Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети мамуржон отажонов


Download 0.58 Mb.
bet112/157
Sana05.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1167266
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   157
Bog'liq
Психол. тарихи Отажонов М.Ю. (7)

Установкаларни эмлаш. Кейинчалик янада кучлироқ хужумга қаршилик учун замин хозирлаш мақсадида одамларнинг установкаларига кучсиз хужум усули.

  • Фактларга қарши тафаккур. Содир бўлиши мумкин бўлган, лекин содир бўлмаган, тасаввурдаги муқобил сценарийлар ва натижалар.

  • Фаллик босқич – жинсий органлар лаззатланиш ва хузур қилишнинг асосий манбаига айланадиган психосексуал тараққиётнинг учинчи босқичи.

  • Фаллик ҳарактер – тараққиётнинг фаллик босқичида тутилиб қолган шахс типининг Фрейд томонидан берилган таърифи. Бундай шахс типигп эга бўлган катта ёшдаги одам қўполлик, эксгибиционизм, ўта мағрурлик ва рақобатчилик билан ажралиб туради. (эксгибиционизм – умумий мазмуни доимий диққат марказида бўлишга интилиш; жинсий мазмуни – ижтимоий номаъқул шароитларда ўз жинсий органини намойиш қилишга интилиш).

  • Фиксация – фрустрация ёки ота-оналарнинг бепарволиги туфайли шахс тараққиётининг илк психосексуал босқичда тўхтаб қолиши.

  • Фрустрация. Мақсадга йўналтирилган хулқнинг тутилиб қолиши.

  • Фрустрация – она томонидан эҳтиёж ва истакларнинг қондирилишига йўл қўйилмаслиги. Шунингдек шахсий мақсадларга эришишнинг тутилиб қолишида ҳам пайдо бўлади.

  • Ҳарактер типи – Фрейд томонидан одамларни психосексуал тараққиётнинг аниқ даражасида тутилиб қолишга мос ҳолда классификация қилиш.

  • Хиндсайт хатоси. Бирон-бир одамнинг натижа маълум бўлиб бўлгандан сўнг ўзининг олдиндан кўра билиш қобилиятини бўрттириш тенденцияси. Шунингдек, «мен шундай бўлишини билардим» феномени сифатида ҳам машхур.

  • Шажара мансублиги тамойили бўйича танланиш. Умумий генлар яшовчанлиги имкониятини ошириш учун, яқин қариндошларга нисбатан альтруизм эволюция жараёнида хулқ модели сифатида танлаб олинган деб таҳкидловчи назария.

  • Шахсий майдон. Биз ўз атрофимизда сақлаб туришни маъқул кўрадиган буфер бўшлиқ. Бу бўшлиқнинг ўлчами ёнимизда турган одам билан қанчалик яқинлигимизга боғлиқ.

  • Шахсий мониторинг. Ижтимоий вазиятларда ўзини тақдим қилиш ва керакли таассурот уйғотиш мақсадида хулқни бошқариш усулларини ўрганиш.

  • Шахсий самарадорлик. Шахсий компетентлилик ва самарадорлик хисси.Ўз-ўзини хурмат қилиш ва шахсий обрў хиссидан фарқ қилади. Масалан, бомбардирда юқори шахсий самарадорлик ва паст ўз-ўзини баҳолаш бўлиши мумкин.

  • Шунчаки кўз ўнгида туриш самараси. Илгари нотаниш бўлган қўзғовчиларга улар бир неча марта кўз ўнгимизда пайдо бўлгандан сўнг уларга кўпроқ мойил бўлиб, ижобийроқ баҳо беришимиз.

  • Ўз – ўзини идрок қилиш назарияси. Шахсий установкалардаги ишончсизлик бизни улар хақида «ўзимизни кузатиш» - установкалар намоён бўладиган вазиятлар ва хулқимизни текшириш орқали хулоса чиқаришга мажбур қилади деб хисобловчи назария.

  • Ўз «Мен»и фойдасига мойиллик. Ўз-ўзини қойилмақом идрок қилиш тенденцияси.

  • Ўз гуруҳи фойдаси учун қайғуриш. Бегона гуруҳ аъзоларининг ижобий хулқини маълум оқлашлар билан тушунтириш; салбий хулқини уларнинг диспозициялари билан тушунтириш (айни ўз гуруҳининг шундай хулқини оқлаш).

  • Ўз –ўзини англаш. Онгнинг диққатни ўз-ўзига йўналтирилгандаги ҳолати. Бу нарса одамларнинг шахсий установкалари ва диспозицияларига сезгирлигини оширади.

  • Ўзаро бир-бирини тўлдириш. Гўёки иккита одам ўртасидаги ўзаро муносабатлар чоғида ҳар иккаласининг бир-бирини тўлдириш тенденцияси пайдо бўлади. Ўзаро бир бирини тўлдириш хақидаги мунозарали фараз, айнан қизиқишлари турлича бўлган одамлар бир бирларига интилишади, чунки бу нарса уларга бир бирларини тўлдиришга имкон беради деб тасдиқлайди.


  • Download 0.58 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   157




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling