Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»
Download 6.72 Mb.
|
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-жадвал Маркетингда назорат турлари
- Мазмуни 1
Маркетингда назорат
Маркетинг назорати - бу маркетинг мақсадларига эришишни таъминлайдиган стратегия ва маркетинг режаси натижаларини ўлчаш, баҳолаш ва уларга ўзгартиришлар киритиш жараёнидир. Назорат маркетинг бошқаруви босқичини тугаллайди ва бир вақтнинг ўзида маркетинг фаолиятини режалаштиришнинг янги босқичини бошлашга имкон яратади. Шунингдек, маркетинг фаолиятининг кучли ва кучсиз томонларини аниқлаш, маркетинг режасининг бажарилиши даражасини таҳлил қилиш, келгуси режалаштирилаётган даврга маркетинг фаолияти стратегияси ва мақсадларини тўғри танлашда қўлланилади. Назорат натижалари бўйича маркетинг фаолиятига ўзгартиришлар киритилади. Масалан, сотилган товар кутилганидан кам бўлса, у ҳолда сабаби аниқланиб, бу ҳолатни ижобий томонга ўзгартириш учун нималар қилиш кераклиги аниқланади. Агар сотилган товар кутилганидан кўп бўлса, бу ҳолда ҳам унинг сабаби аниқланади. Бу ҳолатда, товарга мумкин қадар юқорироқ нарх белгилаш зарурдир. Бу эса сотиш ҳажмини камайтириб, юқорироқ даражада фойда олишни таъминлайди. Кўпчилик ҳолларда маркетинг назоратининг тўртта тури кўрсатиб ўтилади. Масалан, Е.П. Голубковнинг “Основы маркетинга” дарслигида (Е.П. Голубков. Основы маркетинга. М.: Издательство “Финпресс”, 1999) ҳам айнан маркетинг назоратининг тўртта тури келтирилган. Ана шу манбага таяниб 1-жадвалда маркетинг назоратининг турларини ва уларнинг тавсифини келтирамиз. 1-жадвал Маркетингда назорат турлари
Download 6.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling