1.2 Меҳнат ҳақи ташкил қилиш, унинг тахлилиниг вазифалари ва ахборот манбалари
Эркин иқтисодий муносабатлар шароитида корхоналарда махсулот (иш, хизмат)лар ишлаб чиқаришда асосий уринни жонли мехнат омили, яъни инсон омили мухим ахамият касб этади. Чунки хар қандай фан-техника тараққиётининг ривожланган босқичида хам инсон омилининг булиши талаб этилади. Яъни, юқори технологияга асосланган ишлаб чиқариш ускуналарини хам инсон бошқариши лозим булади. Бундай шароитда корхоналарнинг мехнат ресурслари билан таъминланганлик даражасини урганиб бориш мухим ахамият касб этади.
Махсулот ишлаб чиқариш хажмининг ошишига, махсулот таннархининг пасайишига, фойда миқдорининг ошишига хамда бошқа бир қатор техник-иқтисодий курсаткичларининг яхшиланиши корхонанинг мехнат ресурлари билан таминланганлиги хамда мехнат хакини тугри йулга куйилганлигига боглик. Хар бир корхона турига кура иш хакининг шакилларидан фойдаланиши мумкин
Корхоналар турига кура ходимлар мехнатига ҳақ тўлашнинг
3 хил тизими мавжуд яъни:
- Вақтбай
- Ишбай
- Аккорд
Вақтбай иш ҳақи одатда,ходим меҳнатини нормага олиб бўлмайдиган ёки бажарилаётган ишларни олиб бўлмаган ҳолларда қўлланади.Меҳнатга вақтбай ҳақ тўлашда ишчи ёки хизматчининг иш ҳақи унинг малакаси ва ишлаган иш вақтига қараб белгиланади.Рахбар ва маъмурий хўжалик ходимлари навбатчи ходимлар,таъмирловчи ва машиналарга хизмат кўрсатувчи ишчилар ва бошқаларнинг меҳнатига вақтбай ҳақ тўланади.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай шакли
-оддий вақтбай
-вақтбай-мукофатлаш турларга бўлинади.
Оддий вақтбай ҳақ тўлашда иш ҳақи миқдорини ҳисоблашда штат жадвалига биноан тариф ставкаси ёки лавозимий маош асос қилиб олинади.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай мукофатлаш шаклида тариф ставкалари бўйича иш ҳақидан ташқари қўшимча равишда корхонада ишлаб чиқилган ходимларни мукофатлаш тўғрисидаги низом жамоа шартномаси ёки корхона рахбарларининг буйруғи асосида айрим миқдор ва сифат кўрсаткичларига эришилганлиги учун мукофот берилади.Вақтбай иш ҳақини ҳисоблашда табел асос қилиб олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |