташкил топа бошлади. Ўзбекистонда XX асрнинг бошларида бундай корхоналар аввало шаҳарларда (Тошкент, Самарқанд, Фарғона каби) ташкил топди. Бу шаҳарларда миллий нон маҳсулотлари билан бир қаторда европали нон турлари ва навлари ҳам тайѐрлана бошланди. Республикамизда ҳозирги вақтда 200 га яқин новвойлик корхоналар нон маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Аҳолини нон маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, технологик жиҳозлардан унумли фойдаланиш ва нон саноатига янги машина ва ускуна-ларни жалб қилиш билан боғлиқ. Тармоқнинг асосий вазифаларидан бўлиб нон тайѐрлаш технологиясини мукаммаллаштириш, нон-булка маҳсулотларининг чиқишини, технологик йўқотиш ва сарфларни аниқлаш ва камайтириш, ҳисобланади. Бу чоралар тармоқнинг техник тараққиѐтига, новвойлик корхоналарининг иш унумдор-лигининг ошишига олиб келади. Шу нуқтаи назардан хамир тайѐрлаш технологик тизимини такомиллаштириш, хамир сифатига, жараѐннинг давомийлигига ҳамда тан нархига таъсир этувчи омилларни назорат ва бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқиш, бошқаришда дастурловчи мантиқий контроллерларни қўллаш орқали хамир тайѐрлиш тизимини ташкил этиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади Download 0.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling