Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов
г) бихевиоризм, психоанализ, гештальт психология
Download 0.58 Mb.
|
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ГЛОССАРИЙ (ўзбек тилида) Автокинетик феномен.
- Адаптация даражаси феномени.
- Антикатексис
- Атрибуциянинг фундаментал хатоси.
- Баҳолаш қўрқуви.
- Бирламчилик самараси.
- Бохабар қилинган текширилувчи розилиги.
- Воситачилик.
- Гендер роли.
- Гетеростаз.
г) бихевиоризм, психоанализ, гештальт психология.
41. Психология тарихининг вазифалари: а) психика хақидаги илмий билимлар пайдо бўлиши ва динамик тараққиётини тахлил қилиш; б) таълим жараёнин бошқаришнинг психологик масалаларини ўрганиш, билиш жараёнлари шаклланишини тадқиқ қилиш, ақлий тараққиётнинг ишончли мезонларини қидириб топиш; в) одамнинг касбий хусусиятларини, меҳнат малакалари ривожланиши қонуниятларини ўрганиш.
ГЛОССАРИЙ (ўзбек тилида) Автокинетик феномен. Ўз-ўзидан ҳаракатланиш (грекча «ауто» ўзи, «кинетика» ҳаракат). Қоронғида ҳаракатсиз нур манбаининг ҳаракатланаётганга ўхшаб туюлиши. Агрессия. Кимгадир зарар етказиш учун йўналтирилган жисмоний ёки вербал хулқ. Лаборатория экспериментларида агрессия деганда хиссиётга таъсир қилиш учун электр токи билан зарба бериш ёки сўз билан нафсониятига тегиш тушунилади. Агрессиянинг бундай социал-психологик таърифи бўйича одам агрессив бўлмаган ҳолда қайсар (напористий) бўлиши мумкин. Адаптация даражаси феномени. Қўзғовчиларнинг аниқ даражасига мослашиш ва оқибатда айнан шу даражада содир бўладиган ўзгаришларга жавоб бериш ҳамда диққатни қаратиш тенденцияси. Адолат. Ўзаро муносабатлар ҳар бир қатнашчисининг «даромади» унинг «хиссасига» тўғри пропорционал бўлган ҳолат. Эътибор беринг: адолат ҳар доим ҳам тенг «даромадни» англатмайди. Адолатли дунё феномени. Дунё адолатли, шунинг учун одамлар хизматларига яраша нарсага эга бўлишади ва эга бўлганларига яраша хизмат қилишади деб ишонишга мойиллик. Альтруизм. Онгли шахсий эгоистик манфаатлар билан боғлиқ бўлмаган кимгадир ёрдам кўрсатиш мотиви. Аналь босқич – психосексуал тараққиётнинг иккинчи босқичи бўлиб, унда бола ичаклар фаолиятини назорат қилиш ва лаззатланишни ахлатни тутиб туриш ва вақтида чиқаришга жамлайди. Аналь ҳарактер – Фрейднинг аналь босқич тараққиётида тутилиб қолган шахс типи ҳақидаги концепцияси. Ҳарактернинг бундай типига эга бўлган одам ёки бахил, қайсар, ҳамма нарсани ғамловчи (аналь – ушлаб турувчи тип) ёки қахрли, тартибсиз ва шафқатсиз (аналь – агрессив тип) бўлади. Антикатексис – инстинктларнинг қондирилишига имкон бермайдиган тўсқинлик. Арбитраж. Ҳар иккала томоннинг фикрини ўрганиб хулосага келган учинчи бетараф томоннинг конфликтни бартараф қилиши. Атрибуция назарияси. Одамлар бошқаларнинг хулқини қандай тушунтиришади: ҳаракатлар сабабини одамнинг ички диспозициялари (барқарор сифатлар, мотивлар ва установкалар)га боғлашадими ёки ташқи вазиятларгами?- хақидаги назария. Атрибуциянинг фундаментал хатоси. Кузатувчиларнинг хулққа вазият таъсирини камситиб ва диспозиция (ички шахсий сифатлар) таъсирини бўрттириб баҳолаш тенденцияси. (Шунингдек мос келиш ишончи деб ҳам аталиб, биз аксарият одамнинг хулқи унинг диспозицияларига мос келади деб ҳисоблаймиз). Ахлоқий хавотир – индивидуумнинг ЭГОси (МЕНи) СУПЕРЭГО (Юқори - Мен) томонидан жазоланиш хавфи туғилганда у томонидан ҳис қилинадиган уят ва айбдорлик ҳисси. Ахлоқий эксклюзия. Алохида шахслар ёки гуруҳларни ахлоқ ва адолат қонунлари амал қиладиган соҳадан ташқарида деб идрок қилиш. Ахлоқий инклюзия эса аксинча, бошқаларни ахлоқий тамойиллар амал қиладиган соха доирасига қўшади. Базавий баҳо ҳатоси. Айни пайтдаги ҳодиса учунгина ҳарактерли бўлган хусусий фактлар таъсири остида базавий баҳоловчи информация (кўпчилик одамлар хақидаги информация)дан тўлиқ фойдаланмаслик ёки уни пайқамаслик тенденцияси. Баҳолаш қўрқуви. Бизни бошқалар қандай баҳолашларидан ҳавотирланишимиз. «Бегона» гуруҳнинг гомогенлиги самараси. «Уларнинг» гуруҳи «бизнинг» гуруҳимизга нисбатан кўпроқ бир бирига ўхшайди. Шундай қилиб «улар – бир бирига ўхшашади; биз – турли туманмиз». Бидъат. Гуруҳ ёки унинг алоҳида аъзоларига нисбатан асоссиз салбий установка. Бирламчи жараён – инстинктив эҳтиёжларни фантазияда қондириш. Асосий эҳтиёжни қондириш билан ассоциация қилинадиган объект образини шакллантирганда индивидуумнинг кескинлиги камайишини изоҳлайдиган психологик феномен. Бирламчилик самараси. Бошқа барча тенг кучли шароитларда биринчи бўлиб тақдим қилинган маълумот одатда кучлироқ бўлади. Бихевориал медицина. Саломатлик ва касалликлар хақидаги бихевориал ва тиббий билимлар интеграция қилинадиган ва фойдаланиладиган фанлараро соҳа. Бихевориал тасдиқ. Ижтимоий кутишлар одамларни шундай ҳаракат қилишга мажбур қилиб, уларнинг хулқи бошқаларни шу кутишларни тасдиқлашга ундашга сабаб бўладиган, ўз-ўзидан амалга ошадиган башоратлар типи. Бохабар қилинган текширилувчи розилиги. Текширилувчилар экспериментда қатнашиш ёки қатнашмасликларини ҳал қилишлари учун уларни етарли даражада бохабар қилишни талаб қиладиган этик тамойил. Верификациялашганлик. Назариянинг қийматини аниқлаш учун ишлатиладиган мезон. Адекват назария қатъий аниқланган, мантиқий ўзаро боғланган ва эмпирик асосланадиган концепциялардан иборат бўлиши керак. Воситачилик. Учинчи бетараф томоннинг алоқаларни яхшилаш ва таклифлар киритиш йўли билан зиддиятни бартараф қилишга интилиши. Гендер. Психологияда- «эркак», «аёл» тушунчасига аниқлик берувчи социал-биологик тавсифнома.Жинс биологик категория бўлганлиги учун социал психологлар аксарият биологик асосланган гендер фарқларини «жинсий фарқлар» сифатида қарашади. Гендер роли. Эркаклар ва аёллар учун улардан кутиладиган хулқ (норма) намуналари тўплами. Гениталь босқич – психосексуал тараққиётнинг тўртинчи ва охирги босқичи бўлиб, бунда етук гетеросексуал муносабатлар шаклланади (босқич ўсмирликдан умрнинг охиригача давом этади). Гениталь ҳарактер – Фрейд томонидан идеал психик саломатликни белгилаш учун киритилган атама. Ҳарактернинг бундай типи сексуаллиликнинг меъёрий даражасига эга бўлган, бошқалар билан интим муносабатларга қобил, ўз сермахсул фаолияти билан жамиятга ҳисса қўшадиган индивидуумларда учрайди. Гетеростаз. Одамлар шахсий ўсишга интилиш, стимулларни қидириш ва ўз-ўзини амалга ошириш билан мотивлашганлар деб тасдиқлаш. Гомеостаз. Одамлар зўриқишни камайтириш ва ички мувозанат ҳолатини сақлашга интилиш билан мотивлашганлар деб тасдиқлаш. Гуруҳ. Бир неча дақиқадан кўпроқ вақт мобайнида бир-бири билан ҳамкорлик қиладиган, бир-бирига таъсир қиладиган, ўзини «биз» сифатида идрок қиладиган икки ва ундан ортиқ одамлар. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling