5.15. Дарснинг асосий таркибий элементлари: ташкилий қисм; уйга берилган ёзма вазифаларни текшириш; талабалар билимини оғзаки текшириш (ёки сўраш); янги материалларни тушунтириш; янги материалларни мустаҳкамлаш; уйга вазифа бериш; дарсни уюшқоқлик билан якунлаш.
5.16. Дарс таҳлилининг асосий таркибий қисмлари: ўқитувчининг дарсга тайёргарлик даражаси, дарснинг мақсад ва вазифалари, ташкилий ишлар, дидактик, услубий, методологик, психологик, педагогик, ўқувчилар билан ҳамкорликда ишлаш ва якуний таҳлиллар.
5.17. Дарсга кирган ўқитувчининг қўлида бўлиши лозим: гуруҳ журнали, фан ўқув дастури, календар-мавзу режаси, дарс технологик харитаси, ўқув-услубий материаллар.
5.18. Ўқитувчининг дарсга киришдан олдин ўзига қўядиган саволи: нега, нимани ва қандай ўқитаман?
5.19. Абу Али Ибн Синонинг ўқитувчига қўйган талаблари:
талаба (ўқувчи)лар билан муомалада босиқ ва жиддий бўлинг;
берилаётган билимни талаба (ўқувчи)лар қандай ўзлаштириб олаётганлигига алоҳида эътибор беринг;
таълимда турли услуб ва шакллардан фойдаланинг;
талаба (ўқувчи)нинг хотираси, билимларни эгаллаш қобилияти, шахсий хусусиятларини билинг;
талаба (ўқувчи)ларни фанга қизиқтира билинг;
талаба (ўқувчи)ларга узатилаётган билимларнинг энг муҳимини ажартиб беринг;
билимларни талаба (ўқувчи)ларга тушунарли ҳамда уларнинг ёши, ақлий даражасига мос равишда беринг;
ҳар бир сўзнинг талаба (ўқувчи)лар ҳиссиётини уйғотиш даражасида бўлишига эришинг.
6. Тақвим мавзуий режа
(Тақвим мавзуий режа ўқув материалини тўғри тақсимлашда мазкур фан бошқа фанлар ва амалиётлар билан боғлашда, дарсга керакли ўқув материаллари ва воситаларини тайёрлашда ёрдам беради, ўқитиш жараёнини лойихалаштириш ва самарадорликни ошириш имконини беради).
№
|
Мавзу
|
Ажратилган соат
|
Таълим шакли
|
Дарс тури (ўқув жараёни шакли)
|
Фанлараро ва
фан ичидаги боғлиқлик
|
Таълим методлари
|
Таълим воситалари
|
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
|
Мустақил иш топшириқлари
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |