Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис


Download 281.5 Kb.
bet4/10
Sana18.01.2023
Hajmi281.5 Kb.
#1098455
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Najimova N

Меҳнатга ишбай ҳақ тўлашда вақт бирлиги учун амалдаги баҳолар асосида ҳақиқатда бажарилган иш учун иш ҳақи тўланади.
Меҳнатни ташкил қилиш усулига кўра меҳнатга ишбай ҳақ тўлаш индивидуал ва жамоавий турларга бўлинади.
Меҳнатга индивидуал ишбай ҳақ тўлашда ходим меҳнатини рағбатлантириш индивидуал тартибда ишлаб чиқилган махсулот сони,унинг сифати ва ишбай нархига тўлиқ боғлиқ.
Аккорд тизими
Меҳнатга жамоавий ҳақ тўлашда бутун бригаданинг иш ҳақи ҳақиқатда бажарилган иш ва унинг нархини ҳисобга олган ҳолда белгиланади,бригада ҳар бир ходимнинг иш ҳақи бутун бригада ишлаб чиқарган махсулот ҳажми ва умумий иш ҳажмидаги унинг меҳнати миқдори ҳамда сифатига боғлиқ.
мутахассисликдаги(чикангар,токар,созловчи ва ҳ.к)ишчилардан таркиб топган,яъни комплексли жамоа бўлганда таъмирлаш ёки бошқа ишларни бажарганда қўлланилади.Тўлов ишнинг бутун ҳажми учун қўйилган қийматлар бўйича махсулотнинг ўлчов бирлигида ишларни бажариш учун максимал вақтни кўрсатиш билан амалга оширилади.Бухгалтерия бригада аъзолари орасида ҳақиқий меҳнат ҳақини ҳар бир ишчининг ишлаган вақти ва уларнинг разрядининг даражасига мувофиқ тақсимлайди.3
Иш ҳақининг 2 хил тури мавжуд: Асосий иш ҳақи ва қўшимча иш ҳақи.
Асосий иш ҳақи деганда ходимнинг ҳақиқатда бажарган ёки ишлаган вақти учун ҳисобланган иш ҳақи тушунилади.
Қўшимча иш ҳақи деганда ходимга уни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида, шунингдек унга корхона фаолиятида эришилган ютуқлар, атоқли саналар, турли шарт –шароитлар учун асосий иш ҳақига қўшимча тарзда ҳисобланган тўловлар тушунилади. қўшимча иш ҳақига вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотганлик учун ҳисобланган нафақалар, меҳнат таътили ҳақи, унвон, категория ва бошқа ажралиб турадиган тавсифлари учун бериладиган қўшимчалар, мукофатлар, моддий ёрдамлар ва компенсасиялар киради.
Асосий ва қўшимча иш ҳақларини ҳисоблашга қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади:

  • Ишбай ишловчилар учун – бажарилган ишларнинг ҳажмини тасдиқловчи ҳужжатлар ( нарядлар, маълумотномалар, ҳисоботлар, далолатномалар ва бошқалар), бир бирлик иш учун белгиланган иш ҳақи меъёри, ишга чиқиш ҳисоби табели ( ишни коллектив тарзда бажарувчилар учун).


  • Download 281.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling