1.5. Мавзу бўйича истиқболдаги илмий муаммолар.
Ҳозирги пайтда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг асосий қисмини уч фазали токлар ташкил этади. Саноат миқиёсида ишлатиладиган уч фазали ток амплитудаси ва частотаси бир ҳил, бир-бирига нисбатан бир ҳил фазага (1200 га) силжиган ва битта генераторда ҳосил қилинадиган учта кучланишдан иборат. Уч фазали токларни ҳосил қилувчи генераторлар тузилиши содда ва ихчам, таннархи арзон бўлишидан ташқари, бундай токларни ўзатишда 6 та сим ўрнига 4 та, ҳатто 3 та симли тармоқларни ишлатиш мумкин. Бундан ташқари уч фазали ток ўзаро боғланган учта истеъмолчидан ўтганда айланувчи магнит майдони ҳосил қилиш жуда содда электр двигателларининг яратилишига асос бўлади.
Уч фазали ток электр занжирида бир-бири билан электр майдонлари орасига боғланган турли жараёнларни юзага чиқаради. Бу жараёнлар ток ва кучланишлар орасида фаза силжиши, занжирдаги қувватнинг актив, реактив ва тўла қувватларга ажралиши каби ҳодисаларида намоён бўлади. Бир фазали ўзгарувчан ток сингари уч фазали ток қувватининг реактив ташкил этувчини, яъни cos ни камайтириш учун чоралар кўрилади. Тармоқдаги қувват доимо назорат қилиб турилади, бу эса ишлаб чиқарилган электр энергиясининг беҳуда исроф бўлиши олди олинади ва шу йўл билан энергетика ресурсларини тежаш имконияти яратилади.Шунга қарамай, электр энергиясини истеъмолчиларга ўзатишда камида 15 % энергия ўзатиш жараёнида беҳуда исроф бўлади.
2.6. Мавзу бўйича фойдаланилган адабиётлар:
1. А. Рахимов. Электротехника ва электроника асослари. Тошкент. Ўқитувчи. 1988 йил.
2. Е.Ф.Евдокимов. Умумий электротехника . Т.Ўқит. 1995
3-Мавзу. Доимий ток машиналари.
Асосий саволлар
1. Доимий ток машинасининг тузилиши ва ишлаш принципи.
2. Доимий ток машиналарининг характеристикалари ва турлари.
Таянч сўзлар ва иборалар.
Электр машиналари, ротор ўзаги,
генератор режими, ўзак
двигател режими, унг қўл қоидаси.
статор, чап қўл қоидаси.
ротор, айлантирувчи
станина, ротор айланаси
асосий қутблар, конструктив
қўшимча қутблар, мустақил уйғотишли,
коллектор, параллел
чўткали травеслар, кетма-кет
магнит ўтказгич, аралаш уйғотишли.
уйғотиш токи, леверсли иш
Do'stlaringiz bilan baham: |