Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбeк номидаги


Download 1.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/30
Sana11.10.2023
Hajmi1.11 Mb.
#1698651
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   30
Bog'liq
Ўзбекистонда экология соҳасига кадрлар тайѐрлаш тизимини

кадрлар тайѐрлаш тажрибаси 
 
Ўзбекистон Республикаси сиѐсий мустақилликни қўлга киритгач, 
мамлакат ижтимоий ҳаѐтининг барча соҳаларида туб ислоҳотлар амалга 
оширила бошланди. Бунда узлуксиз таълим давлат сиѐсати даражасига 
кўтарилди, зеро шарқда анъанага кўра ҳамиша билим олишга, маориф ва 
таълимга ижобий муносабатда бўлинган. Ҳар қандай таълимнинг негизини 
ташкил этувчи фан инсоннинг маънавий ва ахлоқий қадриятлари негизини 
шакллантирувчи маданиятнинг ажралмас қисмидир. Бугун у тобора кучлироқ 
тарзда жамиятнинг ишлаб чиқарувчи кучига айланмокда, шунингдек ҳар 
қандай давлатнинг қудрати ижтимоий-иқтисодий ва сиѐсий ресурси бўлиб 
қолмоқда, чунки, фақат энг янги технологияни ривожлантирибгина, юқори 
илм талаб маҳсулот яратибгина иқтисодиѐтни юксалтиришга эришиш 
мумкин. 
Мамлакатнинг иқтисодий ўсиш суръатлари энди фақат жисмоний 
капитал ѐки инсонлар малакаси (инсон омили) билангина эмас, балки, 
билимни амалиѐтга тадбиқ эта олиш кобилияти билан ҳам белгиланади. 
Иқтисодиѐт соҳаси тобора кўпроқ ахборот асосига, таълим ва мослашувга 
таянмокда, замонавий ахборот ва технологиялар қудрати эса кўп илмларни 
олиш имконини беради, глобал иқтисодиѐтни янги технологиялар негизи 
билан таъминлайди. Бунинг аҳамияти, айниқса, 2017-2021 йилларда 
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши 
бўйича Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган вазифаларни амалга 
оширишда ортиб бормоқда. Зеро, Ҳаракатлар стратегиясига кўра, 2017 - 2021 
йилларда умумий қиймати 40 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги 649 та 
инвестиция лойиҳасини назарда тутувчи тармоқ дастурларини рўѐбга 
чиқариш режалаштирилмоқда. Натижада кейинги 5 йилда саноат 
маҳсулотини ишлаб чиқариш 1,5 баравар, унинг ялпи ички маҳсулотдаги 
улуши 33,6 фоиздан 36 фоизгача, қайта ишлаш тармоғи улуши 80 фоиздан


51 
85 фоизгача ошади
29
. Бунинг маъноси шуки, мамлакатимизда янги саноат 
корхоналарини қуриш ишлари жадаллашади ва экологик хавфсизликни 
таъминлашга бўлган эҳтиѐж ортади. Бундан ташқари Ҳаракатлар 
стратегиясида глобал иқлим ўзгаришлари ва Орол денгизи қуришининг 
қишлоқ хўжалиги ривожланиши ҳамда аҳолининг ҳаѐт фаолиятига салбий 
таъсирини юмшатиш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш
30
; атроф-табиий 
муҳит, аҳоли саломатлиги ва генофондига зиѐн етказадиган экологик 
муаммоларни олдини олиш
31
; 2021 йилгача республиканинг барча 
ҳудудларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масалалари ҳам кун 
тартибига қўйилди. Буларнинг барчаси республикада экология соҳасига 
кадрлар тайѐрлаш тизимини таҳлил қилиш ва янада такомиллаштиришни 
талаб этади. 
Бугунги кунда ―Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси‖ фани барча 
58 та олий таълим муассасалари ва уларнинг 15 та филиаллари ўқув 
режаларига киритилган ва мажбурий ўқитилади. Мазкур курснинг ҳажми 
130-150 соатни ташкил қилади
32
. Ундан ташқари география, биология, кимѐ 
каби табиий-илмий фанлар йўналишларида экология ва атроф-муҳит 
муҳофазаси чуқурлаштирилган тарзда ўқитилади.
Экология ва атроф-муҳити муҳофазаси бўйича мутахассислар 
республика олий таълим муассасасаларида тайѐрланади ҳамда Экология ва 
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат Қўмитаси ҳузуридаги Атроф-
муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият юритувчи ходимлар малакасини 
ошириш ва қайта тайѐрлаш Марказида малака ошириш ишлари амалга 
оширилади. 
Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига 
кўра республикамиз олий таълим муассасаларида экология ва атроф-муҳит 
29
http://lex.uz/docs/3107036#3108187 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
«Ўзбекистон 
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонига ШАРҲ 
30 
http://lex.uz/docs/3107036#3108187 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралда
ПФ-4947-сонли Фармони «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар 
стратегиясининг 3-устувор йўналиши 3-банди 
31
Ўша ерда, 5-устувор йўналиши 1-банди 
32
 http://www.uznature.uz/?q=uz/node/2117 


52 
муҳофазаси бўйича бакалавр ва магистрлар қайси йўналиш ва 
мутахассисликлар бўйича тайѐрланиши қуйидаги жадвалда акс эттирилган 
(7-жадвал). 

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling