Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис


Download 281.5 Kb.
bet2/10
Sana18.01.2023
Hajmi281.5 Kb.
#1098455
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Najimova N

Тариф тизими-нормативлар йиғиндиси,улар ёрдамида меҳнат шароитлари ва қийинчиликларига,табиий иқлим шароитларида ишлашга,меҳнат мароми ва характерига қараб иш ҳақини табақалаштиришни таъминланади.
Таъриф ставкаси- иш вақти бирлиги учун иш ҳақининг пул шаклида ифодаланган ҳажми
Ишчиларга меҳнати учун (тўланадиган)ҳақ тўлашда қўлланиладиган тариф ставкаси-вақт бирлиги (соат,ой)да бериладиган маълум бир мураккабликдаги меҳнат учун рағбатлантириш ҳажми.
Ҳақ тўлаш учун вақт бирлиги қилиб соат,кун,ой олиниши мумкин.Шунга мувофиқ тариф стаставкаси соатбай,кунлик ёки ойлик бўлиши мумкин.Ишчиларга иш ҳақи тўлаш учун тариф ставкасининг у ёки бу турини танлаш мазкур корхонада қўлланилаётган иш нормалариниг турига боғлиқ.Агар иш нормалари смена вазифалари шаклида бўлса,уларга ҳақ тўлашда кунлик тариф ставкалари қўлланилади.
Давлат ва давлат-акциядорлик корхоналари меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф ставкаси қоидаларига кўра иш юритишга мажбур.
Буджет сохасига таалуқли бўлмаган корхоналар меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари,мукофотлар,қўшимча тўловлар,устамалар,рағбатлантириш тарзидаги тўловларни мустақил равишда белгилашлашлари мумкин.
Мехнат хаки тахлили корхонани мехнат ресурслари билан таъминланишини аниклашдан бошланади. Бунинг учун жами саноат ишлаб чикариш ходимларини сони шу жумладан, айрим категориядаги ходимлари режаси билан таккосланиб ходимларни ортикча, етишмаслиги аникланади. Махсулот ишлаб чикариш хажми нафакат корхонани умумий микдорда мехнат ресурслари билан таъминланишига боглик булмай, балки ходимларни тузилишига боглик. Шу боис ходимларнинг структураси, уларнинг узгариши, узгариш сабаблари ва динамикаси тахлил этилиши лозим.Хужалик юритувчи субъектларнинг мехнат ресурслари билан таъминланганлигига бахо беришда асосий эътибор мехнат ресурсларидан фойдаланишга қаратилиши лозим. Мехнат ресурсларидан фойдаланишни қуйидаги чизма ёрдамида
1- чизма. Мехнат ресурсларидан фойдаланишнинг тахлили

Тахлил этишда саноат ишлаб чикариш ходимларини сони режа ва утган йилдагиси билан солиштирилиб, корхонанинг мехнат ресурслари билан таъминланиши ва динамикаси аникланади. Саноат ишлаб чикариш ходимларининг структураси тармок хусусияти, махсулот номенкулатураси, ихтисослашиш даражасига боглик.



Download 281.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling