Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


Фанни ўқитиш жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тавсиялар


Download 6.72 Mb.
bet17/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

5. Фанни ўқитиш жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тавсиялар.
(Фанни ўқитиш шакли, технологияси ва методлари келтирилади).
5.1. Назарий машғулотларга тайёргарлик.
Бу жараёнга тайёргарлик кўришда фақатгина маъруза материаллари билан чекланиб қолмасдан, балки бир неча услубий қўлланма ва дарсликлардан фойдаланиш лозим. Бу бир томондан дарс ҳажмининг камлиги сабабли маъруза дарсларида етказишнинг имкони бўлмаган мавзуларни тўлдиришга, иккинчи томондан эса чуқур билим олиш ва масалаларни ечиш кўникмаларни шакллантиришга ёрдам беради. Бу ўз навбатида талабанинг мустақил билим олишини, адабиётлар билан ишлаш кўникмаларини шакллантиради.
5.2. Амалий ва мустақил иш машғулотларига тайёргарлик.
Талабанинг назарий маълумотларни ва умумий фанни ўзлаштириш даражаси унинг амалий масалаларни, семинар машғулоти материалларини бажариши, масалаларни мустақил еча олиши, уй вазифаларини бажара олиши даражаси ва самарадорлиги билан аниқланади. Шунинг учун талаба фаннинг ҳар хил бўлимларидаги типик масалаларни мустақил ечиш кўникмаларини эгаллаши лозим. Бу жараёнда талаба ўрганилаётган фаннинг маъносига чуқурроқ етиб борган ҳолда аниқ амалий масалаларни ечишда умумий назарий қонуниятларни қўллай олади. Дарсдан ташқари мустақил иш ва уй вазифаси сифатида талабага ўртача қийинликдаги ва услубий манбалардан фойдаланган ҳолда ечиш мумкин бўлган масалаларни бериш мақсадга мувофиқ. Бунда ўтилган назарий маълумотлар ва масалалар ечишнинг махсус услубларидан фойдаланилишига эътибор бериш керак. Шундай қилиб, талабанинг фанга кирувчи ҳар хил бўлимларига оид масала-ларни назарий маълумотларга таяниб ечишга ўргатилади. Бу жараёнда қуйи-даги услубий характерга эга қоидаларни эътиборга олиш мақсадга мувофиқ:

  • муаммо ва масаланинг қўйилишини қисқача ёзиш, бунда берилган маълумотларнинг ҳаммасини ахборот ўлчов бирликларга ўтказиш, лозим бўлганда справочникдан фойдаланиш;

  • муаммо ва масалани ечиш жараёнида қўлланиладиган барча зарурий қонуниятларни ўзида акс эттирувчи ахборот миқдорларни излашнинг мантиқий йўлларини топган ҳолда масалани таҳлил қилиш;

  • муаммо ва масала шартининг схематик тасвирини чиза билиш;

  • масалани ечишнинг кетма-кетлигини изоҳлашлар билан бажара олиш;

  • ахборот ўлчов бирликларини текшира олиш, берилган маълумотлардан тўла фойдалана олиш, ечимнинг ишончлилигини баҳолай олиш;

  • муаммо ва масаланинг ечимини етарлича аниқлик билан ҳисоблай билиш;

  • олинган натижаларнинг мантиқий мақсадини баҳолай билиш ва улардан зарурий ахборот технологияси хулосаларини чиқара билиш.

Талабанинг амалиёт дарсларидаги топшириқларни, уй вазифаларини ва мустақил иш топшириқларини бажаришини назорат қилиш ва баҳолашнинг қуйидаги услубига эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқ:

  • уй вазифаларини текшириш;

  • назорат топшириқларини бажаришини текшириш;

  • дарс давомида ўзлаштиришини назорат қилиш;

  • мустақил иш топшириқлари ҳимояси.

Амалиёт машғулоти топшириғини бажаришдан кутиладиган натижалар: мавзу юзасидан билимларни тизимлаштириш ва мустаҳкамлаш; амалий масалаларни ечишда назарий тушунчалардан фойдалана билиш; масалани ечишнинг тўғри усулини танлай билиш; масалани мустақил ечиш кўникмасини ҳосил қилиш; масаланинг ечимини мустақил таҳлил қила билиш.

Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling