Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти


Download 1.21 Mb.
bet22/54
Sana10.04.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1348484
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   54
Bog'liq
Sotsiologiya

3 савол. Шунинг учун биз миллий ва миллатлараро муносабатлардаги асосий муаммолар тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш учун, олдиндан муаммоннинг айрим умумий негизларини билиб олишимиз керак. Аввало кўп миллатли давлатда бу муаммолар қандай пайдо бўлганлигини аниқлаб олишимиз зарур. Масалан, собиқ Иттифоқни олайлик, собиқ иттифоқда қабул қилинган Конституцияларда шундай дейилганки, СССРда яшовчи ҳамма фуқаролар миллий ва ирқий мансублигидан қатъий назар тенгдир. Лекин, республикнларнинг ва бошқа миллий тузилмаларнинг ҳуқуқлари чеклаб қўйилган. Мисол учун 1989 йилдаги Бутун иттифоқ аҳоли рўйҳати маълумотларига кўра собиқ ССРда 128 миллат вакиллари яшаган, уларнинг атиги 53 таси миллий давлат ва миллий ҳудудий тузилмаларга эга бўлган, 60 дан ортиқ миллат­лар, элатлар, уйғун бўлиб яшовчи миллий гуруҳлар ўз давлатчилигига эга эмас эдилар. Ўзларининг анъанавий яшаш жойларидан бошқа республикаларга мажбуран кўчириб юборилган айрим халқларга нисбатан адолатсизлик ва қонунсизлик ҳолатларига йўл қўйилганлиги тўғрисида ҳам айтмасдан бўлмайди. Калмоқлар, балқарлар, чеченлар, ингушлар, қрим татарлари, месхети турклар, кемислар, кореистлар, греклар, курдлар ва бошқалар ана шундай қисмат бошига тушган эди.
Федерация доирасида собиқ СССРнинг кейинги тараққиёти 20-30 йилларда мустаҳкамланган қоидаларни амалда ўзгартирмади. Масалан, 1977 йилги СССР Конститутциясида ҳам фақат миллатлар ва элатлар тўғрисида айтиб ўтилдию, лекин миллий гуруҳларнинг манфаатлари бутунлай ҳисобга олинмади. Ваҳоланки, улар 55 миллион кишини ташкил қилар эди.
Бундан ташқари республикаларнинг иқтисодий мустақиллиги менсимай қўйилди, айримларида қишлоқ ҳўжалик эркинликларининг якка ҳукмронлиги вужудга келди. Бинобарин, марказ томонидан менсимасдан Ўзбекистоннинг 80 фоиз хом-ашё бойликларини четга чиқариши ва 50 фоизгача халқ истеъмоли молларини олиб қолиши керак эди.
30-40 йилларда энг яхши миллий кадрлар, айниқса миллат раҳбарларига халқ зиёлилари, ҳатто мамлакат турли регионларидаги бутун-бутун элатлар асоссиз равишда оммавий репрессия қилинишига йўл қўйилган эди. Ана шу жиноятларнинг асоратлари ҳанузгача мил­лий муносабатларда иллатли, бир тарзда намоён бўлмоқда.
Ҳатто Улуғ Ватан уруши йилларида ҳам бутун-бутун халқларга қарши репрессиялар ўтказилиб турилди. Уларнинг баъзи-баъзиларида асоссиз равишда миллий давлатчилик тугатилди. Улар мажбурий тарзда ўз ҳудудларидан бадарға қилиндилар. Уларга нисбатан асос­сиз равишда чекланишлар жорий этилиб, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари камайтирилди.
Очиқдан-очиқ миллатчилик руҳида бўлган "космополтизмга" қарши кураш ва "врачлар иши» бўйича 40-йиллар охири ва 50 йиллар бошидаги шов-шувга сабаб бўлган компанияни эслаб кўрайлик. Адабиёт ва санъатнинг анча-мунча машҳур арбоблари фақат миллий ғурурнинг табиий туйғуларини ифодалаганликлари учунгина асоссиз равишда миллатчиликда айбланишлари ҳам ўша даврда, шунингдек, ундан кейинроқ содир бўлган эди.
70 йилларда - 80 йилларнинг ва ҳозирги вақтда ўзини кўрсатган мамлакат экономикасидаги кризис олди вазияти, социал ва маънавий-ахлоқий соҳалардаги бузилишлар, бюрократизм, формализм ва сафсатабозликнинг кенг ёйилиши мазкур муносабатлар соҳасидаги салбий ҳолатлар 1986 йилдан бошланди ва бу воқеалар Олмаота, Ёқутистонда, Болтиқбўйи республикаларида, Фарғона, Ўш, Арманистон ва Озарбайжондаги маълум воқеаларга олиб келди.
Шуни ҳам таъкидлаш зарурки, миллий муносабат соҳасидаги муаммолар нафақат собиқ иттифоқдош республикаларда, балки дунёдаги кўп мамлакатлар (Югославия, Канада, Ҳиндистон, Афғонистон)да ҳам мавжуд. Шунинг учун ҳам миллий муносабатлар соҳасида сиёсатнинг асосий вазифаларидан бири у ҳам бўлса бу соҳадаги мавжуд бўлган зиддиятларни ҳал қилишдан иборатдир.
Ўз миллий давлат тизимларидан ташқари яшайдиган халқларнинг маънавий эҳтиёжлари қондирилмай келинди. Ана шу халқлар тилларида ўқитиладиган мактаблар сони камайиб борди, бошқа республикаларда мавжуд бўлган ўз миллий маданияти ютуқлари билан танишиш имкониятлари чекланиб қўйилди. Масалан, собиқ совет даврида Ўзбекистонда яшайдиган тожик, қозоқ, қирғиз аҳолисининг баъзи қисми Тожикистон, Козоғистон, Қирғизистон радиосини эшитмас ва те­леэшиттиришларини кўра олмасди, республикадан ташқарида яшовчи ўзбеклар эса - Ўзбекистон радиоэшиттиришлари ва телекўрсатувларидан маҳрум эди.
Демак, ўз давлат тузилмалари ташқарисида ишлаб, яшаб турган шундай тузилмалари бўлмаган миллатлар, айниқса, маориф, алоқа, халқ ижодкорлари соҳасидаги миллий маданий эҳтиёжларининг рўёбга чиқишидан, шунингдек, миллий маданият масканлари яратилишидан, оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишдан маҳрум эдилар.
Миллий муносабатларини, миллий маданиятларини, ривожлантиришдаги салбий жараёнлар Болтиқбўйи республикаларида, Тоғли Қорабоғда ҳам кўринди. Масалан, Тоғли Қорабоғ воқеаларига олиб келган сабаблар орасида маънавий эҳтиёжларни қондирмаслик, жумладан, арман мактабларида арман халқи тарихи ўқитилишининг бекор қилиниши, Арманистон билан маданий алоқаларининг йўқлиги, арман тилида адабиётлар ва дарсликларнинг етишмаслиги билан боғлиқ сабаблар ҳам салбий рол ўйнади.
Миллий муносабатлар соҳасида, миллий маданиятларни ривожлантиришда йўл қўйилган ҳатолар, миллий тилларга анча оғир сезиларли таьсир қилди. Агар Октябр тўнтаришидан кейинги йилларда миллий тиллар озгина бўлсада ривожланиб, уларнинг социал функциялари кенгайган бўлса, шахсга сиғиниш ва турғунлик даврида яқин истиқболда кишиларнинг қўшилиб кетишни ижод қилган нотўғри назарий йўл-йўриқлар сабабли миллий тилларни қўллаш кескин торайди, уларнинг баьзилари ўқув жараёни тилини, она тилини билмай қолди, амалда барча миллий тилларда китоблар нашр этиш камайиб кетди. Булларнинг ҳаммаси шунга олиб келдики, 1991 йилнинг охирида собиқ иттифоқда 154 марта миллий заминда конфликтлар келиб чиқди. Бунинг 20 маротабасида қурол ишлатилиб, 10 минг киши ҳалок бўлди ва ярадор қилинди. (Қаранг "Извести" газетаси, 1992 йил 15 февраль сони).
Ҳозирги кунга қадар кўп миллатли ҳамдўстликлар, давлатлар, халқлар бирлашувининг давлат ҳуқуқий шакллари қўйидагилардан иборатдир: федерация, конфедерация, унитар, мухторият, бирлашма /асоциация/, мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДХ) ва ҳ.к.
Кишилар бирлашувининг давлат-ҳуқуқий шаклларидан энг кенг тарқалгани федерациядир: федерация асосида бир неча давлат тизилмалари бирлашадилар ва ягона иттифоқ давлатини барпо қиладилар.
Федерациянинг асосий ҳарактерли белгилари қўйидагилардан иборатдир: ҳудудий умумийлик, унга кирувчи давлат тузилмаларининг ягона ҳудудий бирлигининг ташкил топганлиги, бу тузилмаларнинг ҳар бирида ўз конституциясининг мавжудлига, федерация ва унинг субьектлари ўртасидаги ваколатларнинг чекланиши, кўпчилик федерацияларда ягона иттифоқ фуқаролиги билан бир қаторда унинг таркибий қисмлари фуқаролигининг мавжуд бўлиши, умум иттифоқ қонунлари билан биргаликда алоҳида субьектлар қонунларининг мавжуд булишидир.
Давлат қурилишининг бу кўринишидан кўп миллатли жамият шарт-шароитидагина эмас, балки миллий омил асосий ҳол ҳисобланган мамлакатларда ҳам фойдаланилади. Давлат қурилишининг бундай турига: АҚШ, Канада, Мексика, Бразилия, Аргентина, Германия, Австрия, Ҳиндистон, Покистон ва бошқа мамлакатлар мисол бўла олади.
Собиқ Иттифоқда ҳам Октябрь тўнтаришидан кейин миллий масалани сиёсий жиҳатдан тўғри ҳал қилиш масаласи турган эди. Айтиш мумкинки, бу соҳа ажойиб йўналиш олган эди. Масалан, Собиқ совет ҳокимияти эълон қилган миллатларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқига асосан Финляндия, Литва, Латвия, Эстония каби чор Россиянинг собиқ миллий ўлкалари ўз халқларининг ҳоҳиш иродаларига кўра ўз миллий - давлат мустақилликларини Совет ҳокимлиги қўлидан қабул қилиб олдилар ва мустақил буржуа жумҳуриятлари сифатида капиталистик тараққиёт йўлини танлаб, ривожлана бошладилар. Лекин СССР ташкил (декабрь, 1922) топгандан сўнг совет федерацияси ақидалари умуман ишламай қолди. Федератив давлат миллий сиёсатни унитар давлат сиёсати тарзида шу қадар таниб бўлмас даражада ўзгариб кетдики, 1991 йилга келиб, собиқ иттифоқ давлати чок-чокидан ситилиб, барбод бўлди. Сунъий тарзда сиқиштириб қурилган қизил империя тизими, «халққа энг яқин, маъқул ва мақбул" тизими 70 йилдан ортиқ умр кўриб, ўзини оқлай олмади. У халқ ҳуқуқ эркинлигини поймол қилувчи, халқ манфаатига зид турувчи чиркин тузум сифатида барҳам топди. Эндиликда мафкуравий тамға жароҳати битиб бормоқд. Қарамликдаги мустақил республикалар, эркин ривожланаётган мустақил-суверен давлатлар шаклида тараққий этмоқда.
Аваллари кучли марказ бўлса, кучли республика бўлади, деган андоза билан иш кўришга одатлантириб қўйишган эди. 1916-1917 йилларда Туркистон генерал губернатори бўлган А. М. Куропаткин 1916 йил 24 августда Тошкент шаҳар жамоатчилиги олдида сўзлаган нутқида бундай деган эди: «Россияда яшовчи кўпдан-кўп элатларнинг барчаси бир отанинг - давлатпаноҳ император Ҳазратларининг болаларидир. Бу барча элатлар она - буюк Россиянинг фарзандларидир. Аммо бу кўп сонли оилада руслар бошқаларга нисбатан катта оға бўлишлари лозим" - деган шовинистик ғояни илгари суриб, бошқа халқлар эса бевосита қарам бўлиб қолишига ишора қилади.
Ана шу Куропаткин Ўрта Осиёда бошланган 1916 йилги халқларнинг миллий озодлик ҳаракатини қонга ботирган қонхўр эди.
Конфедерация - мустақиллигини сақлаган ҳолда фақат ўзининг айрим ҳаракатларини мувофиқлаштириш учун бирлашган давлатлар иттифоқи сифатида намоён бўлади. Унда одатда ягона ҳудуд ва ягона фуқаролик бўлмайди. Давлатларнинг ҳар бири мустақил органлари системасига ва қонунларига эга бўлади, иттифоқ давлатлари учун умумий бўлган масалалар бўйича қарорлар конфедерацияга кирувчи ҳамма давлатларнинг ҳудудида албатта кучда бўлиши шарт бўлмайди, ҳатто ўша қарор ва санкцияларни, қонуний ҳужжатларни ўз ҳудудида бекор қилиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Федерациянинг конференциядан фарқи бўлиб, бу давлат бирлашмалари мустаҳкамланишининг ҳуқуқий шаклларида намоён бўлади. Федерацияда конституция, конфедерацияда эса шартнома амалда бўлиб қонун кучига эгадир.
Федерация давлат ҳокимиятининг бошқарув йўлларини демократик асосда қуриш усуллари, услубларидан иборат бўлади. Аммо, у одатда миллий, социал масалани ҳал қилиш воситаси бўла олмайди. Чунончи, миллий белгига кўра тузилган Югославия каби давлатда барқарорлик барҳам топди. Фуқаролар уруши ва вайронгарчиликлар келиб чиқди. Жаҳон мутахассисларининг кўрсатишича, миллий маданий мухториятни, миллий масалани ва унинг социал томонларини ҳал қилишнинг энг яхши йўли деб ҳисоблаш мумкин. (Қаранг «Политология асослари», Т., 1992, 120 бет).
Ҳозирги тарихий тараққиёт босқичида халқлар бирлашувининг давлат – ҳуқуқий шаклларидан яна бири бу мустақил давлатлар ҳамдўстлигидир. Аммо унинг хозирги кунда натижалари кўзга ташланган эмас, бу МДХ, давлатлар иттифоқи 1991 йилнинг декабрида Олмаотада ташкил топиб шаклланган бўлса, у аввалги Иттифоқни, яъни номи Федерация, асли Ҳокимият зўравонлиги бўлган Иттифоқни эмас, балки, бутунлай янги мазмундаги Иқтисодий, сиёсий мустақил жумҳуриятларнинг миллий-сиёсий уюшмасини уларнинг ҳамкорлигига асосланган, жамиятда социал муаммоларни ҳал этишда ҳамкорлик қилиш принципига асосланган давлатлар бирлигидир.
Шундай қилиб, миллий масала ва миллий муносабатлар социологияси ижтимоий жамиятда ва унинг социал, сиёсий структурасида, давлат ва ҳокимият фаолиятларида, жамиятда мафкуравий жараёнларнинг шаклланишида муҳим аҳамиятга ва ҳал қилувчи ўринга эга бўлган масаладир.



Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling