Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти


Download 1.21 Mb.
bet20/54
Sana10.04.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1348484
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   54
Bog'liq
Sotsiologiya

МИЛЛИЙ МАСАЛА ВА МИЛЛИЙ
МУНОСАБАТЛАР СОЦИОЛОГИЯСИ


Режа:



  1. Миллат ва миллатлараро муносабатларнинг социал жамиятда шаклланиши.

  2. Социал жамиятда миллий масала ва миллий муносабатларнинг социал муаммолари.

  3. Миллий масала ва миллий сиёсатнинг социал-сиёсий моҳияти ва аҳамияти.



1 савол. Ҳозирги замон миллати – бу ижтимоий жамияти тараққиёти маҳсулидир. Аммо «миллат», «миллийлик» тушунчалари ҳозирги давр «миллат» тушунчаларидан илгари пайдо бўлиб, дастлаб уруғ, қабила, халқлар, асосида умумий маданият, тил, психологик ҳолатда юзага келганлар. Бу этник хусусиятлар тарихий бирликларнинг шунга ўхшаш умумийликдан, яъни кишилар, инсонлар умумийлигидан фарқ қилади. Улар асосан қабила бирлигини олайлик, булар яъни қабилалар икки ва бир қанча уруғларни бирлаштириб, улар тил, территория, ўз урф-одати, ҳарактери, ўз аҳлоқий бирликлари бўлган.
Қабилалар ибтидоий жамоа тузуми давридан вужудга келган бўлиб, улар ишлаб чиқариш ва ижтимоий муносабатлар ривожланиши натижасида, қабилаларнинг йириклашуви ва бирлашуви жараёнида қабилалар иттифоқи пайдо бўла боради. Бу бирлашув асосида қон-қардошлик асосида пайдо бўлган уруғ, қабила, энди аста-секин қон-қардошликдан тобора узоқлашиб, ижтимоий жиҳатдан бирлашиш жараёни, яъни социал бирлик вужудга кела бошлайди.
Миллат вужудга келишида 2 хил ҳолатнинг, қон-қардошлик-биологик ва социал ижтимоий ҳолатларнинг намоён бўлишидир.
Шу тариқа қулдорчилик ва феодализм тузилиши деб ном олган жамиятлар жараёнида энди аввалги қон-қардош, уруғ, қабила ўрнига аста-секин социал жиҳатдан бирлашадиган, бирлашган халқ, халқчилик, элат, элатчилик, қавм вужудга келади. Бу бирлик оддий қабилалар иттифоқи бўлмай, балки сифат жиҳатидан янги тарихий кишилар уюшмаси Иттифоқи пайдо бўлиб, бу кишиларнинг қон-қардошлиги асосида эмас, балки кишиларнинг территориал, ақтсодий алоқалари асосида социал бирлиги вужудга келади.
Бунга мувофиқ тил бирлиги, умумий маданияти, этник бир-бирига социал боғлиқ тушунчалари ҳам уйғунлашиб кета боради. Халқчилик, элатчилик (бу маълум ҳолатда миллатгача бўлган тушунчалар) ҳозирга қадар мавжуддир. Бу ҳолатлар нафақат ривожланаётган мамлакатларда, балки ривожланган мамлакатларда ҳам мавжуддир. (Масалан, Буюк Британияда-валлийцлар, бретонцлар, нормандлар; Фран­цияда галлар, корсиконцлар; Собик СССРда-Сибирда, Узоқ Шарқ­да- звенклар, юкагирлар, ивинклар ва бошқалардир. Йирик халқлар, элатлар, миллатлар бўлиб бирлашиши мумкин.
Миллат-тарихий бирлик сифатида ўзида нима билан ҳарактерланади"?
- у бир томондан, ички жиҳатдан бирлашишга интилиш;
- иккинчи томондан, бошқа миллатлар ва халқлар билан ўзаро актив муносабатда ва алоқадорлигининг вужудга келишида намоён бўлади. У ёки бу ҳолат миллатларда ўзаро иқтисодий алоқа ва муносабатларнинг ривожланишида намоён бўла боради.
Миллат- бу кишиларнинг ижтимоий ва этник тарихий бирлашмаси (кишилар умумийлиги)- бирлашуви бўлиб, улар ўзларининг якка тор ҳолатидан чиққан дастлаб, актив муносабатга, яъни биологик ҳолатдан этно-социал бирлашмага (умумийликка) асосланган тарихан шаклланган нафақат қон-қардош, балки социал бирликдир. Миллат тушунчаси энг аввало, кишиларнинг, халқларнинг тарихий бирлиги, умумийлигини вужудга келтирадиган тарихий бирлик бўлиб белгилари: - иқтисодий, маданий манфаатдорлик, коммуникативлиги - ўзаро муаммо, мулоқот, алоқа ва фикр алмашинуви, бошқа қабила, миллат ва халқлар билан алоқада бўлиш қобилиятини ўзида мужассамлаштиришидан иборатдир.
Умуман феодал ва ундан олдинги ижтимоий тузумлар даврида бундай бирлашиш сабаблари кўшимча урушлар ва кескин ўзаро конф­ликт, - қабила ва уруғлар ўртасидаги жанжаллардан иборат бўлган. Бу бирлашув 2 йўл билан:
а) зўравонлик - боскинчилик билан
б) ихтиёрийлик - келишувчанлик билан,
Шу асосда ташкил топган миллий давлатлар ўртасидаги алоқалар тобора кенгайиб, иқтисодий муносабатлар характерига эга бўла боради. Бу давлат халқлари қанчалик тараққий этиб, цивилизациялашиб борса, шунчалик ҳўжалик ва маданий алоқалар кенг тус олиб алоҳида аҳамият кашф эта боради.
Ҳозирги даврда бундай миллий-этник бирлашма-уюшмаларнинг турли хил кўринишларга эга бўлган кўп қирралик формалари мавжуд бўлиб, у тобора торайиб бормасдан, балки кенгайиб ва бу тенденция кучайиб бормоқда. Бу жараён жаҳон инсонияти қўлга киритган буюк ютуқлар – цивилизация, фан, техника, маданиятлар ютуғи ҳисобланиб социал тараққиётнинг асоси ва энг муҳим натижасидир.
Европадаги миллий давлатларнинг ташкил топиши классиклар таълимоти башорат қилган ҳолатта мувофиқ социал- иқтисодий ҳарактерга - асосга мувофиқ вужудга келганлар, социал- иқтисодий фак­тор асосий роль ўйнаган.
Бу ҳолат эса миллатнинг вужудга келишидаги этник ҳарактерга зид эмас. Шу билан миллатнинг шаклланишида иқтисодий фактор - белги бошқа миллий белгилар билан узвий боғлиқликда Миллатнинг вужудга келишига олиб келди. Улар, яъни: - территория, тил, мил­лий онг ва миллий психология асрлар оша тарихий жараёнда иқтисодий бирлик - миллат бўлиб шаклланишда ҳал қилувчи роль ўйнади.
Шу билан миллат шаклланишида синфий ва миллий жараёнлар ҳам катта роль ўйнайди. Яъни капитализм деб аталган жамият шароитида, ҳамма элементлар ва жамиятдаги синфлар, уларнинг қарама-қаршиликлари, манфаатдорлик сари интилишлари уларни бирлаштиришга олиб келган. Аммо миллат ўрта асрларда тараққий этган мамлакатларда, яъни капитализм шароитида синфдан ташқарида юз бермайди ёки ижтимоий-сиёсий бирлик бўлиб ҳам қолмайди, балки социал қарама-қаршилик уни емира бошлайди. Ана шу нуқтаи назардан миллий фактор масаласига сиёсий жиҳатдан пухта анализ қилиш асосида баҳолаш шарт, чунки меҳнаткаш синфларнинг ижтимоий ҳаётда активлиги оширилиши жараёнида тобора миллий ғурур ва сиёсий активлик оша боради ва бу жараёндаги нотўғри сиёсат миллатчиликни вужудга келишига ва бу эса кучли зиддиятларни, қарама-қаршиликни вужудга келтириши мумкин. Чунки бундай ҳолатга йўл қўймаслик учун ҳар бир миллий бирликни вужудга келтирган халқлар, элатларнинг миллий ғурурига ифтихорига мувофиқ, иқтисодий, ижтимоий,сиёсий маънавий тенгликни оқилона юргизмоқ ва уларга миллий-манфаатдорликни қўшиб олиб бормоқ зарурдир.
Миллатчиликнинг ижтимоий-сиёсий аспекти ҳам шундан иборатким, яъни – миллий устунликнинг психологик, ғоявийлик асосий бўлиб, унда Миллийлик ҳарактери, Миллийлик ғурури кучли бўлиб, бу ҳолат умумий прогрессдан доимо устун туради, у инсонпарварлик ғояси, озодлик ва ҳамма халқлар қардошлиги ғояларидан ҳам устун даражага эга бўлиб, бу ҳолат бузилса умумжаҳон прогрессив ғоялар кучсиз, эътиборсиз бўлиб қолади. Миллатчилик ана шу аспектлар билан узвий боғланган бўлиб, ушбу ғоявий, психологик фактор алоҳида халқнинг (яъни Миллатчиликка интилган) танлаган якка ғоявийлиги билан уйғунлашиб, ўз тақдирини ўзи ҳал этиш учун ҳар қандай кучдан ўз кучини устун қўяди, ҳатто бутун бир халқни - миллатни йўқ бўлса ҳам, бу "ғоядан" қайтмаслик ҳаракати - реакцион ҳаракат авж олади. Шунинг учун ҳар бир халқнинг - Миллатнинг тарихий традициясига, этник ҳолатига, интилишига, манфаатдорлик принципи ҳарактерига, умуман тарихий ҳақиқат факторларига диалектик ёндошмоқ керак, психологик, ғоявий, маданий тараққиёти моҳиятларини ҳурмат қилмоқ керак.
Капитализм деб аталган тузум шароитида миллий бирлик "мил­латлар бирлиги" ғоясини пропаганда қилишни авж олдириб, синфий принципда меҳнаткашлар ва эксплуататор синфлар ўртасидаги антогонистик муносабатларни юмшатиш мақсадида бошқа халқлар билан уларнинг меҳнаткаш халқига қарши социал зидликни авж олдиради.
Лекин, бу соҳада катта миллатлар миллатчилиги билан аввалдан эзилган миллатлар миллатчилигини ажратишни давр тақозо этади.
Катта миллат миллатчилиги - кўпинча шовинизм (ўзга миллатларни менсимаслик) бўлиб, бу миллатчиликнинг энг хавфлисидир. Шовинизм бу сиёсатда, экономикада, ижтимоий ҳаётда юз бериши (Рус шовинизм собиқ Совет даврида авж олди. Ўрта Осиё ва бошқа халқларни менсимаслик, «пахта иши» ва ҳ.к.) ўзга миллатларни менсимаслик тенденцияси катта хавфи - ҳатарга, миллатларга ишончсизлик, ғаразлик, душманликни вужудга келтиради. Шовинизм расизм билан кўпинча бирга қўшилиб кетади. Миллат чилик билан луттибозлик, қаллоблик қилиш, у билан шовинистик ҳаракатни авж олдириш қон тўкишга миллатлар ўртасида урушларни (Югославия, Сербия, Афғонистон, Армения - Озарбойжон, Молдова ва ҳ.к) вужудга келтиради. Миллатчиликнинг шовинистик кўриниши сиёсатда, экономика ва социал ҳаётда юз бериши СССРнинг ва социалистик система давлатларининг парчаланиб кетишига олиб келди. Бу ҳолат жаҳонда давом этмоқда, натижалари ниҳоятда хавфлидир. Чунки, катта миллатларнинг кичик миллатларни ҳурмат қилмаслик оқибатидир. Миллатчилик кўринишининг ҳар бир ҳолати у ўзга миллатлар ғурурини пасайтириш, беҳурматлик, маданияти, урф-одати, ахлоқи ва қобилиятини менсимаслигидир. Чунки, ҳар бир миллат ва халқнинг ўз ғурури, ҳарактерли хусусиятлари мавжуддир.
Шу билан ҳар бир миллат маданиятида ўз ҳарактери ва хусусиятига асосан икки хил маданиятга: ҳукмрон-доиралар синфлар маданияти ва меҳнаткашлар маданияти мавжуддир. Меҳнаткашлар маданияти бошқа миллат меҳнаткашлар маданиятини доимо "бизлар"ники сифатида ифодаланиб келинган, ҳукмрон доиралар эксплуататор эса "улар" ники сифатида ҳозир ҳам ифодалаб келганлар. Бу эса доимо ажратувчиликни туғдириб келган: ( масалан, Рус маданияти, фани ва ҳ.к. устун деб келиш пропагандаси ва ҳ.к. ).
Миллатчилик бу хавфли жараёндир. Унда миллий ҳарактер муҳим аҳамиятга эга бўлиб, алоҳида ажралиб туради.
Миллий ҳарактер:
Миллий характер - миллатнинг руҳий психологик ҳолатига, тарихий тараққиётига боғлиқ атрибут ҳисобланиб, у ҳар бир миллатнинг босиб ўтган тарихий йўли бўлиб, у ҳўжалик юритиш фаолиятида социал, маданият урф-одат тараққиётида, географик муҳитда ўз моҳиятини, ифодасини топган сифат кўрсаткичи бўлиб, миллат моҳияти ва мазмунини ташкил этади.
Бу жараён ҳатто миллат рамкасида, уруғ, қабила ҳарактерини, кўпмиллийликда эса ягона миллат моҳиятини унинг ҳар бир аъзоси ўзида ифода этади. Бу ҳарактерлр эса миллатнинг умумий риводланиш шароити билан ўзгариб, такомиллашиб, ўзга миллатлар ҳарактерига секин мослашиб боради. У кўпгина маданиятда, иқтисодиётда, турмушда, аста-секин урф-одатда юз бериб боради. Миллий характернинг 2 томони:
1. Прогрессив – ижобий томони ва
2. Реакцион томони бўлиб, унда айрим ҳолатларда жанжал, низолар чиқаришга ҳаракат сезилади.
Энгельс айтишича «англия миллий ҳарактери немислар, фран­цузлар миллий ҳарактеридан тамоман тубдан фарқ қилади», - дейди. (Асарлар, 1-том 602 бет, русча нашри).
Ҳатто синфий жамиятда ҳам миллийликдаги ҳарактер маълум белгилар ҳам бутун бир миллатнинг ҳарактерини белгилаб бериши мумкин, аммо миллийлик учун курашаётган миллат учун бундай белгилар асосий ҳисобланмайди. Аммо ҳар бир ижтимоий куч ўз мақсадига мувофиқ келадиган бу миллий белгиларни алоҳида кўрсатишга уринади. Бунда реакцион кучлар бу белгиларни бутун жамиятга боғлашга, кучли конфликтлар чиқаришга ҳаракат қилади. Яъни миллий прогрессив традиция, хусусиятлардан ташқари – эскилик қолдиқлари, инстинкт муносабатлар, шунга мувофиқ фавқулотда, яъни азалдан урф-одат бўлмаган ва кейинчалик миллий ҳарактерга, миллий психологияга ўрнаша борган элементлар каби ҳолатларни ҳисобга олмоқ, зарур. Кўпинча Миллатчиликка асосланган Миллий масаладаги "тео­ретик" - "назариятчи"лар Миллатларнинг ана шу кўчирмачилик – йўқдан чиқарган элементларни рўкач қилиб, миллатчиликни вужудга келтирадилар. (М; Корабахни аслида арманлар ери дейиши, Бухоро ва Самарқанд тожикларники дейиши каби тарихий жараёнга зид ҳарактерлардир).
Бу ҳолатлар ҳаммаси Миллий ҳарактерда миллий психологияда -салбий реакцион Миллатчилик ҳаракатларидир, а прогрессив ҳаракатларида эса умумижтимоий прогресс учун ҳаракат қилиш сифатини ўзида намоён этади.
Шунинг учун Миллий психологияда Миллий ҳарактерни Миллатнинг вужудга келиши ва тараққиётида бош мезон демасдан, ундаги йўл-йўлакай вужудга келган ҳам реакцион, ҳам прогрессив томонларни ҳисобга олмоқ ҳозирги даврнинг энг муҳим вазифасидир.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling