Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов
Download 0.58 Mb.
|
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ижтимоий айирбошлаш назарияси.
- Ижтимоий масъулият нормаси.
- Ижтимоий таққослаш.
- Ижтимоий ўрганиш назарияси.
- Икки босқичли коммуникацион оқим.
- Инграциация.
- Инстинктив хулқ.
Идентичлиликка эришиш. Касб ёки мафкуравий эътиқодларни танлаш билан ҳарактерланадиган инқирозни бошдан кечириш натижасида одам у ёки бу қарорни қатъий қабул қиладиган Эго-идентичлилик мақоми.
Ижтимоий айирбошлаш назарияси. Одамларнинг ўзаро биргаликдаги ҳаракатлари «мукофотни» кўпайтириш ёки «сарфни» камайтириш мақсадида ўзига хос битимлардан иборатлиги хақидаги назария. Ижтимоий идентичлилик. «Мен-концепция»миздаги «Биз» аспекти. «Мен кимман?»-деган саволга ўзимизнинг у ёки бу гуруҳга мансублигимизга асосланадиган жавоб варианти. Масалан: «Мен ўзбекман», «Мен мусулмонман». Ижтимоий масъулият нормаси. Одамлар ўзларига тобе одамларга ёрдам беришади деб кутиш. Ижтимоий репрезентациялар. Ҳамма томонидан қабул қилинган эътиқодлар. Бизнинг қарашларимиз ва маданий мафкурамизни ўз ичига оладиган, кўпчилик томонидан маъқулланадиган ғоя ва қадриятлар. Бизнинг ижтимоий репрезентацияларимиз бизга дунёни изоҳлашга ёрдам беради. Ижтимоий таққослаш. Ўз фикр ва қобилиятларини ўзини бошқалар билан таққослаш орқали баҳолаш. Ижтимоий фасилитация. 1) Бирламчи мазмуни-кўпчилик орасида оддий ёки яхши таниш вазифаларни яхшироқ бажаришга ундаш тенденцияси. 2) Замонавий мазмуни-бошқалар олдида доминант реакцияларнинг кучайиши. Ижтимоий ўрганиш назарияси. Ижтимоий хулққа кузатиш ва имитация воситасида ҳамда мукофотлаш ва жазолаш таъсири остида ўрганамиз деб хисобловчи назария. Ижтимоий қизиқиш. Шахсий мақсадлардан кўра кўпроқ жамият манфаатлари учун бошқалар билан ўзаро ҳамкорликда намоён бўладиган инсониятга нисбатан эмпатия хисси. Ижтимоий ялқовлик. Одамларнинг умумий мақсад учун ўз кучларини бирлаштирганларида, индивидуал масъулиятга нисбатан камроқ жон куйдиришлари. Икки босқичли коммуникацион оқим. Оммавий ахборот воситалари таъсирининг, ўз навбатида атрофдагиларга таъсир кўрсатадиган «фикр лидерлари» орқали амалга ошадиган жараён. Иккиламчи жараён – психоанализ назариясида индивидуумга на ўзига ва на бошқаларга хавф келтирмасдан инстинктив эҳтиёжларини қондиришга имкон берадиган когнитив – перцептив малакалар. Иккиламчилик самараси. Вақт бўйича охирги информация кўпроқ таъсир кўрсатади. Иккиламчилик самараси бирламчилик самарасига нисбатан камроқ учрайди. «Илинтириш» техникаси. Бирон-бир нарсага розилик олиш тактикаси. Биринчи илтимосга ён берган одам, илтимос қилувчи талабини оширган сайин розилик беришда давом этаверади. Бирданига катта илтимос билан мурожаат қилинган одамлар унга рози бўлишга камроқ мойил бўладилар. Инграциация. Бошқа одамларни ўзига мойил қилишга интилиш мақсадида, масалан, мақтовга ўхшаган стратегиялардан фойдаланиш. Индивидуализм. Гуруҳ мақсадларига нисбатан ўз шахсий мақсадларига устунлик бериш концепцияси. Бунда ўз-ўзини идентификация қилиш ўзини гуруҳ билан ўхшатиш орқали эмас балки шахсий атрибуциялар воситасида амалга оширилади. Инстинкт – туғма, организм тўқималари даражасида локаллашган, ташқи намоён бўлишга ва кескинликни бартарф қилишга интиладиган қўзғалиш ҳолати. Фрейднинг фикрича инстинкт организм туғма қўзғалиш ҳолатининг майллар шаклида ифодаланадиган психик намоён бўлишидан иборат. Инстинктив хулқ. Ўрганиш билан боғлиқ бўлмаган, шу турнинг ҳамма вакилларида намоён бўладиган туғма хулқ. Инструментал агрессия. Қандайдир бошқача мақсадга эришиш воситаси бўлган агрессия. Интеграл келишув. «Мен ютдим – сен ютдинг» типидаги, ҳар икки томоннинг манфаатлари ўзаро фойдада бирлашадиган келишув. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling