Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон Давлат университети “ электротехника ва электроника асослари”


Download 1.39 Mb.
bet17/44
Sana22.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1108824
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   44
Bog'liq
portal.guldu.uz-ЭЛЕКТРОТЕХНИКА ВА ЭЛЕКТРОНИКА АСОСЛАРИ

Мавзуга оид муаммолар:

  1. Электрмашиналари ёрдамида электр ва механиқа энергияларини бир-бирига айлантиришнинг физикавий асослари.

  2. Кетма-кет, параллел ва оралаш уйғотишли доимий ток двигателларини улаш чизмаларини таҳлили.

  3. Доимий ток двигателларининг параметрлари ва иш режимларини уларнинг ишчи характеристикасида асосида аниқлаш.

Биринчи асосий савол.
Доимий ток машинасининг тузилиши ва ишлаш принципи.
Дарснинг мақсади.
Доимий ток машинасининг тузилиши ва ишлаш принципи тўғрисида маълумотлар берилади.
Индентив укув мақсадлари:
1. Доимий ток генератори тўғрисида маълумот олади.
2. Доимий ток двигателининг тузилиши ва ишлаш тамойилини билиб олади.
3.1 Биринчи асосий саволнинг баёни.
1. Умумий маълумотлар.
Электр машиналари деб электр энергиясини ишлаб чиқарадиган ёки электр энергиясини бошка тур энергияга айлантирадиган кўрилмаларига айтилади.
Доимий ток машиналари ҳам генератор, ҳам двигатель режимида ишлай олади. Генератор режимида машина валига бирламчи двигательдан берилган механиқ энергияни доимий кучланишини токнинг энергиясига айлантиради.
Двигател режимида кучланишни токнинг энергиясига айлантиради.
Доимий ток двигатели 1 электр машиналари бўлиб, уни 1838 йилда академик Б. С. Якоби биринчи марта ишлатган. Лекин йиллар утиши билан ишлаб чиқарилаётган электр машиналари орасида доимий ток машиналарининг солмоги мутасил камайиб боради ва ҳозирги пайтда асосан ўзгарувчан ток машиналари ишлаб чиқарилади. Бунга сабаб доимий ток машиналарининг тузилишининг муракааблигидир, улар анча қиммат ва чидамли эмас. Шунга қарамасдан доимий ток двигателларини катор шундай ўзига хос хусусиятлари борки, улар ҳозирги замон техникасининг маълум соҳаларида мустахкам ўринни эгаллаб турибди. Масалан, уларнинг айланиш частотасини катта диапазонда ўзгартириб туриш имконияти бор. Масалан, катта қувватли металл қирқиш станокларида, электрлаштирилган транспортда, автоматикада шундай машиналар ишлатилади. Улар қуввати 1 ваттдан юзлаб ватт қувватга бўлган турлари ишлаб чиқарилмокда.

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling