Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/65
Sana03.12.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1799611
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   65
Bog'liq
СТ Маърузалар 2014 ЎЗБЕКЧА 5 семестр

 
Ҳаво харакати 


19 
Атмосферадаги хаво деярли ҳамма вақт харакатда бўлади. Бунинг 
сабаби ер шаридаги қизитишнинг бир хил бўлмаслигидандир. Хаво харакати 
ўзининг йўналиши ва тезлиги билан характерланади. Йўналиши шамол 
дунёнинг қайси томонидан эсаётганига қараб аниқланади ва румбалар билан 
белгиланади. Дунё 4 томонининг бошланғич харфлари: Шимол, Жануб,
Ғарб, Шарқ билан белгиланади. 
Ҳаво харакатининг тезлиги секундига метрлар (м/сек) билан 
ифодаланади ва унинг 1 м/сек дан ортиқроқ тезлиги одамга шамол бўлиб 
сезилади. 
Шамол деб ҳавонинг ер юзаси устида харакатланишига айтилади. 
Шамол пайдо бўлишига сабаб атмосфера босими билан ҳаво 
температурасининг нотекис тарқалишидир. Ҳаво массалари босим юқори 
бўлган томондан босим паст томонга қараб юради. Шамол кучига Бофорт 
шкаласи бўйича тахминий баҳо берилади (1-жадвал). 
1-жадвал 
Бофорт шкаласи 
 
Бофорт
 
баллари
 
Шамол
 
тезлиги
 
м/се
к
 
Шамол
 
характерис
-
тикаси
 
Шамол таъсири 

0-0,5 
Штиль 
(сукунат) 
Мутлақо шамол йўқ. Трубалардан тутун тик юқорига 
кўтарилади. 

0,6-1,7 
Секин 
шамол 
Трубалардан тутун унча тик кўтарилмайди. 

1,8-3,3 
Енгил 
шамол 
Шамол эсаётгани юзга сезилади. Барглар шитирлайди. 

3,4-5,2 
Кучсиз 
шамол 
Барглар ва майда новдалар қимирлаб туради. Енгил 
байроқлар хилпирайди. 

5,3-7,4 
Ўртача 
шамол 
Дарахтларнинг ингичка шохлари қимирлаб туради. Чанг 
ва қоғоз парчаларини шамол учиради. 

7,5-9,8 
Совуққин
а шамол 
Катта-катта шохлар қимирлаб туради. Сувда тўлқинлар 
пайдо бўлади. 

9,9-12,4 
Кучли 
шамол 
Йўғон шохлар қимирлайди. Телефон симлари 
гувиллайди. 

12,5-15,2 
Қаттиқ 
шамол 
Кичикроқ дарахт таналари тебраниб туради.денгизда 
кўпикланадиган тўлқинлар пайдо бўлади. 

15,3-18,2 
Жуда 
қаттиқ 
шамол 
Дарахт шохлари синиб тушади.шамол қаршисига юриш 
қийин бўлади. 

18,3-21,5 
Довул
Бир оз шикаст етказади.тутун трубалари ва черепица 
узилиб тушади. 
10 
21,6-25,1 
Кучли 
довул 
Каттагина шикаст етказади.дарахтлар илдизи билан 
қулайди. 
11 
25,2-29,0 
Жуда 
қаттиқ 
довул 
Катта-катта шикаст етказади. 


20 
12 
29 дан 
ортиқ 
Тўфон
Жойларни хароб қилади. 
Атрофдаги ҳавонинг температураси ҳам, намлиги ҳам, харакатининг 
тезлиги ҳам одам физиологик ҳаётининг фақат бир томонига–иссиқлик 
алмашинувига таъсир кўрсатадиган бўлгани учун метеорологик омилларнинг 
спортчилар саломатлигига қандай таъсир қилишини баҳолашда буларнинг 
комплекс таъсирини хисобга олиш зарур. Ҳавонинг температураси, намлиги, 
харакати тезлигининг ҳаммадан қулай дарзда бирга қўшилиб, одамнинг энг 
яхши кайф-рухиятда бўлишини таъминлаб берадиган хили комфорт зонаси 
деб аталади. 
Айни вақтда иссиқлик мувозанати холатининг спортчи бажариб турган 
юкламанинг нечоғли оғир-енгиллигига ҳам боғлиқ бўлишини хисобга олиш 
зарур. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling