Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/35
Sana16.06.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1510769
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   35
Bog'liq
Табиат билан таништириш (1)

 
5. Қушлар учун донхўрак ва инлар 
 
Болалар боғчаси ҳовлисидаги қушларни булун йил давомида кузатиш 
мумкин. Қушларни жалб қилиш усулларидан бири уларни қжиҳда боқишдир, 
Куз фасли яқинлашган сари чумчуқ, қарға, катта читтак, саъва сингари 
қушлар одамлар яшайдиган жойлар яқинига учиб кела бошлайди. Худди 
мана шу вақтларда лиовлида донхўрак ва уяларни ўрната бошлаш керак. Энг 
оддий донхўрак — дон токчасидир (ҳажми 50Х60 см, четлари бир оз 
колтарилган тахта). Уни дарахтга, дераза, ёғочга осиб қўйиш мумкин. 
Қушларни деразадан боқишда уларни хонада кўриб туриш имконини 
берадиган донхўраклар қуиайдир. Қушлар ҳу вақтда ўзлари яхши кўриниб 
турсаларда, кузатилаётганлик-кирини сcзмайдилар. Бундай донхўракни бир 
литрлик 
шиша 
банкадан 
қилиш 
мумкин. 
Ёнбошлатиб 
айвон 
панжарасигабоғлаб қўйилган бундай шиша банка дераза донхўраги ўрнида 
қўлланииади. 
Қушлар озиғи хилма-хилдир. Бу ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар — 


қайин, отқулоқ уруғи ва мcваларидир. Қовоқ, тарвуз, писта уруғлари ҳам 
қушлар учун яхши озуқадир. Бу озу-қаларни катта читтак севиб ейди. 
Читталдарни қишдаги севимли озуқалари — тузланган ёғдир. Қушлар оқ нон 
ушоқларини ҳам яхши кўриб ейдилар. 
Сунъий инлар. Ҳовлида сунъий инларни оммавий осиш читтак, 
чуғурчуқ, ҳашаротхўр каби қушларни жалб қилишда яхши натижалар беради. 
Читтак ва чуғурчуқ учун инлар кўпинча тахтадан тайёрланади. Иннинг 
ўлчами уч кўрсаткич билан: тубининг майдони, чуқурлиги (тагидан 
туйнугигача бўлган оралиқ) ва туйнугининг ўлчамига кўра аниқланади. 
Чуғурчуқ]ар инининг энг қулай ўлчами — 14х14 см, ҳашаротхўрларга — 9*9 
см, читтакларга эса — 12х12 см дир. Читтак ва чуқурчуқларга ин ясашда 
тахтанинг қалинлиги 1,5 см ёки яхшиси 0,5 см бўлгани маъқул. Инни 
фанердан ясаш ярамайди. Яхши инлар қуйидаги талабларга жавоб бcриши 
керак: ин мустаҳкам қоқилиши, тешиклар қолдирмаслиги, тайёрлаш усули 
содда. Тахталарнинг фақат ташқи томонини ранглаш лозим, чунки ички 
томони рангланса, қушнинг силлиқ девордан чиқиши қийин бўлади. Туйнук 
ин томига яқин бўлиши зарур. Бу оралиқ тахминан туйнук диаметрига тенг. 
Иннинг туйнуги думалоқ, томи эса олинадиган қилинади. Қушл; инга 
яхши жойлашишлари учун уларни тўғри осиш муҳимди Инлар ёз ва куз 
фаслида осилади. Қушлар учун инлар жуда заи чунки қишловчи қушлар 
совуқ тунда шу ерда жон сақлайдии Ин туйнугининг ёъналиши турли қушлар 
учун турличадир. 

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling