Ҳаво намлиги
Хаво намлиги деганда хар қандай газ сингари симоб устунининг мм
баландлиги билан ўлчанадиган хаводаги сув буғларининг зичлиги
тушинилади.
Атмосфера ҳавоси ва берк биноларнинг ҳавосида ҳамиша бир оз
миқдорда сув буғлари бўлади.
Абсолют ҳаво намлиги деб 1 м
3
ҳавода мазкур пайтда бўлган сув
буғлари миқдорига айтилади.
Максимал ҳаво намлиги деб эса, мазкур ҳаво температураси ва
мазкур атмосфера босимида 1 м
3
ҳавода бўла оладиган энг кўп миқдордаги
сув буғларига айтилади.
Нисбий ҳаво намлиги деб, абсолют ҳаво намлигининг максимал
ҳаво намлигига қиёсан прцентларда ифода қилинган нисбатига айтилади.
Р=А/М×100%
бу ерда Р-процентларда ифодаланган нисбий ҳаво намлиги; А-1м
3
даги
граммлар билан ифодаланган абсолют ҳаво намлиги; М-1м
3
граммлар билан
ифодаланган максимал ҳаво намлиги.
Максимал ҳаво намлиги билан абсолют ҳаво намлиги ўртасидаги
айирма намлик дефицити (1м
3
ҳавонинг сув буғлари билан тўйиниши учун
етишмайдиган буғ миқдори) деб аталади.
Агар сув буғларининг зичлиги чегарадан ошиб кетса, фазо сув
буғлари билан тўйинади; бундан ҳам ошиб кетиши намликнинг туман,
шудринг ёки қиров холида ажралишига олиб келади. Хар бир хаво
температурасига муайян даражада сув буғлари билан тўйинганлик тўғри
келади. Температура қанча юқори бўлса хавода сув буғлари шунча кўп
сақланади.
Ҳаво намлигининг спортчилар организмига таъсири. Юқори
температурали ҳавода, унинг намлиги ҳам юқори бўлса тананинг қизиб
кетишига алоқадор касалликларни юзага келади. Чунки бунда иссиқлик
ажралиши жуда ҳам қийинлашади. Агар юқори температурали ҳавода, унинг
намлиги паст бўлса, иссиқлик ажралишига яхши шароит яратилиб, буни одам
енгил кўтара олади.
Паст температурали ҳавода, унинг намлиги ҳам юқори бўлса
организмни совиб кетишига алоқадор касалликларни пайдо бўлишига сабаб
бўлади. Чунки бунда иссиқлик ажралиши кучаяди. Бундай ҳавода узоқ
муддат бўлиш организмда (ревматизм, ўпка сили) шамоллаш касалликларини
қўзғалишига сабаб бўлади.
Яшаш жойларида ҳаво намлигининг меъёри 30-60% ни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |