Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/152
Sana15.11.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1775374
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   152
Bog'liq
investitsiya

Мулк шаклларидан келиб чиқиб инвестициялар хусусий, давлат, қўшма 
ва хорижий шаклларга ажратилади. Хусусий инвестициялар нодавлат ҳуқуқий 


77 
шахсларининг ва фуқароларнинг маблағларини тадбиркорлик фаолияти 
объектларига қўйилишини англатади. Давлат инвестициялари давлат бюджети 
ва 
давлат 
корхоналарининг 
маблағларини 
тадбиркорлик 
фаолияти 
объектларига қўйилишини англатади. 
Ҳудудий жойлаштирилиш бўйича инвестициялар ички ва ташқи 
инвестицияларга бўлинади.
Хорижий инвестициялар давлат ѐки хусусий инвестициялар шаклида 
ҳам бўлиши мумкин. Биринчи шаклда давлат инвестициялари иштирок этиб, 
бунда бир давлат бошқа давлатга кредитлар ѐки бошқача шаклдаги қарзлар 
бериши мумкин. Бундай муносабатларга халқаро ҳуқуқ нормалари 
қўлланилади. Иккинчи шаклда эса, бир мамлакат хусусий фирмалари, 
компаниялари ѐки фуқаролари бошқа мамлакатнинг тегишли субъектларига 
берадиган инвестициялар тушунилади. Давлат инвестициялари деб давлат 
томонидан миллий даромаднинг давлат бюджетининг маблағлари кўринишида 
мамлакат иқтисодининг ривожланиши учун сарфлаѐтган мабалағлари 
тушунилади. Хусусий инвестициялар деб хусусий компаниялар, аҳоли ва 
тадбиркорлар томонидан маблағларнинг қўйилишига айтилади. Инвестиция 
муносабатлари шу даражада мураккаб ва кўп қирралики, кўпинча давлатлар 
ўртасидаги муносабатлар хусусий шахслар ўртасидаги муносабатлар билан 
узвий боғланган бўлади. Бундай алоқа инвестор ҳуқуқ ва талабларни давлатга 
топширганда яққол кўринади.
Иқтисодий адабиѐтларда инвестицияларни қўллаш кўлами ва 
инвестицияга маблағ ажратиш жиҳатидан ҳам турларга ажратишади. Моддий 
ишлаб чиқариш жарѐнидаги инвестициялашдан ташқари мамлакатда 
ижтимоий-маданий соҳалар учун, фан тармоқлари учун, таълим, соғлиқни 
сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт соҳалари учун, информатика соҳаси, 
табиатни муҳофаза қилиш учун, юқорида кўрсатилган соҳалар учун 
қурилишларга, техника ва технологияларни янги турларини қўллаш учун катта 
миқдорда инвестиция маблағлари ажратилмокда. Бу инвестицияларни ҳозирги 
вақтда хорижий мамлакатлар адабиѐтида «инсон инвестицияси», «инсон 
капиталига инвестиция қўйиш» деб аташмокда. Бу инвестициянинг алоҳида 
бир кўриниши бўлиб, асосан кишиларнинг соғлигини сақлаш, ақлий ва 
маънавий ривожланиши учун, ҳаѐтини узайтириш ҳамда кишиларнинг иш 
фаолиятида ижодий қатнашиши ва унинг самарадорлиги ошиши учун 
сарфланади. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасида инвестициянинг 
асосий қисмлари соғлиқни сақлаш, маориф учун сарфланмоқда. Бунга қишлоқ 
жойларда врачлик амбулатория пунктлари, коллеж ва лицейлар қуриш 
дастурларини мисол қилиб олиш мумкин. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling