5.11. Таълимда ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этиш шакллари: дарс, фан, техника тўгараклари, ўқувчилар илмий уюшмалари, саёҳатлар.
5.12. Тарбия усуллари: ишонтириш; ижобий намуна; машқ қилиш; талаблар; хулқи устидан назорат; фаолиятнинг бошқа кўринишларига ўтиш.
5.13. Дарс турлари:
анъанавий (ёки стандарт, унинг тузилиши: сўраш, тушунтириш, мустаҳкамлаш, уйга вазифа бериш),
замонавий (унинг тузилиши: дидактик (асосий), мантиқий - психологик, мотивланган ва услубий);
ноанъанавий (ёки ностандарт), унинг турлари:
муаммоли;
технологик;
виртуал;
мусобақа ва ўйин (танлов, турнир, эстафета, дуэль, КВН, тадбирли, ролли (рассом, лойиҳачи, безатувчи, муҳаррир, режиссер ва ҳоказо), кроссворд, викторина);
ижтимоий амалиётга маълум бўлмаган иш шакллари, жанрлари ва услубларига асосланган (тадқиқ этиш, ихтирочилик, бирламчи манбалар таҳлили, интервью, репортаж, тақриз);
мулоқотнинг оғзаки шаклини эслатувчи (матбуот анжумани, аукцион, бенефис, митинг, вақти чегараланган мунозара, панорама, телекўприк, билдирги, мулоқот, «жонли газета», оғзаки журнал);
ўқув материалини ноанъанавий ташкил этишга асосланган (донолик, очиқ тан олиш, «дублёр ҳаракат бошлайди»);
ҳаёлийлашган (эртак, совға, ХХИ аср дарслари);
муассаса ва ташкилотлар фаолиятига ўхшаш асосланган (суд, тергов, трибунал, патент бюроси, илмий кенгаш, муҳаррирлик кенгаши) ва ҳоказо).
5.14. Дарс кўринишлари: маъруза, амалий машғулотлар, ўқув анжуманлари, ўқув-семинар, суҳбат, кинодарс, компьютер машғулотлари, машқлар, маслаҳатлар, экскурсия, экспедиция, ўқув ишлаб чиқариш ва педагогик амалиёти, курс, лойиҳа ва битирув малакавий ишлари, талабаларнинг мустақил таҳсили ва ҳоказо.
Do'stlaringiz bilan baham: |