Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/65
Sana03.12.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1799611
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   65
Bog'liq
СТ Маърузалар 2014 ЎЗБЕКЧА 5 семестр

 
Атмосфера босими 
Ҳаво туфайли юзага келадиган босим атмосфера босими деб айтилади. 
Денгиз сатхидан паст жойларда бу босим ортиб борса, юқорига кўтарилган 
сайин камайиб боради. Ҳаво босими меъёрда 760 мм симоб устинига тенг. 
Шунинг учун ҳам ғоввослик ишларида кессон касаллиги, 3500-5000 м. 
баландликга кўтарилиш натижасида эса тоғ касалиги юзага келиши мумкин. 
Баландлик 
касаллиги 
чарчоқлик, бўшашиш, уйқучанлик, 
мускулларнинг тобора сусайиб бориши, бош айланиши, кўнгил айниши, қайт 
қилиш, нақаснинг тезлашуви ва бурун, хиқилдоқ ҳамда ичаклардан қон 
кетиши, эс-хуш йўқолиши билан намоён бўлади. 
 
Ҳавонинг кимёвий твркиби 
 
Атмосфера ҳавосининг таркибини доимий, ўзгармас деб хисобламоқ 
керак. Ҳавонинг таркибига 21% атрофида кислород, 78% атрофида азот, 
0,04% атрофида карбонат ангидриди, ўзгариб турадиган миқдорда сув 
буғлари ва бундан ташқари, процентнинг юздан бир улушлари миқдорида 
озон, водород, гелий, неон, криптон, ксенон ва радон киради. Нафасдан 
чиқадиган ҳавода эса кислород 15,5-18%, карбонат ангидриди 2,5-5% ни 
ташкил этади. 
 
Фойдаланилган адабиётлар: 
1.Я.С.Вайнбаум, "Жисмоний тарбия гигиенаси" Тошкент "Ўқитувчи" 
нашриёти, 1988 йил. 
2. А.А.Минх, И.Н.МАлишева, "Умумий ва спорт гигиенаси асослари" 
Ўзбекистон "Медисина" нашриёти, 1981 йил. 
3.Е.Махмудов, Б.Аминов, Ш.Қурбонов, "Ўсмирлар физиологияси ва мактаб 
гигиенаси", Тошкент "Ўқитувчи" нашриёти, 1984 йил. 
 


21 
4-маъруза: Об-ҳаво гигиенаси, иқлим ва акклиматизация 
 
Режа: 
1. Об-ҳаво гигиенаси 
2. Иқлим ва акклимитизация. 
Об-ҳаво гигиенаси 
Бизга маълумки атмосфера ҳавосида бўлиб турадиган табиий 
ходисаларни ўрганиш билан метеорология шуғулланади.
Ўзбекистон Республикасида метеорологик станцияларнинг барчаси 
куннинг маълум бир соатларида ҳаво температураси ва намлиги даражасини 
кузатиб боради, ҳаво харакатининг тезлиги билан йўналишини, шунингдек, 
атмосфера босими миқдорини аниқлаб, ўлчаб туради. Кузатишлардан 
олинган йиғма маълумотлар синоптик варталар тузиш, об-ҳавони олдиндан 
айтиш учун асос бўлади. 
Об-ҳаво деб атмосфера ҳавосида рўй бераётган муайян вақт ва 
муайян жойда табиий ходисаларнинг аҳволига айтилади. Об-ҳаво бир 
вақтнинг ўзида ҳам бир-биридан хатто кичик масоффада жойлашган турли 
пунктларда хар хил бўлиши мумкин. 
Об-ҳавонинг одам организмига таъсири туфайли мавсумли 
касалликлар юзага келиши мумкин. Йилнинг иссиқ пайтлари меъда-ичак 
касалликларининг кўпайиши билан, совуқ даврлари эса шамоллашга 
алоқадор касалликларнинг кўпайиши билан таърифланади. Айниқса, бу 
холатлар об-ҳаво бирдан совуб ёки исиб кетган пайтларда юзага келади. 
Чунки бунда организм бундай шарт-шароитларга мослашишга улгира 
олмайди. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling