Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов
Download 0.58 Mb.
|
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дала тадқиқотлари.
- Дезинформация самараси.
- Детерминизм.
- Душманлик агрессияси.
- Ёлғон консенсус самараси.
- Ён бериш.
- Жипслик.
- Идентичлилик диффузияси.
Гуруҳ ичида. Гуруҳга мансублик, умумий идентичлилик хиссига эга бўлган «Биз» - одамлар гуруҳи.
Гуруҳдан ташқарида. Одамлар ўз шахсий гуруҳларига ўхшамайди ва ундан фарқ қилади деб хисоблайдиган «Улар» - гуруҳи. Гуруҳий қутбланиш. Гуруҳ таъсири туфайли унинг аъзоларидаги азалдан мавжуд тенденцияларнинг кучайиши; гуруҳ ичида фикрлар бўлинишининг ўрнига ўртача тенденциянинг ўз қутбига тортилиши. Дала тадқиқотлари. Лабораториядан ташқарида, табиий, реал хаётий вазиятларда бажарилган тадқиқот. Далилларга қарши олдиндан ишоч. Шахсий асоссиз фикрни тасдиқлайдиган маълумотларни қидириш тенденцияси. Дезинформация самараси. Ходисанинг содир бўлишида иштирок этган одам у хақида ёлғон информация олади ва кейинчалик бу дезинформацияни бўлиб ўтган ҳодиса хақидаги ўз хотирасига киритиб қўяди. Деиндивидуализация. Ўз-ўзини англашнинг йўқолиши ва баҳолаш қўрқуви; анонимликни таъминлайдиган ва алоҳида индивидга диққатни тортмайдиган гуруҳий вазиятларда пайдо бўлади. Депрессив реализм. Енгил депрессия ҳолатида (ўз «Мен»и фойдасига эмас) объектив мулоҳазалар, атрибуция ва башоратлар туза оладиган одамлар тенденцияси. Детерминизм. Бизнинг бутун хулқимиз қандайдир ходисалар таъсирига боғлиқ ва шунинг учун эркин намоён бўлмайди деб тасдиқлаш. Дискриминация. Гуруҳ ёки унинг аъзоларига нисбатан нохақ салбий муносабат. Душманлик агрессияси. Нафрат туфайли уйғонадиган ва шахсий мақсадга айланган агрессия. Дўстлик-мухаббат. Хаёти бизнинг шахсий хаётимиз билан чамбарчас боғлиқ одамга нисбатан хис қилинадиган мулойимлик. Ёлғон консенсус самараси. Ножоиз ёки самарасиз хулқ, бирон бир қарашнинг кенг тарқалганлигига ошириб баҳо бериш тенденцияси. Ёлғон ноёблилик самараси. Қобилиятлар ва ўринли ёки самарали хулқ кенг тарқалганлиги фактини етарлича баҳолай олмаслик тенденцияси. Ён бериш. Ташқи таъсирлар ижтимоий босимга мос келса ҳам ички норозилик иштирок этадиган конформизм. Жамоачилик. Шахсий мақсадларга нисбатан у ёки бу гуруҳ (одатда, оила ёки ишчи гуруҳ) мақсадларига устунлик бериш концепцияси. Шунга мос равишда ўз-ўзини идентификация қилиш амалга ошади. Жипслик. Гуруҳ аъзоларининг масалан, ўзаро симпатия хисобига бир бирлари билан алоқалари даражаси, «Биз» хисси. Жисмоний жозибадорлик стереотипи. Жисмоний жозибадор одамлар ижтимоий маъқул сифатларга эга бўлишади презумпцияси: нима чиройли бўлса демак, яхши. Жозибалилик. Аудиторияни жалб қиладиган сифат. Субъектив маъқуллаш катта рол ўйнаган ҳолатларда жозибали (кўпроқ нимаси биландир аудиторияга ўхшайдиган) коммуникатор ишончлироқ бўлади. ИД – мазмуни наслий йўл билан олинган омиллардан иборат бўлган шахс тузилишининг қирраси. ИД ўта сезгир, иррационал ва ҳар қандай чеклашлардан ҳоли. Идентификация – боланинг ўз шахсий хавотиридан озод бўлиш ва ички зиддиятларини сусайтириш учун бошқаларнинг, биринчи навбатда ота – онасининг ҳарактер хусусиятларини ўзлаштириши жараёни. Идентичлилик диффузияси. Ёш йигит ёки қиз касб ёки мафкуравий эътиқодларни танлаш билан боғлиқ идентичлилик инқирозини бошдан кечирадиган ёки бошдан кечирмайдиган Эго-идентичлилик мақоми, лекин шу билан бирга қиз ёки йигит аниқ бир қарорга келгани йўқ ёки шундай қарор қабул қилишдан хали жуда узоқ. Идентичлилик инқирози. Ёш йигит ёки қиз «Мен ўзи кимман?», «Қаёққа қараб кетаяпман?» каби саволларга зўр бериб жавоб қидираётган вақт даври. Идентичлилик инқирозини бошдан кечираётган ёшларга аксарият ўз шахсий ижтимоий ролларини аниқ тасаввур қилиш етишмайди ва улар айни вазиятда ўзларига қайси рол кўпроқ мос келиши мумкинлиги хақида турли тахминлар қиладилар. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling