Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти
Download 1.21 Mb.
|
Sotsiologiya
1 савол. Жамият бир бутун ижтимоий организмдир. Унинг ҳар бир алоҳида олинган тизими бошқа ижтимоий тизимлар билан узвий алоқадорликда, функционал муносабатда бўлади. Уларнинг ривожланиш жараёнлари ўзаро таъсир асосида боради. Жамият ҳаётининг иқтисодиёт, меҳнат, сиёсат, бошқарув, ҳуқуқ, маданият, шахс, турмуш тарзи, оила, ёшлар таълими, илм-фан, дин, шаҳар ва қишлоқ, соғлиқни сақлаш, ҳарбий соҳа каби ижтимоий фаолиятли тизимлари махсус социологик назариётлар, концепциялар томонидан ўрганилади. Ҳозирда уларнинг 40 дан ортиқ турлари мавжуд.
Махсус соҳалар социологияси жамият ҳаётини илмий бошқариш мақсадида, ижтимоий зарурият тақозоси билан вужудга келди. Унда жамиятнинг айрим соҳаларини нисбатан алоҳида социологик тадқиқот усуллари, экспериментлар ёрдамида олинган илмий маълумотлар натижаларига хулосаларига асосланган ҳолда ўрганилади. Махсус социологик назариялар, концепциялар алоҳида олинган ижтимоий соҳаларнинг ривожланиш қонуниятларини, тенденцияларини, ўзига хос хусусиятлари, ички ва ташқи таркибий-функционал муносабатларини ўрганади. Бундай социологик тадқиқотлардан асосий мақсад, мавжуд ижтимоий муаммони таҳлил қилиш ва уларни ҳал этиш йўлларини излаб топишдан иборатдир. Юқорида кўрсатиб ўтилганидек, махсус социологик назариялар эмпирик тадқиқотларга таянади. Чунки, ижтимоий ишончли ахборот манбалари, илмий маълумотлар эмпирик ҳаёт соҳалари, жараёнлари тўғрисидаги энг тўғри тадқиқот усуллари ёрдамидагина олиниши мумкин. Ижтимоий ҳаёт соҳалари тўғрисидаги энг янги эмпирик социологик маълумотлар махсус социолсгик назарияларни қотиб қолишидан сақлайди, уларни янада бойитиб, замонавийлигини таъминлайди. Бозор муносабатларига ўтиш жараёнида Ўзбекистон ижтимоий ҳаётида жиддий ўзгаришлар рўй бермоқда. Шунинг учун ҳам, жамиятимиз ижтимоий ҳаётнинг махсус соҳаларини ҳозирги давр талабларидан келиб чиққан ҳолда социология фани доирасида ўрганиш долзарб ижтимоий вазифа ҳисобланади. Чунки, социологик илмий тадқиқотлар ижтимоий ривожланишда жамият ҳаётини таназзулга олиб борувчи, уни яксон қилувчи социал портлашлардан, пуртаналардан асраб қолишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Бехаловат ХХ аср воқеалигида Ғарбий Оврупо ва АҚШ давлатлари тараққиётида рўй берган нафақат иқтисодий юксалиш, балким, ижтимоий сиёсий ва бошқа соҳалардаги барқарорликни, ривожланишни таъминлашда муҳим аҳамият касб этганлиги фикримизга далил бўлади. Республикамизда ҳозирда ҳўжалик ҳисобида фаолият кўрсатаётган социологик ва социал-психологик марказлар иш бошлаган. Улар махсус социология соҳаларини меҳнат, оила, ёшлар, таълим, маданият, турмуш каби турлари бўйича илмий социологик тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Ўзбекистонда социал фалсафа ва миллий маданиятни тиклаш, марказда ва унинг вилоятларида фаолият кўрсатаётган бўлимлари шулар жумласидандир. Хозирги давр учун зарур бўлган илмий асарлар, қўлланмалар чоп этилиб, жамиятимиз амалиётида қўлланилмоқда. Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling