БОЛАЛАРНИНГ МЕҲНАТ ҚИЛИШИ – мактаб ёшидаги болаларнинг ярим иш кунида ишлаши. Болаларнинг ишлаши миллий қонун ва маҳаллий уставга биноан маҳаллий таълим раҳбариятининг (МТР) тартиб-қоидалари ва кузатувига асосланган.
БОЛАЛАРГА НИСБАТАН ШАФҚАТСИЗ МУНОСАБАТ – атайлаб ёки эътиборсизлик туфайли қилинган ҳаракат натижасида болага етказилган жисмоний ёки физиологик зарар.
БОЛАНИ БАҲОЛАШ ҚАРОРИ – Бола тўғрисидаги қонуннинг 43- моддасида белгиланган бўлиб, боланинг эўтиёжларини баҳолашни назарда тутади.
БОЛАНИ БОШҚАРИШ – мактаб ёшидаги ҳиссий, хулқ-атвор ва ўзлаштириш муаммоларига (ёки шу муаммолар бирга қўшилганда) эга бўлган болалар учун хизмат тури.
БОЛА ЭНАГАЛАРИ – маълум пул эвазига, кун давомида, ёпиқ муассасада, одатда, боланинг ўз уйида болага қараб турувчи шахс. Бола тўғрисидаги қонунга мувофиқ энагалар маҳаллий ҳокимиятларда рўйхатдан ўтишлари лозим.
БОЛА ҚАШШОҚЛИГИ – қашшоқликнинг бола ҳаёти, ижтимоий, ҳиссий ва интеллектуал ривожига таъсири.
БОЛА ҲИМОЯСИ – ижтимоий ишчилар ва бошқаларнинг болани хавфдан асраш хатти-ҳаракатлари.
БОЛА ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН 1989 ЙИЛ – болага алоқадор бўлган энг муҳим қонун бўлиб у ота-оналар, суд, маҳаллий ҳокимиятлар ва бошқа томонларнинг бола фаровонлигини таъминлаш йўлидаги вазифа ва мажбуриятлари структурасини белгилаб қўйди.
БОЛА ТЎҒРИСИДАГИ 2000 ЙИЛГИ ҚОНУН – маҳаллий ҳокимиятга болага ғамхўрлик кўрсатиш учун зарур бўлган вазифалар ва мажбуриятларни тўлароқ баён этган.
Қонун маҳаллий ҳокимиятларга ўз ғамхўрлигидан ажралган болаларга нисбатан муҳим мажбуриятларни юклайди. Улар қуйидагилардан иборат:
БОЛАЛАР ЖАМҒАРМАСИ – 2001 йилда марказий ҳукумат томонидан ташкил этилган бўлиб, 5 ёшдан 13 ёшгача бўлган болалар ва ижтимоий инкор этилган болаларга ёрдам беришда маҳаллий ҳокимиятларнинг профилактик ишлардаги иштирокини таъминлаш учун хизмат қилиши кўзда тутилган.
БОЛАЛАР УЙИ – турар жой бўлиб, бола ва ёш инсонга 24 соат мобайнида ғамхўрлик кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |