Либидо – асосан жинсий хулқдан лаззат қидирадиган психик энергиянинг бир қисми (сексуал энергия).
Лидерлик. Алоҳида аъзолар гуруҳ фаолиятини мотивлаштирадиган ва ўз орқасидан эргаштирадиган жараён.
Маъқуллаш. Ижтимоий босимга мос ҳаракат ва эътиқодни ўз ичига оладиган конформизм.
Маданият. Одамларнинг катта гуруҳи учун умумий бўлган, авлоддан авлодга узатиладиган тушунчалар, установкалар, одатлар ва хулқ хусусиятлари.
Маиший реализм. Ташқи кўринишидан кундалик вазиятларга ўхшайдиган эксперимент.
Маъқуллаш. Ижтимоий босимга мос ҳаракат ва эътиқодни ўз ичига оладиган конформизм.
Меъёрдан ташқари ғамхўрлик – болаларда ўз-ўзини назорат қилишнинг ривожланиши ҳақида етарли даражада ёки умуман қайғурмайдиган ота-оналар хулқини тасвирлайдиган атама.
Мен – фалсафий тушунча булиб, шахс ўзига ҳисоб берадиган ва масъулиятни ҳис қиладиган, режалаштирилган ҳарактер субъектини билдиради. Мен ҳайвоний майллар пайдо булишининг цензори ҳисобланади. Цивилизация ва ижтимоий муносабатлар тараққиёти давомида Мен маданият томонидан шакллантирилади, яъни жамиятдаги маданий ва ахлоқий муносабатлар ҳар бир одамга таъсир қилади, у билан қўшилиб кетиб субъектив “Мен” ни ташкил қилади.
«Мен» - структура. Одамнинг ўз-ўзига тааллуқли бўлган маълумотни қайта ишлашни ташкил қиладиган ва йўналтирадиган ўз-ўзига ишонч.
Мудроқлик самараси. Хабарнинг кечиккан таъсири; биз хабарни эслаймиз-у, унга ишонмаслик сабабини унутганимизда пайдо бўлади.
Музокаралар. Зиддият қатнашчилари ўртасида бевосита мулоқот йўли билан келишувни қидириш.
Мукофотловчи истаралилик назарияси. Кимнинг хулқи биз учун фойдали бўлса, ёки ким биз учун фойдали воқеалар билан боғлиқ бўлса, шу одамлар бизга ёқиши хақидаги назария.
Мустақил ўзгарувчан қиймат. Тадқиқотчи манипуляция қиладиган экспериментал омил.
Назария. Кузатилаётган ҳодисаларни тушунтирадиган ва башорат қиладиган интеграциялашган тамойиллар тўплами.
Назорат иллюзияси. Аслида назорат қилиб бўлмайдиган ходисаларни шахсий назоратим остида ёки яна ҳам кучлироқ назорат қилинаяпти деб идрок қилиш.
Назорат локуси. Одамлар ўз хаётларини шахсий интилишлари ва ҳаракатлари орқали «ичкаридан», ёки тасодифлар ва ташқи кучлар орқали «ташқаридан» назорат қилинади деб идрок қилишлари даражаси.
Натуралистик адашиш. Кузатилаётганга нисбатан нима яхши эканлигини аниқлаш хатоси. Масалан: нима одатий бўлса -нормада, нима нормада бўлса – яхши.
Невротик хавотир – ЭГО назорат қилиб бўлмайдиган инстинктив майллар таҳдиди остида бўлганда индивид томонидан ҳис қилинадиган қўрқув кўринишидаги эмоционал жавоб (ИД – (У онг ости) дан келаётган импульслар ЭГОга нохушлик келтиради деган қўрқув).
Нолга тенг бўлмаган қиймат билан ўйнаш. Умумий ютуқ нолга тенг бўлиши шарт бўлмаган ўйин. Ҳамкорликда ҳар иккала ўйинчи ҳам ютиши мумкин; рақобатлашиб иккаласи ҳам ютқазиши мумкин.
Нормалар. Умум томонидан қабул қилинган ва кутиладиган хулқ қоидаси. Нормалар «тўғри» хулқни талаб қилади.
Норматив таъсир. Одамнинг эътибор қозониш учун бошқаларнинг истакларини қондириш истагига асосланган конформизм.
Онг – индивидуум ҳар қандай айни пайтда англайдиган фикр ва ҳиссиётлар.
Онг олди – ҳар қандай айни пайтда индивидуум англамайдиган, лекин озгина қийинчилик ёки умуман қийналмасдан (масалан: туғилган кунингиз) англаниши мумкин бўлган фикр ва ҳиссиётлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |