Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА МУЛЬТИМЕДИА ВОСИТАЛАРИ ЁРДАМИДА
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
5297 253 Информатика (респ-ка)
- Bu sahifa navigatsiya:
- АКБАРХЎЖАЕВ Ш.Ф.
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА МУЛЬТИМЕДИА ВОСИТАЛАРИ ЁРДАМИДА
ТАЛАБАЛАРНИНГ ТАФАККУРИНИ РИВОЖЛАШНТИРИШ МУАММОЛАРИ АБДУРАХМАНОВА Ш.А. - Низомий номидаги ТДПУ, “Ахборот технологиялари” кафедраси катта ўқитувчиси АКБАРХЎЖАЕВ Ш.Ф. – 1-босқич талабаси Мультимедиа воситаларини таълим жараёнида қўлланилиши мантиқий, мнемоник ва ижодий фаолиятини янги шаклларини пайдо бўлишига олиб келади. Бу холатни инсоннинг психик жараёнларини тарихий ривожланиши деб қараш мумкин. Таълимда мультимедиа воситаларнинг моҳияти ва ўзига хослиги инсоннинг психик жиҳатидан тузилишини, тафаккурини шакллантиришга ва ривожлантишга таъсир этади. Ахборотнинг асосий манбаи бўлган печатланган матн, мазмунини ҳақиқатдан абстраклаштириш принципига асосланади. Бу эса ўз навбатида фикрлаш фаолияти кўникмаларини шакллантиради ва шу билан бирга чизиқлилик, кетма-кетлик, аналитик ва иерархик хусусиятларини ривожлантиради. Печатланган материаллар ва оммавий коммуникацияларнинг техник воситалари инсоннинг билиш имкониятларини кенгайишига олиб келди, тажриба алмашинувига сабаб бўлди. Компьютер инсоннинг тафаккурининг потенциалини ўсишига, фикрлаш фаолият тузилишида ўзгаришларига сабаб бўлди. Ахборот-коммуникация технологиялари асосида яратилган кундузги ва масофавий таълим тизимида мультимедиали маълумотларни ташкил қилиш ва тақдим этиш жараёнлари муҳим ҳисобланади. Бу кўринишдаги маълумотлар кодланган ва экран мониторида математик символлар, жадваллар, графиклар ва диаграммалар ҳамда жараёнларни тасвирлари овоз ва рангли расмлар билан бойитилган кўринишида келтирилган бўлади [2]. Мултимедиа инглиз тилидан таржима қилинган-мулоқот режимида матн, график, видео ва аниматсиянинг ишлатилишини таъминлайдиган кўп компонентли муҳит бўлиб, компьютерни ўқув жараёнида қўллаш имкониятларини кенгайтиради. Ижодий фикрлаш таълим олувчиларга таклиф қилинган мателиални яхлит тарзда қабул қилишга ёрдам беради. Назарий ва намойиш материалларини бирлаштириш имконияти пайдо бўлади [3]. 36 Мультимедиа воситаларининг технологик имкониятлари етарли даражада юқоридир. Бу воситалар талабаларнинг ўқув фаолиятини турли хил кўринишда ташкил қилиш имконини беради, таълимнинг самарадорлик ва мотивациясини сезиларли даражада оширади. Таълимда мултимедиа технологиялардан фойдаланиш имкониятлари қуйидаги афзалликларга эга: - шахсий индивидуал хусусиятларини ривожлантириш; - ўқув жараёнларида фаол иштирок этиш; - материални тақдим этиш сифати яхшиланади; - интуитив услубларидан фойдаланиш; - ижодий ёндашув ва ўрганилаётган мавзулар билан тўғридан-тўғри алоқалар Мултимедиа техологияларнинг қўллаган ҳолда ташкил қилинган дарс машғулотларида таълим олувчиларга кузатувчининг пассив роли эмас, балки ўқув жараёнга бевосита таъсир қилувчи фаол иштирокчининг роли ажратилади. Бундан ташқари, таълим тизимида мутлақо янги, яъни мултимедиа технологияларнинг имкониятини тўлиқ ишлатадиган ёндошув ривожланиб бормоқда. Мултимедиа технологиялар таълим соҳасининг барча жабҳаларида фаол қўлланилиб келмоқда. Бундай мултимедиали ўқитиш методи таълим методларини ўзгартиришга олиб келди. Масалан, мультимедиа тизим ва технолоияларида назарий тафаккурни ривожлантиришда “Фигураларни бирлаштириш”, “Фигураларнинг кесишмасини топиш” ва “Ортиқчасини олиб ташлаш” каби амалларини келтирса бўлади. Бундай амаллар векторли ва уч ўлчовли графикадаги объектлар шаклларини моделлаштиришда қўлланилиши мумкин. Ҳар хил шаклдаги объектларни мантиқий ўзаро таъсир қилиш асосида қисқа муддатда янги шаклни ҳосил қилиш мумкин. Мультимедиа соҳасида мантиқий аммалларни самарали қўллаш кўникмаларини ривожлантириш ҳар хил кўринишдаги нақшларни, расмларни чизишда амалга оширилиши мумкин. Ижодий тафаккурни ривожлантиришга ёрдам берадиган ахборот – коммуникация технологиялари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: 1. Интерактив диалог имкониятлари; 2. Тадқиқот натижасида юзага келган гипотезаларни текшириш имконияти; 3. Мультимедиялилик; 4. Талабаларнинг изланувчанлик, тадқиқотчилик, назорат қилувчи, моделлаштирувчи фаолиятини киритилиши. Ўрта мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларда ўқувчиларнинг барчаси интеллектуал кўникмаларини шакллантиришининг юқори сатҳига эриша ололмаганликлари учун, кўрсатилган ёш жихатидаги томонларини олий таълим талабаларида мантиқий усулларни шаклланганлик сатҳини кўтариш учун ишлатиш мумкин. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling