Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Download 5.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/121
Sana12.11.2023
Hajmi5.84 Mb.
#1768329
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   121
Bog'liq
deshifr

 
Назорат саволлари 
 
1. Ахборотнинг техник каналдан чиқиб кетиш усуллари. 
2. Ахборотнинг техник ҳимояси. 
3. Ахборотнинг муҳандис техник ҳимояси. 
4. Ихтиѐрий ташкилот олиниб, унинг учун муҳандис – техник ҳимоя 
ишлаб чиқилсин.
 
Фойдаланилган адабиѐтлар 
 
1. Ганиев С.К., Каримов М.М., Тошев К.А. Ахборот хавфсизлиги. 2008. 


IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ 
122 
2. https://en.wikipedia.org/wiki/ISO/IEC_27001:2005 
3. http://ictnews.uz/api/news/78 
 
 
 


IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ 
123 
2 – амалий машғулот. Ахборотни махфийлигини таъминлаш 
усуллари 
 
Ишнинг мақсади: Шифрлаш алгоритмлари асосида ахборотни 
махфийлигини таъминлаш
Масаланинг қўйилиши: ўрганилган шифрлаш усуллари асосида 
берилган топшириқлар бажарилсин. 
Ишни бажариш учун намуна 
Симметрик шифрлаш усуллари фойдаланилган алмаштириш турига 
кўра ўрин алмаштириш ва ўрнига қўйиш усулларига бўлинади. Ўрин 
алмашиниш шифрларига очиқ матн белгилари махфий калит билан бирор 
алгоритм бўйича тартиби ўзгартирилади. Ўрнига қўйиш усулларида эса очиқ 
матн белгилари бошқа алфавит белгиларига алмаштирилади. 
Содда ўрин алмаштириш усуллари 
Ўрин алмаштиришга мисол тариқасида дастлабки ахборот блокини 
матрицага қатор бўйича ѐзишни, ўқишни эса устун бўйича амалга оширишни 
кўрсатиш мумкин. Матрица қаторларини тўлдириш ва шифрланган 
ахборотни устун бўйича ўқиш кетма-кетлиги калит ѐрдамида берилиши 
мумкин. 
Ўрин алмаштириш шифри оддий шифрлаш ҳисобланиб, бу усулда 
қатор ва устундан фойдаланилади. Чунки шифрлаш жадвал асосида амалга 
оширилади. Бу ерда калит (К) сифатида жадвалнинг устун ва қатори хизмат 
қилади. Матн (Т
0
) символларининг ўлчамига қараб NxM жадвали тузилади ва 
очиқ матнни (Т
0
) устун бўйича жойлаштирилиб чиқилади, қатор бўйича 
ўқилиб шифрланган матнга (Т
1
) эга бўлинади ва блокларга бўлинади. 
Масалан, «Ахборот хавфсизлиги жадвали» матни шифрлансин. 
Т
0
=Ахборот хавфсизлиги жадвали; 
К = 5х5; В=5; 
А 
О 
Ф 
И 
Д 
Х 
Т 
С 
Г 
В 
Б 
Х 
И 
И 
А 
О 
А 
З 
Ж 
Л 
Р 
В 
Л 
А 
И 
Т
1
=АОФИД_ХТСГВ_БХИИА_ОАЗЖЛ_РВЛАИ 
Усулнинг криптотурғунлиги блок узунлигига (матрица ўлчамига) 
боғлиқ. Масалан узунлиги 64 символга тенг бўлган блок (матрица ўлчами 
8x8) учун калитнинг 1,6 10
9
комбинацияси бўлиши мумкин. Узунлиги 256 
символга тенг бўлган блок (матрица ўлчами 16x16) калитнинг мумкин бўлган 



IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ 
124 
комбинацияси 1,4 10
26
га етиши мумкин. 
Йўналишли ўрин алмаштириш синфидаги шифрларнинг қўлланилиши 
амалда кўп тарқалган. Бундай шифрлаш алгоритмлари бирор геометрик 
шаклга асосланган бўлади. Очиқ маълумот блоклари геометрик шаклга бирор 
траектория (узлуксиз из) бўйича жойлаштирилади. Шифрмаълумот эса 
бошқа траектория бўйича ҳосил қилинади. Геометрик шакл сифатида (m
ўлчамли жадвал олиб, унинг биринчи сатри бошидан бошлаб очиқ маълумот 
белгиларини чапдан ўнгга кетма-кет жойлаштириб, сатр тугагач иккинчи 
сатрга, очиқ маълумот белгиларини ўнгдан чапга кетма-кет жойлаштириб, бу 
сатр тамом бўлгач, кейинги сатрга олдингисига тескари йўналишда 
жойлаштирилади ва ҳоказо. Охирида тўлмай қолган сатр ячейкалари очиқ 
маълумот алфавитидан фарқли бўлган белгилар билан тўлдирилади. Сўнгра, 
очиқ маълумотни жойлаштириш тартибидан фарқли бўлган бирор йўналиш 
танлаб олиниб, шу йўналиш асосида шифрмаълумот ҳосил қилинади. 
Шифрмаълумот ҳосил қилиш йўналиши калит вазифасини бажаради. Мисол 
сифатида ―йўналишли ўрин алмаштириш шифрлаш алгоритми‖ жумласини 
шифрлашни (4х10) –ўлчамли жадвал асосида қўйидагича амалга ошириш 
мумкин: 









10 
Й 
ў 
н 
а 
л 
и 
ш 
л 
и 
ў 
и 
т 
ш 
а 
м 
л 
а 
н 
и 
р 
р 
и 
ш 
ш 
и 
ф 
р 
л 
а 
ш 
... 
и 
м 
т 
и 
р 
о 
г 
л 
а 
Бу жадвал устунлари кетма-кетликларини аралаштирган ҳолда (бундай 
аралаштиришларнинг умумий сони 10!=3628800 та бўлади), масалан, 
72968411035 
тартиб 
(калит) 
билан 
шароўтииииалилфрлнлгааштйир.ўршаншшмлмии‖ шифрмаълумотни ҳосил 
қилинади. Шифрмаълумотни ҳосил қилиш жараѐнини жадвалнинг сатрлари 
ўринларини ѐки ҳар бир устунлари сатрларини алоҳида алмаштиришлар 
билан яна ҳам мураккаблаштириш мумкин. Сатрлар, устунлар ва алоҳида 
олинган сатр устунларини ѐки алоҳида олинган устун сатрларини шифрлаш 
жараѐни босқичларида ўзгартириб туриш билан яна ҳам мураккаб бўлган 
шифрлаш алгоритмларини ҳосил қилиш мумкин. 

Download 5.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling