Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Download 0.58 Mb.
bet107/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Информацион таъсир. Бошқа одамларнинг реаллик хақидаги мулоҳазаларини қабул қилиш натижасида пайдо бўладиган конформизм.

  • Ирқчилик. 1) Алоҳида ирқ вакилларига нисбатан индивидуал нотўғри установкалар ва камситувчи хулқ ёки 2) алоҳида ирқ вакилларига тобелик ҳолати мажбур қилинадиган институционал амалиёт (хатто бу амалиёт бидoат билан мотивлашган бўлса ҳам).

  • Ички гуруҳ эҳтироси. Ўз гуруҳига ижобий муносабатда бўлиш тенденцияси.

  • Ички мутаносиблик. Назариянинг қийматини аниқлаш учун ишлатиладиган мезон. Адекват назария бир-биридан фарқ қиладиган феноменларни ички мутаносиблик усули билан изоҳлаши лозим.

  • Ишонтиришнинг бавосита усули. Одамларга тасодифий омиллар, масалан, ораторнинг ёқимлилиги таъсир қиладиган ҳолатдаги ишонтириш.

  • Ишонтиришнинг тўғридан-тўғри усули. Аудитория ўзининг бутун диққатини ёқимли аргументларга йўналтирган ҳолатдаги ишонтириш.

  • Иштирок этувчилар самараси. Агар бошқа одамлар ҳам кўриб туришган бўлса одамнинг бирон бир кишига ёрдам бериш эҳтимоли кам бўлади.

  • Кастрация қўрқуви – (кастрация – лотинча атама, эркаклар уруғдони ёки аёллар тухумдонини жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш, бичиб қўйиш, психоанализда эркаклар ташқи жинсий органи, пенисни (рамзий) кесиб ташлаш) – ёш ўғил болаларда отаси унинг жинсий органини онасига нисбатан жинсий рақобати учун кесиб ташлайди деган қўрқув ҳисси.

  • Катарсис. Эмоционал бўшаниш. Агрессияни катарсис орқали шундай тушунтириш мумкин: индивидуум агрессив энергияни ёки агрессив ҳаракат воситасида, ёки тасаввурдаги агрессия хисобига «озод қилганда» агрессив қўзғалиш сусаяди.

  • Катексис – психик энергиянинг объект, ғоя ёки хулққа йўналганлиги.

  • Клиник психология. Психологик қийинчиликларни хис қилаётган одамларни текшириш, ташхис қўйиш ва даволаш.

  • Когнитив диссонанс. Бири бирига қарама қарши бўлган иккита фикр пайдо бўлганлигини англашда пайдо бўладиган зўриқиш. Масалан, биз етарлича асосга эга бўлмай туриб, ўзимизнинг установкаларимизга қарама-қарши ҳаракат қилганимизда ёки мантиқ бошқасини талаб қилиб туриб бошқа вариант фойдасига қарор қабул қилганимизда диссонанс пайдо бўлади.

  • Коммуникация канали. Юзма-юз, ёзма, киноплёнкада ёки бошқа бирон йўл билан маълумот узатиш усули.

  • Коммунитарианизм. Индивидуализм (одамнинг асосий хуқуқларини хурмат қилиш) ва коллективизм (оила ва жамият равнақи хақида ғамхўрлик қилиш)ни синтез қилишга уриниш.

  • Компетентлилик. Ўзининг шахсий муваффақиятлилиги ва фойдалилиги хиссидан келиб чиқадиган, одамга ўзининг атрофдагилар билан самарали ўзаро ҳамкорлик қилиш қобилиятини англатадиган куч ва ишончда ифодаланадиган психосоциал сифат.

  • Конфликт. Идрок қилинадиган ҳаракат ва мақсадлар номувофиқлиги.

  • Конформизм. Гуруҳнинг реал ёки тасаввурдаги босими остида хулқ ёки эътиқодларни ўзгартириш.

  • Корреляцион тадқиқотлар. Ўзгарувчи қийматлар ўртасида пайдо бўладиган табиий алоқаларни ўрганиш.

  • Кредитлилик. Ишончлилик. «Кредитли» коммуникатор бир вақтниниг ўзида ҳам эксперт, ҳам ишончга сазовор одам сифатида идрок қилинади.

  • Кўчириш. Агрессияни фрустрация манбаидан бошқа нишонга ўтказиш. Янги нишон одатда ижтимоий маъқулроқ бўлади.

  • Лаззатланиш тамойили – реалликнинг чеклашлари ёки талабларига қарамасдан ҳар қандай истак ва эҳтиёжларни шу заҳоти қондиришни талаб қиладиган йўналиш.

  • Латент давр – либидонинг мудроқлик ва диққатнинг ўз жинсига мансуб тенгдошлари билан муносабатларда қизиқиш ва малакаларни ривожлантиришга жамланадиган даври.


  • Download 0.58 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   157




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling