Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон Давлат университети “ электротехника ва электроника асослари”


Савол бўйича мустақил иш топшириқлар


Download 1.39 Mb.
bet27/44
Sana22.01.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1108824
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   44
Bog'liq
portal.guldu.uz-ЭЛЕКТРОТЕХНИКА ВА ЭЛЕКТРОНИКА АСОСЛАРИ

Савол бўйича мустақил иш топшириқлар:
1. Асинхрон двигателнинг тузилиши ва асосий қисмлари .
2. Статор чулғамларининг айлантирувчи магнит майдони тўғрисида.
3. Бир ва икки фазали асинхрон двигателлар.
4.2 Иккинчи асосий савол: Синхрон электр машиналари.
Дарснинг мақсади: Асосий ўзгарувчан ток генераторлари - синхрон электр машиналари-нинг тузилиши, хусусиятлари ва ишлаш принципи билан таништирилади.
Индентив ўқув мақсадлари:
1. Синхрон машиналар тўғрисида умумий маълумот олади.
2.Синхрон машиналарнинг тузилиши ва ишлаш принципи билан танишади.
Асосий саволнинг баёни:
Умумий тушунчалар.
Синхрон машина - ўзгарувчан ток машинаси бўлиб, энергиянинг бир туридан иккинчисига айланишида асосий роль ўйновчи магнит майдони ва ротор турғунлашган режимда бир хил айланиш частотасига эга бўлади.
яъни
Синхрон машиналар ҳам генератор ва двигател режимида ишлай олади. Ҳозирги замон электр станцияларида синхрон генераторлар ўрнатилган, улар буғ ёки сув турбиналари ёрдамида ҳаракатга келтирилади. Биринчи ҳолда турбогенератор, иккинчи ҳолда - гидрогенератор дейилади.
Ҳозирги пайтда қуввати 1500 МВт бўлган синхрон генераторлар ишлатилмокда. Масалан: Кострома ГРЭС ида 1200 МВт турбогенератор ишлаб турибди.
Кичик қувватли синхронгенераторлар автоном энергия манбаи сифатида транспортда, учувчи аппаратларда кўп ишлатилади. Улар ичидан ёнар двигателлар ёрдамида ҳаракатлантирилади. Синхрон машиналар двигател сифатида ҳам кенг қўлланилади. Улар айланиш частотаси доимий бўлган ҳамма ҳолларда ишлатилади. Масалан, металлургия заводларида, шахтада, ҳолодилникда, компрессор машиналарида, насосларда, кичик қувватли двигателлар, автоматик схемаларда, электропрогривателларда, автоматик ёзувчи аппаратларда ишлатилади.
Синхрон двигателлар реактив қувват манбаи сифатида ҳам ишлаши мумкин. Улар тармокдаги ток фаза бўйича кучланишдан олға силжиган режимда ҳам ишлай олади. Уларнинг бу хусусиятидан тармоқнинг қувват коэффициентини ошириш учун фойдаланилади. Бундай мақсадда ишлатиладиган синхрон двигателга синхрон компенцаторлар дейилади.

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling