Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти
Download 1.21 Mb.
|
Sotsiologiya
3 савол. Жамиятнинг ижтимоий - этник таркибини тадқиқ қилиш социологиянинг махсус соҳаси бўлиб, этносоциология деб аталади. Социологиянинг бу соҳаси жамиятнинг ижтимоий таркибий тузилишидаги этник миллатлар, халқлар, эллатлар, гуруҳларнинг ижтимоий ривожланиши масалаларини ўрганади. Уларнинг ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий-мафкуравий, маданий, таълимий, диний ва бошқа ўзига хос қадриятларини тадқиқ қилади.
Этнос тушунчаси (халқ маъносини англатади) - муайян ҳудудда тарихан таркиб топган, бошқалардан фарқловчи ўз маданиятига, руҳий уйгунлик ва бошқа умумий хусусиятларга эга бўлган кишиларнинг нисбатан барқарор бирлигини англатади. Демак, этносоциологиянинг тадқиқот объекти энг аввало халқлар, миллатлар этник гуруҳларнинг ижтимоий тизими таълимини, бошқа этник бирликлардан фарқ қилувчи ўзига хос маданияти, турмуши, урф-одатлари, тили ва бошқа шу каби хусусиятларини ўрганади. Миллат, миллатлараро муносабатлар масаласи социологиядан бошқа ижтимоий-гуманитар фанлар, фалсафа, иқтисодиёт назарияси, сиёсатшунослик, аҳлоқ ва нафосатшунослик, тарих, этнография кабиларни ҳам ўрганиш объекти ҳисобланади. Этносоциологияда эса миллат ва миллий муносабатлар уларнинг актив сиёсий, маданий ва маънавий мафкуравий муносабатларидаги ўзаро алоқадорлиги назарда тутилган ҳолда, конкрет этник муҳит доирасида, ижтимоий жамоалардаги, оиладаги, ҳудудий тартибдаги мносабатларни этник хусусиятлари доирасида олиб қараб ўрганилади. Шунингдек, миллатлараро муносабатларнинг жамият ижтимоий ҳаётига таъсири ва уларнинг ижтимоий оқибатлари тадқиқ қилинади. Шу жиҳатдан этнос социологиясининг ҳалқ ҳаётини ўрганишдаги аҳамияти каттадир. Собиқ Совет Иттифоқида этносоциология тўлақонли ўз ривожини топмади. Турли миллатлар, элатлар, халқлар ва этник гуруҳларнинг ижтимоий тараққиётига бир томонлама ёндашилди. Келажакда улар ўзаро қўшилиб яхлит бир Совет халқи этник бирлиги вужудга келади, - деган ҳаёлий, сохта ва нотўғри мафкуравий сиёсат юргизилиши оқибатида ҳар бир этник бирликнинг ўзига хос, бой, гўзал ва такрорланмас қадриятлари ривожига сиёсий тазйиқ билан йўл қўйилмади. Бундай сиёсий зўравонлик оқибатида этносоциология социологик сифатида етарлича қадрланмади. Собиқ Совет даврида муайян иқтисодий-сиёсий ва мафкуравий режим асосан ушлаб турилган, бошқарилган миллий муносабатлар ҳозирда қайтадан, янги ижтимоий муносабатлар асосида тикланмоқда. Шу жумладан, Ўзбекистоннинг кўп миллатли давлат эканлигини эътиборда тутган ҳолда унинг ҳудудида истиқомат қилаётган миллатлар ва халқларнинг ижгимоий турмуши, узаро алокаси ва шу каби муносабатларни социологик тадқиқ қилиш муҳим аҳамиятга эга. Зеро, республика миллий таркибининг ўзига хослигининг фарқлантирувчи хусусиятидир. Этник таркиби туб аҳолиси устун мавқени эгаллайди. Республикада яшаб турган аҳолининг 70 фоиздан кўпроғини ўзбеклар ташкил қилади. Айни вақтда Ўзбекистон ҳудудида ўз маданияти ва анъаналарига эга бўлган 100дан зиёд миллат, эллат вакиллари яшайди. Ўзгандаги воқеалар яна қайта такрорланмаслиги учун, Ўзбекистонда бундан кейин ҳам миллатлараро ҳамдўстликни ривожлантириш, ўзаро аҳил, бир оила бўлиб яшаш талаб этилади. Президентимиз И.А.Каримов бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукуматининг асосий мақсади ҳам Марказий Осиё ҳудудида миллий низоларнинг олдини олиш ва миллатлар муносабатларни янада ривожлантиришдан иборат. Айниқса, ҳозирда ижтимоий-этник муносабатлар социологик таҳлилга муҳтождир. Таркиб топаётган ижтимоий-иқтисодий муносабатлар асосида этник гуруҳлар ўртасидаги муносабатлар ҳам қайтадан таркиб топмоқда. Шундан келиб чиқиб, курсатиб ўтиш жоизки, этносоциологияда ички ва ташқи тадқиқот йўналиши мавжуд. Ички тадқиқот йўналиши-бу этник гуруҳ таркибидаги социологик тадқиқотлардан иборат бўлиб, унинг ўзига хос хусусиятлари ривожланиш тенденциялари ўрганилади. Ташқи тадқиқот йўналиши эса этник гуруҳлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни бир этник гуруҳга таъсир кўрсатадиган ташқи омилларни ва уларнинг ижтимоий оқибатлари тадқиқ қилинади. Айниқса, бир мамлакат ҳудудида яшовчи этник гуруҳларнинг ўзаро муносабатларини социологик тадқиқ қилиш жуда муҳимдир. Мамлакатнинг туб аҳолисини ташкил этмайдиган, кам сонли этник гуруҳларни ўрганиш ҳам катта аҳамиятга эга. Уларнинг маданияти, маънавий қадриятлари, ахлоқий-эстетик нормалари ижтимоий-руҳий хусусиятларини ўрганиш билан муҳим билимга эга бўламиз. Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек, «ЖаҳОнда катта ва кичик миллатлар ва элатлар йўқ, Уларнинг ҳар бири асрий барқарор ва тенги йўқ анъаналари билан, тарихий меъросининг бойлиги билан, миллий руҳининг умумийлиги билан, маданиятининг ўзига хослиги билан аҳамиятлидир». У ёки бу этник гуруҳнинг табиий таркиб топишининг асосий шарт-шароити – бу ҳудудий ва тил бирлиги ҳисобланади. Муайян этник бирлигининг миллатнинг ҳар жиҳатдан ривожланишида унинг ўз мустақил сиёсий давлат тузумига эга бўлиши муҳим аҳамиятга эга бўлади. Ўзбекистонда мустақиллик қўлга кирилгандан бошлаб ўтган дастлабки 15 йиллик муддат юз йиллар мазмунига тенг бўлди. Ўзбек халқи миллат сифатида ўз динини, ор-номусини, миллий ифтихорини, қадр-қимматини, бой ўтмиши маданий меъросини, тилини ва шу каби кўплаб бошқа қадриятларини қайтадан тиклади. Ўтмиши ва келажаги буюк миллат сифатида жаҳонга яна юз тутди. Тарихдан маълумки, ўзбек этносининг шаклланишида марказлашган Амир Темур давлатининг ташкил топиши катта аҳамият касб этган. Миллат сифатида туркий этник катта бирлиги таркибида шаклланиб борди. Шу даврдан бошлаб ўзбек этник гуруҳи бошқа туркий гуруҳлардан фарқланувчи ўзига хос жиҳатларни кўпроқ намоён қила бошлаган. Буларга асосан, ягона давлат фуқаролиги, ягона тил, маданий ва маънавий қадриятлар бирлиги ҳудудий бирлик ва уюшганлик, ҳамда ягона диний (ислом) эътиқод бирлиги шулар жумласидандир. Нисбатан ўтроқ, асосан суғорма деҳқончилик ва шаҳар ҳунармандчилиги билан шуғулланиши, Марказий Осиёнинг қоқ ўртасида жойлашуви ва ҳудуд уюшганлиги каби омиллар ўзбек миллатининг шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Ўзбек халқининг этник жиҳатдан таркиб топиши тарихан мураккаб, жуда катта ички ва ижтимоий зарбалар остида борди. Амир Темур вафотидан сўнг темурийзодаларнинг ўзаро кураши, Шайбонийхон томонидан темурийзодаларга қарши олиб борган кураши, кейинчалик Мовароуннаҳрни Хива хонлиги, Бухоро амирлиги ва Қўқон хонлигига бўлиниб кетиши, сўнгра Руссия империяси томонидан истило қилиниши миллатнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатди. Россия томонидан босиб олиниши оқибатида Туркистон қайта ягона ҳудудга бирлаштирилган бўлсада, буюк рус шовинизми зўравонлиги таъсирида ўзбек халқи бошқа туркий халқлар билан бирга мазлум халқ сифатида таҳқирланди, камситилди ва қадди букилди. Узоқ давр маънавий аҳлоқий, сиёсий-ҳуҳукий тушкунликни бошидан кечирди. Совет тузуми даврида ҳам бундай сиёсат ўта нозик, байналминаллик ниқоби остида ўзига хос усуллар билан давом эттирилди. Миллий мустақилликни қўлга киритилиши муносабати билан, эндиликда миллий кўтарилиш, ривожланиш жадал бормоқдаки,мавжуд сиёсий- иқтисод ҳуқуқи ва маънавий шарт-шароит ўзбек халқини яқин келажакда жаҳоннинг илғор, юксак маънавиятига эга бўлган миллат даражасига эришиши муқаррардир. Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling