Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Download 0.58 Mb.
bet110/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Рад қилиш – индивидуумнинг атрофдагилар туфайли унга таҳдид солаётган кечинмалардан уларнинг мавжудлигидан ўзини четга тортиш йўли билан ҳимояланишида намоён бўладиган ҳимоя механизми.

  • Рационализация – индивидуумга ўз муваффақиятсизликларини ҳақиқатга яқинроқ оқлашга имкон берадиган ҳимоя механизми.

  • Реактив қаршилик. Ўз эркинлигимиз хиссини тиклаш ва ҳимоя қилиш мотиви. Кимдир бизнинг ҳаракатларимиз эркинлигига даҳл қилганда пайдо бўлади.

  • Реактив қурилма –бир ҳил импульс ва ҳиссиётларни чеклаш ва уларга қарама-қарши импульс ва ҳиссиётларни кучайтириш йўли билан ҳавотирлилик даражасини пасайтиришга имкон берадиган ҳимоя механизми.

  • Реалистик гуруҳий зиддият назарияси. Бидъат гуруҳлар ўртасида дефицит ресурслар учун рақобат натижаси деб хисоблайдиган назария.

  • Реалистик хавотир – таҳдид ёки атроф борлиқдаги реал хавфни идрок қилишдан пайдо бўладиган эмоционал жавоб.

  • Реаллик тамойили – мос келувчи объект ва ёки шу эҳтиёжни қондириш учун шароит топилмагунча инстинктни қондиришни кечроқ муддатга суриб туришни кўзда тутадиган йўналиш.

  • Регрессия – стрессни бартараф қилишга уринишда бирмунча соддароқ жавоблардан фойдаланиш; индивидуумнинг бирмунча эртароқ, хавфсизроқ ва ёқимлироқ тараққиёт босқичига қайтишидан иборат ҳимоя механизми.

  • Репрезентативлик эвристикаси. Бирон бир нарсанинг эҳтимоллик даражасига унинг қанчалик специфик прототипларни намоён қилиши ва уларга мос келиши баҳоси орқали хукм чиқариш; одамни қўшимча фойдали информацияни назарга илмасликка мажбур қилиши мумкин.

  • Рефлектор ҳаракат – ИДнинг қўзғалиш манбаига ўша заҳоти жавоб бериш йўли билан тарангликдан озод бўлишидан иборат жараён.

  • Рол. Айни ижтимоий позицияда одамлар ўзларини қандай тутишлари кераклигини аниқлаб берувчи нормалар тўплами.

  • Саломатлик психологияси. Психологиянинг бихевориал медицинага ёрдамини таъминлайдиган бўлими.

  • Сексизм. 1) У ёки бу жинс вакилларига нисбатан индивидуал, олдиндан шаклланган установка ва ерга урувчи хулқ ёки 2) у ёки бу жинс вакилларига тобелик ҳолати мажбурланадиган институционал амалиёт (хатто бу амалиёт бидъат билан мотивлашган бўлса ҳам).

  • Сексуал инстинкт – Фрейднинг одамлар сексуал қониқиш ёки лаззатланишга интилишади деган ғояси.

  • Секта. 1) худога ёки одамга сиғинишнинг ўзига хос ритуали; 2) атрофни ўраб турган «ёвуз» маданиятдан изоляцияланиш; 3) ҳаризматик лидер мавжудлиги билан ҳарактерланадиган гуруҳ. (Мазхаб, сектадан фарқ қилиб, расмий диннинг ирмоғидир).

  • Сиқиб чиқариш – нохуш фикр ва импульсларни онг даражасига етиб боришига тусқинлик қиладиган ҳимоя меҳанизми.

  • Сохта информация манбаи методи. Текширилувчилар установкаларини ёлғон ёрдамида аниқлаш усули. Даставвал эксперимент қатнашчиларини янги ускуна психологик реакцияларни ўлчаб, уларнинг шахсий установкаларини аниқлайди деб ишонтирилади. Кейин текширилувчилардан ўлчов натижаларини олдиндан башорат қилиш сўралади ва шундай қилиб уларнинг установкалари аниқланади.

  • Стереотип. Одамлар гуруҳининг шахсий сифатлар хақидаги фикри. Стереотиплар ҳаддан ташқари умумлашган, ноаниқ ва янги информацияга резистент бўлиши мумкин.

  • Стереотипларга нисбатан ожизлик. Кимдир салбий стереотипнинг тўғрилигини тасдиқлайди деган вайронкор таъсирли хавфсираш.

  • Структуравий модел – Фрейд томонидан белгиланган шахс қурилмасининг ИД, ЭГО ва СУПЕРЭГОдан иборат уч даражаси.


  • Download 0.58 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   157




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling