Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


Download 6.72 Mb.
bet162/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

Илмий – техникавий муҳит

Сиёсий муҳит


Демографик муҳит






Корхоналар



Табиий муҳит



Маданий муҳит

Иқтисодий
муҳит


6-чизма. Корхонанинг макро муҳити

Аҳоли сонининг тез суръатлар билан ўсиши кўпгина мамлакатлар раҳбарларини ва жамоа гуруҳларини ташвишга солмоқда. Биринчидан, планетамиз ресурслари бундай миқдордаги аҳолини боқиш учун етишмаслиги мумкин. Икккинчидан, айнан ресурслари кам бўлган мамлакатларда аҳоли сони тез суръатлар билан ўсиб бормоқда. Бундай ҳолат аҳолининг кенг ассортиментдаги товарларга бўлган талабини қондиришда муҳим муаммони вужудга келтиради.


Ўзбекистон Республикаси кўп миллатли давлат бўлиб унда 100 дан ортиқ миллат ва элатлар яшайди, аҳолиси эса 25 млн.дан ортиқ. Аҳолининг 60 фоиздан кўпроғи қишлоқларда яшайди.
Иқтисодий муҳит. Маълумки бозор учун инсонлар мавжуд бўлиши билан бир қаторда, уларининг харид қилиш қобилияти ҳам бўлишлиги талаб этилади. Жамият иқтисодий муҳитининг аҳволи асосан корхоналар даромадларининг даражаси, аҳолининг харид қилиш қобилияти, шунингдек, инфляция, кредит ставкалари, солиқ солиш ставкалри, аҳолининг жорий даромадлари, истеъмол саватининг қиймати каби кўрсаткичлари билан аниқланади.
Ўзбекистонда 1991 йил мустақилликка эришилгандан бошлаб режали иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига аста секин ўтиш сиёсати ўрнатилди. Мамлакатимизда 90-йилларнинг биринчи ярмида иқтисодий ишлаб чиқаришнинг пасайиши кузатилган бўлсада, макроиқтисодий барқарорлаштириш ва таркибий ислоҳотлар 1996 йилдан бошлаб иқтисодий яхшиланишига асос солди.
Табиий муҳит. Корхонанинг самарали фаолият кўрсатишида табиий муҳитнинг ҳам роли мавжуддир. Атроф муҳитдаги ўзгаришлар корхона ишлаб чиқараётган ва бозорга тақдим этаётган товарларга ҳам маълум даражада таъсир кўрсатади.
Маркетинг нуқтаи назаридан қаралганда ҳозирги шароитда табиий хом ашёлар, газ, озиқ-овқат, ёгоч, нефт, кўмир захираларининг камайиб бораётганлиги натижасида катта муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Шу сабабли бу хом ашёлардан тежаб-тергаб фойдаланиш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан саналади. Масалан, энергиянинг қимматлашуви асосан нефт қазиш ишлари билан боғлиқ. Чунки, уларнинг захиралари чекланган ва кейинги қазиш жараёнлари йилдан-йилга йирик инвестицияларни талаб этмоқда. Шу сабабли кейинги йилларда қуёш, ядро, шамол ва бошқа энергия манбаларини топиш борасида муҳим изланишлар ва тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Илмий-техникавий муҳит. Илмий-техникавий муҳит илмий техника тараққиёти таъсирида шаклланади ва корхона фаолиятида муҳим роль ўйнайди. Ҳозирги кунда бизда қўлланилиб келаётган товарларнинг кўпчилиги бундан 100 йиллар аввал мавжуд бўлмаган. Бугунги кунда олимларимиз ишлаб чиқариш жараёнларини тезлаштирувчи кўплаб янги технологиялар яратмоқдалар. Айниқса информатика ва ҳисоблаш техникаси, биотехнология, қаттиқ жисмлар электроникаси, робототехника, материалшунослик соҳаларидаги ютуқларимиз инсониятни ҳайратга солмоқда. Бу эса кундан-кунга янги товар пайдо бўлишига замин яратмоқда. Бироқ, истеъмолчилар ишлаб чиқарилаётган ва бозорларимизга кириб келаётган бу янги тварларнинг хавфсизлиги ҳақида маълум бир маълумотга эга бўлишлари зарур. Шу сабабли давлат ташкилотлари бу товарларни атрофлича ўрганишлари ва аҳоли саломатлиги учун хавфли товарларнинг ишлаб чиқарилишини қаттиқ назорат қилишлари мақсадга мувофиқдир.
Сиёсий муҳит. Маркетинг ечимларига сиёсий муҳитда юз бераётган воқеалар ҳам кучли таъсир кўрсатади. Сиёсий муҳит ўз ичига мулкчилик, тадбиркорлик, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва реклама муносабатларини тартибга солувчи қонуният ва қонунларни ўз ичига олади. Шу сабабли маркетинг бўйича фаолият кўрсатувчи ходимлар жамиятнинг, истеъмолчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунларни яхши билишлари керак.
Маданий муҳит. Ижтимоий-маданий, маънавий-ахлоқий муҳит анча мураккаб ҳодиса бўлса ҳам кўп жиҳатдан жамиятнинг иқтисодий ва сиёсий ривожлантиришнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Умуман олганда жамиятдаги маданий қадриятлар инсонларнинг ўзига, ўзгаларга, жамиятга, табиатга ва бошқа жамоатчилик институтларига бўлган муносабатларида ўз аксини топади. Корхонада маркетологлар маркетинг ечимларини топиш жараёнида ана шу муҳит таъсирини ҳам ҳисобга олишлари зарур ҳисобланади.



Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling