Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


Download 2.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/68
Sana07.09.2023
Hajmi2.19 Mb.
#1673825
TuriМонография
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   68
Bog'liq
6360ede7ba92f ТАЛАБАЛАРНИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ (3)

технология бу – ўқув жараёнини ташкил этишда ўқувчининг 
эҳтиёжидан ва мавжуд имкониятларидан келиб чиққан ҳолда бир 
мақсадга йўналтирилган, олдиндан лойиҳалаштирилган ва кафо-
латланган натижага олиб борадиган ҳаракатлар кетма- кетлиги-
дир. Демак, педагогик технология яхлит жараён бўлиб, унинг 
асосий белгилари лойиҳалаштириш ва кафолатланган натижага 
йўналтирилганлигида намоён бўлади.
Таълим технологиялари амалиётда муайян методика, ёндашув 
воситасида намоён бўлади. Мутахассисларнинг фикрича, ёндашув-
ларни қуйидаги учта катта гуруҳ кесимида фарқлаш мумкин: 
изоҳли-тасвирли, ижодий ва технологик
2

Изоҳли-тасвирли ёндашув олий таълимнинг “Университет – 
1.0.” моделига мос келади, яъни бунда аудитория ўқитувчининг 
устуворлиги кузатилиб, тайёр билимлар узатилишини назарда 
тутилади. Ҳозирги кунда бу ёндашув – самарали эмас. Иккинчи - 
ижодий ёндашув машғулотларни ташкил этишда бирмунча 
самарали ҳисобланади ва талабани ижодкорликка, фаолликка 
ундайди. Талаба шахси тадқиқотчилик мавқеини эгаллайди. Бу олий 
таълимнинг “Университет – 2.0.” модели мазмунига мос келади. 
Бунда таълим бериш фронтал шаклдан индивидуал шаклга 
ўзгаради, ўқитувчидан тадқиқотчи олим бўлиш талаб этилади. 
Учинчи - технологик ёндашувда ўқув машғулотлари тўлиқ 
1
Қаранг: Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат. Омонов Х.Т. ва бошқалар. –Т.: ТМИ, 2012. –Б. 
24-26. 
2
З. Б. Аҳрарова (2021). Узлуксиз таълимда педагогик технологияларни қўллаш жараёнлари. Academic 
research in educational sciences, 2 (NUU Conference 1), 190-194. 


112 
лойиҳалаштирилган тарзда олиб борилади ва ўқитиш натижаларини 
кафолатлайдиган жараён йўлга қўйилади.
Таълим технологияларнинг иерархиясини қуйидагича кўрса-
тиш мумкин: 
- педагогик – гуманистик педагогика; 
- ривожлантирувчи – ривожлантирувчи фаолият; 
- тарбияловчи – эркин тарбия; 
- таълимий – муаммоли таълим
1

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳозирги давр ўқитиш шакл 
ва методлари талабаларни эркин, ижодий фикрлашга, мустақил 
ишлашга йўналтирилганлиги билан аҳамиятлидир. Бу жараёнда 
талабалар ижодий изланишда, муаммолар таҳлили остида унинг 
ечимини топишга интилади, гуруҳлар билан ишлаш жараёнида, 
талаба-талаба билан мулоқот орқали уларга биргаликда муаммолар 
ечими, таҳлил жараёни ва албатта баҳолашга замин яратилади.
Замонавий таълимни ташкил этишга қўйиладиган муҳим 
талаблардан бири ортиқча руҳий ва жисмоний куч сарф этмай, қисқа 
вақт ичида кўп натижаларга эришишдир. Қисқа вақт орасида муаян 
назарий билимларни таҳсил олувчиларга етказиб бериш, уларга 
маълум фаолият юзасидан кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш, 
талабалар фаолиятини назорат қилиш, улар томонидан эгалланган 
билим, кўникма ҳамда малакалар даражасини баҳолаш ўқитувчидан 
юксак педагогик маҳорат ҳамда таълим жараёнига нисбатан янгича 
ёндашувни талаб этади. Замонавий технологиялар шахсга 
йўналганлиги билан ўзига хосдир. Ўқув жараёнида ўқувчиларга 
шахс сифатида қаралиши, турли педагогик технологиялар ҳамда 
замонавий услубларнинг қўлланиши ўқувчиларни мустақил, эркин 
фикрлашга, изланишга, ҳар бир масалага ижодий ёндашиш, 
масъулиятни ҳис қилиш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш
таҳлил қилиш, илмий адабиётлардан унумли фойдаланишга, энг 
1
Пружинин Б.И. Прогностические функции педагогического исследования: философско-методологический 
анализ. Вопросы философии. №6, 2018. –С.5-18. https://doi.org/10.7868/S0042874418060018 


113 
асосийси, ўқишга, фанга ва ўзи танлаган касбига бўлган қизиқиш-
ларини ва шу ўринда устозларга бўлган ҳурматни оширишга хизмат 
қилади. Баъзи олимлар педагогик жараённинг самарали кечишида 
педагогик технологияларнинг ўрнини муҳим санасалар, баъзилар 
ўқитувчи ва технологияларнинг ҳамкорлиги самарани белгилайди, 
деб таъкидлайди. Умуман олганда, педагогик фаолиятда амалга 
оширилган кўп йиллик иш тажрибалари ва кузатишлар, ўқитувчи 
ҳамиша ўз устида ишлаши, билим, кўникма ва малакаларни 
такомиллаштириб бориши кераклигини кўрсатади. Ўқитувчи 
педагогик маҳоратининг доимо ўсиб бориши, ўқув жараёнига янги 
педагогик ва ахборот технологияларини қўллай олишининг 
кучайиши унинг узоқ фаолияти жараёнида амалга ошади. Бу каби 
ҳолатлар эса бугунги куннинг энг долзарб мавзуларидан 
ҳисобланади. 
Тадқиқотимиз доирасида, хусусан, ўқув жараёнида педагогик 
технологияларнинг қўлланилиш ҳолати ва самарадорлигини 
аниқлаш мақсадида 2020 йил февраль-май ойларида республи-
камизнинг барча ҳудудларида жойлашган ОТМларида таълим 
соҳалари бўйича танлаб олинган жами 620 нафар талабадан 
социологик сўров ўтказилди (шундан 582 та сўров варақалари 
натижалари ҳаққоний деб баҳоланди) (4.1.1-расм).

Download 2.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling