Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
5297 253 Информатика (респ-ка)
ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ
С.М.Жумабоев, У.Э.Эргашев - Жиззах давлат педагогика институти катта ўқитувчилари Педагогика олий таълим муассасаларида “Компьютерли моделлаштириш” ни ўқитиш ўқитувчидан юқори техник ҳамда педагогик билимни талаб этади. Ушбу дарсларда ўқитувчи “Компьютерли моделлаштириш”ни курс сифатида ўтиш билан бир қаторда, талабаларга мавзу юзасидан мустақил фикрлай олиш, ҳар қандай масалани холис ва илмий асосда тахлил қилиш, мавзуга доир тушунчалар, жадваллар, қолаверса бўлажак педагог учун жуда мухим ҳисобланадиган жиҳат электрон ўқув манбалардан фойдаланиш салоҳиятини шакллантира олиши ҳам керак. Бугунги кунда таълимда компьютер технологияларидан фойдаланишнинг илмий асосини яратиш ва амалиётга тадбиқ этиш зарурати шундаки, биринчидан анъанавий ўқитиш тизимидаги камчиликларни тузатиш ёзма ва оғзаки сўзларга таяниб иш кўришдан ташқари ўқув фаолиятини, ўқув жараёнининг ташкилотчиси сифатида эмас, балки нуфузли билимлар манбаига айлантиришга йўналтиришдир. Иккинчидан, илмий-техник тараққиётнинг ривожланаётган босқичида ахборотларнинг кескин кўпайиб бораётганлиги ва улардан ўқитиш жараёнида фойдаланиш учун вақтнинг чегараланганлиги, шунингдек ёшларни ҳаётга мукаммал тайёрлаш талаблари таълим тизимига янги технологияларни жорий этишни тақозо этмоқда. Талабаларни сифат жиҳатидан замон талаби даражасида тайёрлашга аввало уларга аниқ билимлар бериш, касбий кўникма ва малакаларни шакллантириш, уларни келгуси фаолиятларида унумли қўллашга ўргатиш орқали эришиш мумкин. Замонавий компьютер технологиялари ҳаётимизга жадал кириб келаётган бир вақтда “Компьютерли моделлаштириш” дан дарсларини электрон ўқув воситалари ёрдамида ўқитиш катта аҳамият касб этади. Чунки, талабаларда электрон ўқув воситалари билан мустақил ишлай олиш кўникмасини шакллантириш уларни эркин фикрлаш, ҳар бир ҳодиса юзасидан ўзининг мустақил фикрини билдира олиш, “Компьютерли моделлаштириш” дан тушунчаларни ўзлаштириш, холисона илмий тахлил этиш хусусиятларини ривожлантиришда ёрдам беради. [1]. Компьютер технологиялардан фойдаланиш бизга оз вақт ичида талабалар учун ҳам қизиқ, ҳам тушунарли бўлган жадваллар ҳамда “ҳаракатдаги” (ўзгариб турувчи предметлар тасвири туширилган) слайдларни ўзида мужассамлаштирган электрон ўқув воситаларини мустақил равишда ишлаб чиқиш имконини берди. “Компьютерли моделлаштириш” курсини ўқитишда компьютер технологиялардан фойдаланишнинг аҳамияти катта бўлиб, буни дарс 40 натижаси ва самарадолгидан аниқласа бўлади. Сабаби, компьютер технологияларига асосланган дарсларда талабаларнинг фаоллиги таъминланади, барча талабалар гуруҳ фаолиятида қатнашадилар. Дарс қизиқарли, баҳс- мунозарага бой ва самарадорликка эришилади. Чунки дарсларда анъанавий дарснинг камчиликлари тўлдирилади. Яъни, талабаларнинг пассивлигига йўл қўйилмайди. Кафолатланган самарали натижага эришишга ҳаракат қилинади. Компьютер технологияларининг ривожланиши олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабалари олдига жиддий масалаларни қўймоқда. Таълим ҳамма вақт замон талаблари билан мос келиши керак [2]. Маълумки, олий таълим муассасаларида фанлар бўйича яратилган ва фойдаланилаётган электрон ўқув воситалар жуда оз, уларнинг кўпчилиги талаб даражасида эмас. Ҳар бир педагог ўзи ўқитадиган фанни мукаммал билиши мумкин, бироқ шу фандан электрон ўқув воситаларни яратиш ёки автоматлаштирилган ўргатувчи тизимни яратиш, тест тизими дастурини яратиш, масофали таълим курсини ташкил қилишни амалга ошира олмаслиги мумкин. Буни устига педагог кўп вақтини замонавий дастурлаш тилларини, дастурлаш малакасини ҳосил қилишига, дастурни ишлаб чиқишга сарфлаши керак. Бу кўпчилик педагоглар учун қийинчилик туғдиради. Электрон ўқув воситаларни икки хил: автоном ҳолатда ишлашга мўлжалланган ва интернет муҳитида ишлашга мўлжалланган электрон ўқув воситаларни яратиш мумкин. Биринчи турдаги электрон ўқув воситаларни гиперматн муҳаррирларига ўхшаш бўлиб, махсус яратиш воситаларига эга. Иккинчи турдаги электрон ўқув воситаларни қуйидагилар [3]: курсни таҳрирлаш ва бошқаришда махсуслаштирилган дастурлардан фойдаланувчи; курсни таҳрирлаш ва бошқаришда веб стандарт воситаларидан фойдаланувчи дастурга бўлинади. Ҳозирда электрон ўқув воситаларни яратиш икки хил усулда олиб борилмоқда. Биринчи турда барча фанлардан веб технологияга асосланган электрон ўқув воситалар педагогларнинг дастурчилар билан ҳамкорлигида яратилмоқда. Иккинчи турдаги электрон ўқув воситалар дастурий қобиқлар ёрдамида яратилмоқда. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling