Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис
"Боғизағон" МЧЖда мехнатга хак тулаш билан боглик харажатлар тахлили
Download 281.5 Kb.
|
Najimova N
2.2."Боғизағон" МЧЖда мехнатга хак тулаш билан боглик харажатлар тахлили
Кўп мулкчилик тизимига ўтилиши иктисодий полиформизм юзага чикариб, хилма – хил даромадларни шакллантиради. Уларни шартли равишда икки бўгинга ажратиш мумкин: бу – бозор ва нобозор. Нобозор муносабатларнинг ўзида хам икки жихат бор. Бири – маъмурий тизим белгилари бўлса, иккинчиси умумиктисодий, инсонпарварлик муносабатларидир. Даромад бозор конунларига биноан ишлаб топилган даромад бўлиб, унинг микдори иктисодий ресурсларнинг накадар самарали ишлатилишига, аникроги яхши иктисодий натижага эришишга боглик бўлади. Даромад микдорлари чекланган эмас, чунки уни ишлаб топиш учун етарли шарт – шароит мавжуд. Даромад таркибан тадбиркорлик даромади, мулкдан келган даромади ва бозор талабига караб ишловчи корхона ва ташкилотлардан тегадиган иш хакидан иборат. Фаолият юргизиш оркали даромадлар асосий олинган бўлса нотижорат даромади уларнинг хосиласи иккиламчи даромаддир. Шу сабабли бозор даромади канчалик кўп бўлса, ўз хисобидан шаклланган, нотижорат даромадлар хам ортиб боради. Иктисодда ресурсларининг иштирокига кўра, нотижорат даромадлари мазмунан турлича бўлсада, унинг асосий тури тадбиркорлик даромадлари бўлади. Уни тадбиркорлар синфи ўзлаштиради. Иктисодий ислохотлар жараёнида ишчи, дехкон ва хизматчилар орасидан тадбиркорлар бу турли катта кичик фирма сохиблари ва уларнинг шерикларидан иборат бўлса, кенг маънода фермер ва якка тартибда ишловчилардан ташкил топади. Тадбиркорларнинг ўз кобилятларини ишга солиб, капитал сарфлаб, риска боргани учун топадиган пул ва даромадлар улар бойлигининг манбаи бўлиб хизмат килади. Тадбиркорликдан бозор даромади келса, ёлланиб ишлаш мехнат даромадини беради, у хам бўлса иш хакидир. Унинг микдори мехнат самарадорлигига боглик, чунки бозор иктисодиётида хар кандай даромад ресурсларини накадар унумли ишлатишнинг натижаси бўлади. Улар унумли ишлатилса, даромад ортади ва аксинча. Шу сабабли иш хаки микдори мехнат унумдорлик даражасидан келиб чикади. Бу коида моддий ишлаб чикариш сохалари (саноат, кишлок хўжалиги, транспорт, курилиш ва хоказо)даги иш хаки ишлаб чикаришда яратилган даромадларнинг бюджет оркали таксимланишига боглик бўлади. Шу сабабли бюджетдан молиялаштирилувчи ташкилот ва муассасалардаги иш хаки бюджетдан имкониятларидан келиб чикади ва давлат томонидан кайта кўриб турилади. 5 Download 281.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling