Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Download 0.58 Mb.
bet113/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Ўзаро боғлиқлик иллюзияси. Индивид томонидан аслида йўқ ўзаро муносабатларни идрок қилиш, ёки ўзаро муносабатларни аслидагидан кўра яқинроқ деб идрок қилиш.

  • Ўзаро ҳаракат. Битта факторнинг (масалан, биологик) бошқа факторга (масалан, атроф муҳитга) таъсири самараси.

  • Ўзаро ўз-ўзини ошкор қилиш. Ишончли суҳбат пайтида ўзаро ошкоралик уйғониш тенденцияси.

  • Ўзгарувчанлик. Индивиднинг бутун хаёти давомида шахс бетўхтов ўзгаришга учраб боради деб тасдиқлаш.

  • Ўзига бино қўйиш феномени. Аниқликдан кўра кўпроқ ишониш тенденцияси, яъни ўз эътиқодларининг тўғрилигига ортиқча баҳо бериш.

  • Ўзини ошкор қилиш. Бошқа одам олдида яширин кечинма ва хиссиётларини ошкор қилиш, ёрилиш.

  • Ўзини оқлашнинг етарли эмаслиги самараси. Ташқи оқлаш «етарли бўлмаган» ҳолатда ўз хулқини ички оқлаш йўли билан диссонансни камайтириш.

  • Ўзлаштирилган чорасизлик. Одам ёки хайвон доимий қайтарилаётган нохуш ходисаларни назорат қила олиш имкониятини хис қила олмаган ҳолатларда ўзлаштириладиган чорасизлик ва мутелик.

  • Ўз-ўзига мурожаат қилиш самараси. Ўзимизга тааллуқли бўлган информацияни яхши эслаб қолиш ва самарали қайта ишлаш тенденцияси.

  • Ўз-ўзимиз учун қурадиган тўсқинликлар. Ўз шахсий муваффақиятсизлигини оқлаш йўли билан Мен-образини ҳимоя қилиш.

  • Ўз-ўзини тақдим қилиш. Ўз-ўзини намоён қилиш акти ва кимнингдир идеалларига мос тушадиган таассурот ёки ёқимли таассурот уйғотиш учун йўналтирилган хулқ.

  • Ўз-ўзини ҳурмат қилиш. Шахсий ғурур хисси ёки одамнинг ўз-ўзига кенг қамровли баҳоси.

  • Ўлим инстинкти – Фрейднинг одамлар ўз-ўзини вайрон қилиш ва ўлим истаги билан фаоллашишади деб аталувчи ғояси (аксарият ташқи томондан агрессия кўринишида ифодаланади).

  • Ўрин алмаштириш – моҳияти хақиқий объект томонидан ўч олиниш эҳтимоли туфайли ҳиссиёт ва импульсларни бутунлай бошқа одамга йўналтиришдан иборат бўлган ҳимоя механизми. Масалан, ўқитувчи томонидан танқид қилинган талаба ўз ғазабини ётоқхонадаги қўшнисига сочади.

  • Ўртачага қайтиш. Энг юқори натижалар ёки ўзига хос хулқ ўртача кўрсаткичга қайтишга интилишини билдирувчи статистик тенденция.

  • Ҳаёт инстинкти – Фрейднинг одамлар ўз – ўзларини сақлашга интилишади деган ғояси.

  • Ҳамкорлар. Рақобат талаб қилмайдиган ишни алоҳида-алоҳида бажарадиган, индивидуал, бир вақтда ишлайдиган одамлар гуруҳи.

  • Ҳамкорлик нормаси. Одамлар уларга ёрдам берганларга зарар келтиришдан кўра, кўпроқ ёрдам беришади деб кутиш.

  • Ҳимоя механизмлари – индивидуумни хавотир ва айбдорлик ҳисси каби нохуш эмоциялардан ҳимоя қилувчи англанмаган реакциялар. Одамга хавф солувчи импульсларни беркитувчи ёки бузиб кўрсатувчи эго-ҳимоя тенденцияси.

  • Қаршилик кўрсатиш – сиқиб чиқарилган материалнинг очилишига терапия пайтида қаршилик кўрсатиш тенденцияси; шунингдек психотерапияни муддатидан олдин тўхтатиш йўли билан ҳимоя хулқи моделини сақлаш тенденцияси.

  • Қиёсий депривация. Ўзининг ахволини бошқаларга нисбатан ёмон деб идрок қилиш.

  • «Қуёнлар». Гуруҳдан фойда олиб ўрнига кам нарса берадиган одамлар.

  • Қўшилганлик эҳтиёжи. Доимий ижобий ўзаро ҳаракатларни кафолатлайдиган алоқалар боғлашга интилиш.

  • Эътиқодлар мустахкамлиги. Бирон бир одамнинг бирламчи тасаввурларининг мустахкамлиги. Эътиқоднинг асоси дискредитация қилинганда (обрўсизлантирилганда) ҳам, эътиқоднинг хақиқий бўлганлигининг изоҳи сақланиб қолаверади.

  • Эвристиканинг очиқлиги. Нарсалар эҳтимоллигини уларнинг хотирада мавжудлиги нуқтаи-назаридан баҳолайдиган самарали, лекин хатодан ҳоли бўлмаган эмпирик усул. Агар қандайдир мисоллар осонгина эсимизга тушса, биз уларни ҳамма томонидан қабул қилинган деб хисоблай бошлаймиз.

  • Эго – идеал – ота-оналар томонидан болага ўргатилган ўз-ўзини такомиллаштиришнинг аниқ стандартларидан иборат суперэгонинг бир қирраси. Индивид ўз-ўзини баҳолаш ва мағрурлик ҳиссининг ўсишига олиб келадиган мақсадларга эришишга интилганда Эго – идеалдан фойдаланади.

  • Эго – психоанализ назариясида ижтимоий дунё билан самарали ҳамкорлик қилиш учун зарур бўладиган идрок, тафаккур, малака ва психик фаолликнинг бошқа ҳамма кўринишларини ўз ичига оладиган шахс қурилмасининг қирраси.

  • Эгоизм. (Эҳтимол ҳар қандай хулқнинг асосида ётадиган) шахсий фаровонликни яхшилаш мотивацияси. Бошқаларнинг фаровонлигини яхшилашни мақсад қилиб қўядиган алғтруизмга тескари.

  • Эдип ёки Электра комплекси – фаллик босқичда пайдо бўладиган, боланинг қарама-қарши жинсдаги ота ёки онаси билан жинсий қўшилишга интилиши, ўзи билан бир жинсдаги ота ёки онаси томонидан таҳдидни ҳис қилиши ва вақти келиб зиддиятни ўзини ўзи билан бир жинсдаги ота ёки онаси билан идентификация қилиш орқали бартараф қилишидан иборат жараён. Бола қарама-қарши жинсдаги ота ёки онасига нисбатан эротик ҳиссиётни, ўзи билан бир жинсдаги ота ёки онасига нисбатан эса нафрат ва рашкни бошдан кечиради.

  • Экспериментал реализм. Экспериментнинг қатнашчиларни жалб қилиш ва қамраб олиш даражаси.

  • Экспериментал тадқиқот. Бир ёки бир неча омиллар (мустақил ўзгарувчан қийматлар) ни манипуляция қилиб ва бошқаларини назорат қилиб (ўзгаришсиз қолдириб), сабаб оқибат хақидаги маълумотларни аниқлайдиган тадқиқот.

  • Экстраординат мақсад. Ҳамкорликдаги интилишни талаб қиладиган умумий мақсад; шундай мақсадки одамлар ўртасидаги фарқни эътиборга олмайди.

  • Электра комплекси – Фрейд назариясидаги Эдип комплексининг аёлларга нисбатан версияси.

  • Эмоционал қайта ўрганиш – даволашнинг охирги босқичида қўлланиладиган, пациентга ўзи англаган нарсани кундалик ҳаётида ўзгаришга эришиш учун фойдаланишига ёрдам берадиган психоаналитик усул.

  • Эмоцияларнинг икки факторли назарияси. Қўзғалиш х ёрлиқ = эмоция.

  • Эмпатия. Бошқа одамнинг хис туйғуларини жўшқин ичдан кечириш; ўзини унинг ўрнига қўйишга ҳаракат қилиш.

  • Энтропия – ҳар қандай энергетик тизим мувозанат ҳолатига интилади деб тасдиқловчи термодинамика қонуни. Психоанализ назариясида энтропия ҳар қандай тирик мавжудотга ўзлари пайдо бўлган жонсиз ҳолатга қайтишга интилиш ҳос деган маoнони англатади.

  • Эпигенетик тамойил. Одам ўз тараққиётида албатта бутун инсоният учун умумий бўлган қатъий кетма-кетлик босқичларидан ўтади деб таъмин қилиш. Ҳар бир босқич биологик етилиш ва айни босқич томонидан одам олдига қўйиладиган ижтимоий талаблар билан бирга келадиган инқирозда намоён бўлади.

  • Эркин ассоциация – индивидуум қанчалик абсурд, шармандали ва мантиқсиз бўлмасин калласига нима келса шуни эркин гапириши жараёнида онгсизликни ўрганадиган психоаналитик усул.

  • Эроген зоналар – баданнинг ички ва ташқи тўқималари бирлашадиган ва таранглик ҳамда қўзғалиш манбаи бўлган нуқталари.

  • Этноцентризм. Ўз этник гуруҳи ва маданиятининг устунлигига ишоч ва мос равишда бошқа гуруҳларни назар писанд қилмаслик.

  • Эҳтимол МЕН. Келажакда биз орзу қиладиган ёки шундай бўлишдан қўрқадиган образлар.

  • Эҳтирос-мухаббат. Бошқа одам билан алоқага кучли мойиллик ҳолати. Эҳтиросли севишганлар бир-бирлари билан бутунлай банд бўладилар, севганларининг мухаббатига эришганларида экстаз ҳолатига тушадилар, уни йўқотганларида эса ғам-андухларининг чегараси бўлмайди.

  • Эътиқодлар мустахкамлиги. Бирон бир одамнинг бирламчи тасаввурларининг мустахкамлиги. Эътиқоднинг асоси дискредитация қилинганда (обрўсизлантирилганда) ҳам, эътиқоднинг хақиқий бўлганлигининг изоҳи сақланиб қолаверади.

  • «Юзига тарсиллатиш» техникаси. Ён беришга эришиш стратегияси. Кимдир катта илтимос билан мурожаат қилиб рад жавоби олгандан сўнг (юзига тарсиллатиш), энди кичикроқ илтимос билан мурожаат қилади.

  • Яқинлик. Географик қўшнилик. Яқинлик (яна ҳам аниқроғи «функционал масофа») боғлиқлик хиссининг уйғонишини тақозо қилади.


    Download 0.58 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   157




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling