Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Download 0.58 Mb.
bet111/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Сублимация ИДнинг импульслари ижтимоий маъқул фаолликка йўналтириладиган ўрин алмаштириш шакли.

  • Супер – Эго – интериоризациялашган маданий-ижтимоий нормалар. Психоанализ назариясида шахс қурилмасидаги этик ёки ахлоқий қатлам; ота-онадан жазолаш ва рағбатлантириш воситасида олинган ижтимоий норма ва хулқ стандартларининг индивидуум томонидан интернализация қилиниши. (интернализация – эътиқод, қадрият, установка, амалиёт, стандарт ва хоказоларни ўзиники деб қаoбул қилиш ёки уларга мослашиш).

  • Талаб қилинадиган ҳарактеристикалар. Экспериментда қатнашувчига ундан қандай хулқ усули кутилаётганини шипшитиб қўйиш.

  • Тасвирий идрок. Кўпроқ жанжаллашаётган томонларда пайдо бўладиган бир-бири хақидаги ўзаро салбий фикр; масалан, ўз томони ҳар доим ахлоқий ва тинчликсевар, қарши томон ахлоқсиз ва агрессив деб хисобланади.

  • Тасодифий танлаш. Ҳар бир одам тенг танланиш имкониятига эга бўлган сўров процедураси.

  • Тасодифий тақсимлаш. Эксперимент шартларига мос равишда текширилувчиларни шу шароитларга тушиш тенг имконияти билан тақсимлаш. (Сўровда тасодифий танлаш билан экспериментда тасодифий тақсимлаш ўртасидаги фарққа эътибор беринг. Тасодифий тақсимлаш бизга сабаб ва оқибатни аниқлашга ёрдам беради. Тасодифий танлаш бизга бутун турга нисбатан умумлаштиришлар қилишга ёрдам беради).

  • Тафаккурнинг гуруҳлашуви. Бирдам гуруҳ учун консенсусни қидириш устунлик қилиб, у муқобил ҳаракат усулини реал баҳолашни инкор қилишга мойил бўлганда одамларда пайдо бўладиган тафаккур режими.

  • Тенг мақомлилик муносабатлари. Тенглик асосидаги алоқалар. Ўзаро тенг бўлмаган мақомдаги одамларнинг ўзаро муносабатлари худди ўзаро тенг мақомли одамларнинг ўзаро муносабатларидагига ўхшаб уларнинг муносабатларини мустахкамлайдиган установкаларни туғдиради. Шунга кўра, бидъатларни сусайтириш учун ирқлараро алоқалар тенг мақомдаги одамлар томонидан амалга оширилиши мақсадга мувофиқ.

  • «Тенглар» феномени. Аёллар ва эркакларнинг жозибалилик ва бошқа сифатлар бўйича ўзларига «тенглар ичидан» шерик танлашлари тенденцияси.

  • Тобе ўзгарувчан қиймат. Мустақил ўзгарувчан қиймат манипуляциясига боғлиқ бўлган ўзгарувчан қиймат.

  • Топографик модел – Фрейд томонидан тасвирланган психиканинг уч даражаси модели: онг, онг олди ва онгсизлик.

  • Торлик. Битта одамга тўғри келадиган майдоннинг субъектив етарли эмаслик хисси.

  • Трансфер – психоаналитик терапиянинг муҳим ҳодисаси бўлиб, пациентнинг ўтмишда бошқа муҳим объектларга (одатда ота-онадан бирига) нисбатан ҳис қилган ҳиссиётларини терапевтга кўчиришини англатади.

  • Тушларни таoбирлаш – туш рамзларини талқин қилиш воситасида пациентларга уларнинг касаллик симптомларини ва мотивацион зиддиятларини тушунишларига ёрдам берувчи психоаналитик усул.

  • Тушунтириш усули. Хаёт ҳодисаларини изоҳлашнинг одатий усули. Изоҳлашнинг салбий, пессимистик, депрессив усули муваффақиятсизликларни барқарор, глобал ва ички сабабларга боғлайди.

  • Туғилиш тартиби. Хаёт услубининг шаклланишида муҳим рол ўйнайдиган индивиднинг оиладаги кетма-кетлик позицияси (масалан, биринчи фарзанд).

  • Тўлақонли эмаслик хисси. Болаликда пайдо бўладиган ва кейинчалик балоғат ёшида бошқалардан устунлик учун курашга асос бўлиб хизмат қиладиган шахсий тўлақонли эмаслик, беўхшовлик ва ноқобиллик хисси.

  • Установка (аттитюд). Фикр, хиссиёт ва мақсадга йўналтирилган хулқда намоён қилинадиган, нимагадир ёки кимгадир нисбатан ижобий ёки салбий баҳоловчи реакция.


  • Download 0.58 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   157




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling