Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат


EXCEL ДАСТУРИДА АВТОМАТЛАШТИРИШ БУЙРУҚЛАРИ БИЛАН


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet209/217
Sana31.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1817381
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   217
Bog'liq
5297 253 Информатика (респ-ка)

 
EXCEL ДАСТУРИДА АВТОМАТЛАШТИРИШ БУЙРУҚЛАРИ БИЛАН 
ИШЛАШ
Шахобова М. - Сергели тиббиёт коллежи ўқитувчиси 
Office дастурларидан фойдаланиш жараёнида, битта ишни қайта-қайта 
такрорлаш лозим бўлса, у ҳолда бу ишни битиришни тезроқ йўли, бу 
макрослардан фойдаланиш эканлигини биламиз.
Макрос – Office дастурларини, шу жумладан Excel2013 дастурини ичида 
ишловчи, 
ҳамда 
фойдаланувчи 
бажариши 
мумкин 
бўлган 
ишни 
автоматлаштириб берувчи буйруқлар тўплами ҳисобланади. Макросдаги 
буйруқлар VBA (Visual Basic for Applications) дастурлаш тилида ёзилади. VBA 
дастурлаш тили Microsoft корхонаси томонидан Office дастурлари ичида ишлаш 
учун ишлаб чиқилган бўлиб, унда макрос ёзиб олишни билган ҳолда уни ишга 
тушириш усулларини кўриб чиқамиз. 
Авваламбор битта макроc ёзиб оламиз, бунинг учун Excel2013 
дастурини ишга туширамиз ва “разработчик” бўлимидан “Запись макроса” 
(Макрос ёзиш) тугмаси танланади va макроснинг номи берилади (макросни номи 
берилаётганда унда бўш жой бўлмаслиги 
керак). Масалан “ИккиликдаКодлаш” деб 
ном бериш мумкин. Макросни ҳар сафар 
бажарилиши учун, уни бирор тугмага 
қўйишимиз мумкин. Бунда “Сочетание 
клавиш” (Тугмалар бирикмаси); яъни Ctrl 
тугмаси билан бирор тугмалар биргаликда 
босилса макрос ишлаб кетади. Курсорни шу 
катакка қўйиб Shift билан бирор белгини
масалан I тугмасини танлаймиз. 
Юқоридаги ойнани “Описание” (Тавсиф) бўлимига эса яратаётган 
макрос нима иш қилишини ёзиб қўйиш керак бўлади. Бизнинг мисолимизда
“ўнликдан иккиликка ўтказиш” деб ёзиб қўйиш мумкин. Шундан сўнг “ОК” 
тугмаси танланса, макрос ёзиш бошланади. Макросни ёзишни бошлаганини код 
бўлимидаги “Остановить запись” (Ёзиш тўхтатиш) тугмаси ишлаб турганидан 
ҳам билиш мумкин. Берилган устундаги сонларни иккиликка ўтказиб макрос 
ёзишни тўхтатамиз. Макрос яратилгандан сўнг табиийки, савол туғилади, уни 


372 
қай тарзда ишга туширилади? Макросни ишга туширишнинг бир нечта усули 
бор. Булар:
1. “разработчик” бўлимидан “макросы” буйруғини танлаганда очилган ушбу 
ойнадан “выполнить” тугмасини босган ҳолда бажарилади. 
2. Макросни клавишлар бирикмаси ёрдамида ишга тушириш: Макрослар 
рўйхатини очамиз ва “Параметры” тугмасини босилади. “Сочетание клавиш” 
ойнасига исталган белги, бизни мисолимизда Shift+I киритилган. ОК тугмасини 
танланади ва макрослар рўйхати 
ёпилади. 
Натижада 
Ctrl+Shift+I 
клавишлар бирикмаси макросни ишга тушиб беради. 
3. Макросни ишга тушириш учун тугмани бевосита ишчи варағига 
жойлаштириш мумкин. Бунинг учун “Вставка” менюсидан 
“Надпис” 
объектни жойлаштирамиз ва “Иккиликда кодлаш” деган матн киритиб
объектни тугмача кўринишига келтирамиз. Тугмани устида сичқончани ўнг 
тугмасини босиб “Назначит макрос” буйруғи танланади ва очилган ойнадан
макросни номи белгиланиб тастиқланади. Натижада макрос ишлайди. 
4. “Элементы управлениya” (Бошқариш елементлари) қаторидан 
тугмани 
жойлаштириб, 
уни номи берилади, бунинг учун тугмани устида 
ўнг тугма босилиб “свойства” бўлимидан ном берилади ва бу бўлимдан чиққан 
ҳолда яна ўнг тугма босилиб “Исходный текст” сатрини танлаб, тугма Click 
ҳодисаси учун код очилади. 
Макрос очиш код муҳарририни ёпилади ва жойлаштирган тугма макросни ишга 
туширади. 
Юқорида макросларни ишга туширишни Ехcеl2013 бўйича тушинтириб 
ўтилди. Шундай қилиб, биз Ехcеl2013 электрон жадвалининг энг муҳим 


373 
воситаcи билан (макрослар) танишиб чиқдик. Уни ишлатиш електрон жадвал 
билан ишлашни анча осонлаштириш ва автоматлаштиришга имкон беради. 
Office пакетининг бошқа дастурларида ҳам макрос шу йўсинда ишлатилинади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling