Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


Download 6.72 Mb.
bet161/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

Таъминотчилар - бу корхонанинг аниқ товар ишлаб чиқариши учун зарур бўладиган хом-ашё материаллари, жиҳозлар ва техник воситалар билан шартномага биноан таъминлаб турувчи фирмалар ва айрим шахслардир. Корхонанинг у ёки бу маҳсулотни ишлаб чиқариши учун зарур бўлган хом ашёнинг ўз вақтида етказиб берилмаслиги бу корхонанинг самарали фаолият кўрсатишига жиддий таъсир кўрсатади.
Воситачилар - бу маҳсулотларни силжитиш, тарқатиш ва сотишда фирмаларга ёрдам кўрсатувчи бозор субъектларидир. Воситачилар савдо ва транспорт ташкилотлари, сотиш билан шуғулланувчи фирмалар ва молия ташкилотлари бўлиши мумкин.
Савдо ва транспорт воситалари мижозларга товарларни сотиб олиш ва ташиш жойи, вақти бўйича қулай хизмат кўрсатиб, буюртмачиларнинг бу борадаги сарф харажатларини камайтиришга ёрдам беради. Маркетинг хизмати кўрсатиш бўйича воситачилар эса, маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, реклама ишларини ташкил этиш, шу товарларга мос бозорларга силжитиш вка ҳоказолар бўйича ёрдам кўрсатадилар. Молия воситачилари сифатида банклар, кредит ва суғурта компаниялари хизмат кўрсатадилар.
Ҳар қандай фирма ўз фаолияти жараёнида турли хил рақобатчилар билан муносабат юритишларига тўғри келади. Рақобатчилар деганда маълум бир фирма фаолият юритаётган бозорларда худди шундай маҳсулотни сотишда иштирок этаётган корхоналар тушунилади. Бундай корхоналар орасидаги кураш ҳаққоний рақобатга, баъзан эса ғирром рақобатга ҳам асосланган бўлиши мумкин. Ҳаққоний рақобатга асосланган кураш деганда таннархни пасайтириш, маҳсулот сифатини ошириш, қўшимча хизматлар секторини кенгайтириш ва замонавий маркетингнинг бошқа усулларини қўллаш натижасида борадиган курашни тушунамиз. Ғирром рақобатга асосланган кураш деганда эса демпинг, коррупция, шантаж, шунингдек, иккинчи томонни хом ашё, иш кучи ва таъминотчилардан маҳрум этиш йўллари билан олиб бориладиган курашлар тушунилади. Ривожланган мамлакатларнинг кўпчилигида рақобатчилар орасидаги кураш ҳаққоний рақобатларга асосланганлиги билан алоҳида диққатга сазовордир.
Истеъмолчилар - булар мазкур фирма маҳсулотининг харидорлари ҳисобланадиган жисмоний ва ҳуқуқий шахслардир. Истеъмолчилар жинси, ёши, малакаси, эҳтиёжлари таркиби, даромадлари бўйича маълум гуруҳларга бирлаштирилади. Бозордаги ҳатти-ҳаракатларнинг стратегияси жиҳатидан истеъмолчилар бир-биридан фарқ қиладиган беш турга бўлинади. Булар якка истеъмолчилар, оилалар ёки уй хўжаликлари, воситачилар, таъминотчилар, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул шахслари ёки ходимларидир.
Аҳолининг товар хизматларини фақат ўзининг шахсий эҳтиёжи учун сотиб оладиган қисми якка истеъмолчилар деб юритилади. Оилалар ёки уй хўжаликлари, асосан озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларини ўз рўзғори эҳтиёжи учун харид қиладилар. Воситачилар эса анча профессионал харидорлардир, асосан улар товарларни қайта сотиб фойда олиш мақсадида сотиб оладилар. Шу сабабли улар товар нархига, унинг ўраб жойланганлигига, безагига, сақланиш муддатлари каби омилларга катта эътибор берадилар. Таъминотчилар фирманинг ходимлари ҳисобланиб, улар товарларни моддий-техника таъминоти учун сотиб оладилар. Давлат ва жамоат муассасаларининг мансабдор ёки жавобгар шахслари эса ўзларининг маблағларини эмас, балки жамоа маблағларини товар сотиб олишга сарфлайдилар.
Корхона макромуҳити. Корхона, унинг таъминотчилари, маркетинг воситачилари, мижозлари (истеъмолчилар) асосан катта макромуҳит кучлари доирасида фаолият кўрсатади. Бу кучлар “назоратга бўйсунмайдиган” омиллар ҳисобланиб, корхона бу омилларни диққат билан кузатиб бориши ва унга ўз муносабатини билдириши мақсадга мувофиқдир. Макромуҳит асосан олтита асосий кучлардан ташкил топади. Қуйидаги 6-чизмада корхонанинг макромуҳити келтирилган.
Демографик муҳит. Аҳолининг унинг сони, зичлиги ва ҳоказолар нуқтаи назаридан ўрганадиган фан Демография деб юритилади. Маркетинг билан шуғулланувчилар учун демографик муҳит катта қизиқиш уйғотади, зеро бозор одамлардан ташкил топгандир. Ҳозирги кунда аҳоли сони тез суръатлар билан ўсиб бормоқда ва дунё аҳолиси 6 млрд кишини ташкил этади.


Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling