Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Download 0.74 Mb.
bet95/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ – қонунлар, қоидалар ва деклорациялар асосида болани ҳимоя қилиш ва манфаатларини илгари суришга интилади.
БОСИМ – одамлар, ижтимоий гуруҳ ёки шахсларни эксплуатация ва маргинализация қилиш.
БОШПАНА ҚИДИРУВЧИЛАР ВА ҚОЧОҚЛАР – Буюк Британияда қочоқлик мақомини олишни сўраган ва хали-ҳануз жавобини кутаётан одамлар.
БОШҚАРУВ ТАРТИБСИЗЛИГИ – бу атама бихейвиорал психологияга тегишли бўлиб, боланинг бир қатор антиижтимоий хатти-ҳаракатларни амалга ошириши ва натижада болага зарар етиши, ота-она, ғамхўрлик қилувчилар, ўқитувчилар ҳамда бошқа қаровчилар томонидан бошқаришга нолойиқ бўлиши ҳолати тушунилади.
БОҒЛИҚЛИК (бирга бўлиш; яқин муносабатлар) – икки инсон ўртасидаги ҳиссий муносабат бўлиб, ўзаро бирга бўлганда яқинлик ва лаззатланиш туйғуларининг кузатилиши.
ВАФОТ ЭТИШ – инсондаги физиологик ва ақлий жараёнларнинг тасодифан ёки аста-секинлик билан тугашидир.
ВАҚТИНЧАЛИК ШАРОИТ – маҳаллий ҳокимиятлар томонидан 1999 йилдаги Иммиграция ва Бошпана Қонуни қабул қилиниб, кучга киргунига қадар (2000 йил апрель ва август ойларида кучга кирган) БОШПАНА ИЗЛАЁТГАНЛАРга давомий кўмак учун шароитдир.
ВОҚИФ ҚИЛИШ – боланинг жинсий зўрланганлиги ҳақида айтиши ёки бошқа йўл билан маълум қилиши.
ВОЯГА ЕТГАН ШАХСЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТИЗИМИ – жамоат ишчилари томонидан ташкил этилган бўлиб, зулм хавфи туфайли вояга етганларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва ҳимоя қилиш тизими.
ВОЯГА ЕТГАН ШАХСЛАРНИ ЎҚИТИШ МАРКАЗИ – бу ўзлаштириш муаммоларига эга бўлган одамлар учун, одатда, меҳнат ва ҳаётий малакаларни ишлаб чиқиш бўйича ўша жойнинг ўзида тренинг кўринишида кундузги хизмат кўрсатишдир.
ГЕНДЕР – аёл ва эркакка сифатланган ижтимоий ва психологик тавсифнома.
ГЕНЕРИК – “умумий, ихтисослашмаган”: генерик ижтимоий иш барча ёки аксарият мижоз гуруҳлари билан ишлайди.
ГЕРОИН – тинчлантирувчи препарат бўлиб, морфин билан опиум қўшилмасидан қайта ишланган бўлади; опиум асосан Яқин Шарқ ва Узоқ Шарқда ўсади. Героиннинг турли ҳил номланишлари бор.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling