Ўзини-ўзи текшириш учун тест ва топшириқлар
1.Нарх бозор конъюнктураси индикатори ролида қуйидаги функцияни бажаради:
а) рақобат кураши қуроли;
б) бозор самарадорлигини бошқариш воситаси;
в) талаб ва таклиф нисбати тавсифи;
г) фойда ҳосил килиш воситаси.
2. Маркетолог учун бозорда қуйидагилар ҳақиқий қизиқиш уйғотади:
а) уларнинг қиймати билан белгиланадиган базавий нархлар нисбати;
б) якуний маҳсулотнинг оптимал фойдалилиги;
в) нарх истеъмолчи товар бирлиги учун тўлашга тайёр бўлган пул миқдори;
г) товар эгаси таклиф этишни истайдиган максимал нарх.
3. Харидор товарни қуйидаги нархда сотиб олишдан манфаатдор:
а) таклиф нархи;
б) талаб нархи;
в) сотув нархи;
г) қатъий белгиланган нарх.
4.«Ишлаб чиқаришни такомиллаштириш» маркетинг концепциясига мос келадиган нархлар қуйидаги товарларга белгиланади:
а) юқори сифатли товарлар;
б) кенг истеъмол товарлари;
в) нуфузли товарлар;
г) индивидуал талаб товарлари.
5. Фирманинг оммавий бозорни эгаллаб олиш бўйича стратегик мақсадига қуйидаги нархлар мос келади:
а) ўртача бозор нархидан баланд;
б) ўртача бозор нархидан паст;
в) ўртача бозор нархи даражасида;
г) нарх даражаси бозорни эгаллаб олишга таъсир этмайди.
6. Маркетинг нарх шаклланиши қуйидагилар йўналтирилган:
а) талаб, харажатлар;
б) рақобат, талаб;
в) харажатлар, рақобат;
г) талаб, рақобат, харажатлар.
7. Харидни товар сифати ва нархи мувофиқлиги нуқтаи назаридан баҳолайдиган харидорлар нархга муносабати бўйича қуйидагича тавсифланади:
а) рационал харидорлар;
б) «исрофгарлар»;
в) лоқайд харидорлар;
г) тежамкор харидорлар.
8. Параметрик нарх шаклланиши қуйидагилар учун хос:
а) монопол товар;
б) маҳсулот-комплект (мураккаб таркибли);
в) тармоқдаги нарх шаклланиш анъаналари;
г) кўплаб сифат тавсифларига эга бўлган товар.
Do'stlaringiz bilan baham: |