Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис
Download 281.5 Kb.
|
Najimova N
Хулоса ва таклифлар
Хулоса қилиб айганда иш ҳақи- ишчи кучи эгасининг ўз меҳнат натижаси учун оладиган ҳақи бўлиб, унинг ялпи даромадининг асосий кисмини ташкил қилади. Ходимнинг меҳнат ҳақи бажарган ишининг мукофотидир. Иш ҳақининг 2 шакли мавжуд: ишбай ва вақтбай, шунингдек 2та тури асосий ва қўшимча иш ҳақи турлари бор. Республикамиз корхоналарида иш ҳақи тизими иш ҳақининг тарифли ва тарифсиз тизимлари асосида шаклланади. Бугунги бозор иқтисодиётига утиш шароитида хужалик юритувчи субъектларнинг мехнат ресурслари билан таъминланганлигини урганишда бошқарув тахлилининг асосий вазифалари булиб қуйидагилар хисобланади: 1. Хужалик юритувчи субъектларнинг мехнат ресурслари билан таъминланиши, уларнинг таркиби, структураси узгаришини мехнат унумдорлигига булган таъсирини хисоблаш ва бахо бериш; 2. Иш вактини йукотиш сабабларини аниклаш ва унга бахо бериш; 3. Мехнат унумдорлиги режасининг бажарилиши ва динамикасига объектив бахо бериш; 4. Мехнат ресурсларидан самарали фойдаланиш буйича мавжуд имкониятларни аниклаш; 5. Ходимлар қунимсизлигига бахо бериш; 6. Махсулот ишлаб чиқариш хажмига таъсир этувчи мехнат омилларини аниқлаш ва уларга бахо бериш Биз таҳлил қилган корхонада, яъни ««Боғизоғон вино комбинати» МЧЖ да иш ҳақи соҳасидаги ҳисоб китоблар анча яхши йўлга қўйилган. Лекин шу билан бирга бир қатор камчиликлар ҳам мавжуд: Корхонада ҳисоб сиёсати ишлаб чиқилмаган. Агар корхона ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиб унга 1-сон БҲМС «Хисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот» га асосан қуйидагиларни инобатга олиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади: *Стандартда кўрсатилган тамойилларга асосан корхона фаолятидан келиб чиқиб меҳнат ҳақи бўйича тамойилларни ишлаб чиқиш. Қуйидаги тамойилларни келтириш мумкин: *меҳнатга ҳақ тўлашнинг корхона эҳтиёжларига тўлиқ жавоб берувчи илғор шакил ва тизимларини қўллаш; *иш ҳақи миқдорини инфляция суратларига мос равишда мувофиқлаштириш; *сифатли, ситқи дилдан меҳнат қилишни рағбатлантириш. Корхонада меҳнат ҳақи бўйича бошланғич ҳужжатлар етарли даражада тузилмаган ёки тузилганларида ҳам камчиликлар бор. Бундан ташқари ҳисобланган меҳнат ҳақи бўйича тузилган бошланғич ҳужжатлар маълум кетма-кетликда тартибга солинмаган, уларнинг базилари йўқолиб кетган. Жорий ҳисоб малумотлари билан молиявий ҳисобот маълумотлари мос келмаслик ҳолатлари мавжуд Ходимларни ишга келиш устидан назорат яхши йўлга қўйилмаган Агарда ушбу ҳолатлар тузатилиб, корхона раҳбари ва бухгалтерлари ушбу масалаларга жиддий эътибор берсалар корхона фаолияти янада яхшиланади. Download 281.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling