Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


Download 6.72 Mb.
bet19/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

5.6. Таълим умумий шакллари: жамоавий, гуруҳ бўлиб, якка тартибда (фронтал, звено, индивидуал).
5.7. Таълим усуллари:

  • анъанавий усуллар (оғзаки, амалий, кўргазмали, китоб билан ишлаш, видео ва аудио усуллар);

  • аниқ мақсадли усуллар (билимларни эгаллаш; малака ва кўникмаларни шакллантириш; билимларни қўллаш; ижодий фаолият; мустаҳкамлаш; билим, малака ва кўникмаларни текшириш);

  • идрок этиш-билиш фаолияти характерига кўра усуллар (тушунтириш – иллюстратив (ахборот – рецептив); репродуктив; муаммонли баён қилиш; қисман ижодий (эвристик); тадқиқий);

  • дидактик мақсадли йўналтирилган усуллар (илк бор билимларни ўзлаш-тириш; эгалланган билимларни мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш).

5.8. Янги педагогик ва инновацион технологиялар услублари: «Маъруза», «Танишув», «Тушунчалар таҳлили», «Чархпалак», «Бумеранг», «Муаммо», «Блиц-сўров», «Мулоқот», «Ёзма баҳс», «Муносабат», «Ташвиқот гуруҳи», «Амалиётда жамоавий ижодий ишлар», «Келишув ва зиддият», «Аниқ вазият, ҳодиса (кейс-стади)», «Тақдимот», «Жадваллар», «Фикрлар ҳужуми», «Ақлий ҳужум», «Кичик гуруҳларда ишлаш», «Баҳс-мунозара», «Давра суҳбати», «Лойиҳа», «Бошқарув», «Мураббий ва жамоа» ва ҳоказо.
5.9. Таълим воситалари:

  • матнли воситалар (ўқув дастур; дарслик; ўқув қўлланма; электрон дарсликлар ва қўлланмалар; услубий қўлланма ва кўрсатмалар; тарқатма материаллар; имтиҳон ва назорат вариантлари; тестлар ва ҳоказо);

  • тасвирли воситалар (фотосуратлар; эскиз; чизма; схема; рамзий тасвир; режа жадваллар; символлар; диаграммалар; графиклар; слайдлар ва ҳоказо);

  • аудио-видео воситалар (видеофильмлар; компакт дисклар; аудио ва видео кассеталар; тасвир ва матнни ёзиш ва сақлаш; доскалар видеомагнитафон; камера; компьютер ва ҳоказо);

5.10. Дидактик тамойиллар тизими: илмийлик, қулайлик, изчиллик, узвийлик, назариянинг амалиёт билан боғлиқлиги, онглилик, фаоллик ва мустақиллик, кўргазмалилик, мустаҳкамлик, гуруҳ қилиб ўқитиш ҳамда унда индивидуал ёндашишни қўшиб олиб бориш, ўқитишнинг тарбияловчи, ривожлантирувчи ва такомиллаштирувчи характери, ўқитишнинг касбий йўналтирилганлиги.

Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling