Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/85
Sana20.09.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1682729
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   85
Bog'liq
tizimli menezhment nazariyasi

5.7. Раҳбар - етакчи 
Инсонлар ижтимоий ва шахсий муаммоларни ҳал этиш учун шахсий ва 
жамоавий мақсадларга эришишга кўмаклашувчи гуруҳлар тузиб, ташкилотга 
бирлашади. Шунинг учун бошқарувнинг асосий вазифаси аъзолари шахсий 
мақсадларни 
жамоавий 
мақсадлар 
билан 
уйғунлаштирувчи 
жамоани 
шакллантиришдан иборат. Шу тариқа, жамоани шакллантиришдан мақсад 
биргаликдаги ҳаракатларни умумий мақсадларга эришишга йўналтиришдан 
иборат. Бунда умумий мақсадларга ҳар бир шахснинг имкониятлари ва 
эҳтиёжларини уйғунлаштириш йўлида доимий равишда тузатишлар киритиб 
турилади. Шу нуқтаи назардан ходимларнинг ўзаро ҳамкорлигини фақат ўз 
ваколатларидан фойдаланган ҳолда ташкил этувчи инсон (масалан, менежер) 
эмас, балки ўз қарашларига мос келадиган ходимларни танлаб олувчи инсон 
жамоа етакчиси ҳисобланади. Етакчининг ўз сафдошларига таъсири норасмий йўл 
билан амалга оширилади. 
Шундай қилиб, етакчилик – етакчи билан гуруҳ ўртасидаги ўзаро 
ҳамкорликнинг ўзига хос тури бўлиб, у умумий мақсадларга эришиш учун 
инсонларнинг ижодий имкониятларини фаоллаштириш ва жамлаш йўли билан 
уларга таъсир этишнинг турли шаклларини уйғунлаштиришга асосланган. 
Тарихда “етакчи - сафдошлар” муносабатлари “бошлиқ - бўйсунувчи” 
муносабатларига қараганда илгарироқ пайдо бўлган. Болаликдан катталар қилган 
нарсаларни қилиш, ўсмирликда ўз дилидаги идеал инсонга тақлид қилиш, катта 
бўлганида кимнингдир ёки ниманингдир нуфуз қудратини ихтиёрий равишда 
қабул қилиш – инсонларга хос хислат. 
 
6-мавзу. 6-Мавзу. Тадбиркорлик менежменти 
6.1. Тадбиркорлик компонентаси персонал менежментининг асоси сифатида 
 «Менежмент» – бу режалаштириш, режаларни асосли тарзда амалга ошириш 


78 
ва уларнинг бажарилиши даражасини қандайдир умумий мақсад билан бирлашган 
инсонларнинг муайян гуруҳи томонидан амалга ошириладиган баҳолаш жараёни. 
Персонал – ташкилотнинг ёлланиш асосида ишловчи ходимлари бўлиб, улар 
мазкур ташкилот доирасида ёлланма ходим бўлиши давридан қатъи назар иш 
берувчи билан меҳнатга доир ўзаро муносабатларга эга. Бунда персонал қуйидаги 
сифатий жиҳатдан муҳим хусусиятларга эга бўлиши керак: 
 қобилиятлар (муайян билимлар ва касбий кўникмаларнинг мавжудлиги
фаолиятнинг муайян соҳасида ишлаш тажрибаси); 
 мотивациялар (касбий ва шахсий манфаатлар доираси, мартабага эришишга 
интилиш, ўзини касбий ва шахсий намоён этишга бўлган эҳтиёж); 
 хусусиятлар (муайян касбий фаолият учун зарур бўлган руҳий, 
интеллектуал, жисмоний хусусиятларнинг мавжудлиги). 
Персонални бошқариш – корхонада бажариладиган фаолият бўлиб, у 
ташкилот мақсадлари ва шахсий мақсадларга эришиш учун инсонлардан 
(ходимлардан) энг самарали тарзда фойдаланишга кўмаклашувчи фаолият. 
Бошқарув объекти – бу ташкилот таркибидаги меҳнат жараёнида шахсий 
мотивация асосида ҳаракат қилувчи ходимлар йиғиндиси. 
Бошқарув субъекти – ташкилот иерархиясида бошқарув объектига нисбатан 
юқори мавқени эгаллаб турган ва ўзининг ташкилотдаги ролини самарали 
меҳнатни ташкил этиш орқали намоён этувчи шахс (менежер) ва ташкилий 
тузилма. 
«Тадбиркорлик ташкилоти» тушунчасига таъриф бериш учун адабиётлардаги 
мавжуд “ташкилот” ва “тадбиркорлик” тушунчаларини кўриб чиқиш зарур. 
“Ташкилот” деганда қуйидагилар тушунилади: а) ташкилот бошқарув 
функцияси сифатида; б) ташкилот ижтимоий тизим сифатида. 
Ташкилот ёки ижтимоий ташкилот деганда кўпинча ички имкониятлар ва 
ресурслар ҳамда ташқи шароитлар билан мувофиқлаштириладиган умумий 
мақсадга эга бўлган инсонлар гуруҳи тушунилади. Гуруҳ даражалар, лавозимлар 
иерархиясининг барқарор ва аниқ таркибланган тизими, меҳнатни касбий-
малакавий таркиблаш орқали тақсимлаш ва кооперациялаш асосида белгиланган 
мақсадларга эришиш учун ўз ҳаракатларини мувофиқлаштиради. 
Ташкилот фаолият кўрсатишининг асосий мувофиқлаштирувчиси – бу унда 
қабул қилинган хатти-ҳаракат нормаларидир. Кўриб турганимиздек, бу барча 
бундан олдинги концепцияларга мутлақо зид. Ушбу нуқтаи назарлардан ташқари 
қатъий ва бесўнақай кўп даражали маъмурий иерархия кўринишидаги 
формалаштирилган боғлиқликлар, мақсадлар, лавозимлар ва касблардан тузилган 
шахссиз механизм сифатида «ташкилот – машина» модели (А.Файоль), 
«бюрократик» модель (М.Вебер) мавжуд. 
 Интеракционистик моделда (Ч.Барнард, Г.Саймен, Ж.Марч), ташкилотга 
ходимлар ўртасидаги узоқ муддатли ўзаро боғлиқликлар тизими сифатида 
қаралади. Бунда ҳар бир ходим шахсий эҳтиёжлар, қадриятлар, кутишлар ва 
тасаввурларга асосланган ўз ҳаракатларини бошқариш усулига ва мақсадларга 
таъсир кўрсатади.
Тадбиркорлик компонентаси (ТК) барча ташкилотларни барпо этиш ва 
ривожлантиришнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади. Қуйида 


79 
ТКнинг вужудга келиши ва ривожланиши жараёнини, шунингдек, унинг ижтимоий 
ташкилотларга кўрсатадиган таъсирини кўриб чиқамиз. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling