Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис


Download 281.5 Kb.
bet5/10
Sana18.01.2023
Hajmi281.5 Kb.
#1098455
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Najimova N

Вақтбай ишловчилар учунштат жадвали, ишга чиқиш ҳисоби табели

  • Меҳнат таътилини ҳисоблаш учун – буйруқ, ходимнинг иш ҳақи бўйича бухгалтерияда юритилган шахсий счёти варағи.

  • Вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотганликда бериладиган нафақани ҳисоблаш учун – касаллик варақаси, касаба уюшма қўмитасининг қарори ва ходимнинг иш ҳақи бўйича бухгалтерияда юритилган шахсий счёти варағи.

    Иш ҳақини бериш тизимлари. Ходимларга иш ҳақини беришнинг иккита тизими мавжуд:

    • Авансли тизим – ушбу тизим асосан вақтбай ишловчи ходимлар учун қўлланилади. Унга мувофиқ тўлиқ ишлаган ходимларга ҳисобот ойнинг биринчи ярими учун белгиланган иш ҳақининг 50 фоизигача аванс берилади. Аванс кассадан тўлов қайдномаларига асосан берилади.

    • Аванссиз тизим –ушбу тизимда иш ҳақи бўйича корхонанинг қарзи фақат ҳисобот ойи тугагандан сўнг тўлов қайдномаларига асосан берилади.

    Бугунги бозор иқтисодиётига утиш шароитида хужалик юритувчи субъектларнинг мехнат ресурслари билан таъминланганлигини урганишда бошқарув тахлилининг асосий вазифалари булиб қуйидагилар хисобланади:
    1. Хужалик юритувчи субъектларнинг мехнат ресурслари билан таъминланиши, уларнинг таркиби, структураси узгаришини мехнат унумдорлигига булган таъсирини хисоблаш ва бахо бериш;
    2. Иш вактини йукотиш сабабларини аниклаш ва унга бахо бериш;
    3. Мехнат унумдорлиги режасининг бажарилиши ва динамикасига объектив бахо бериш;
    4. Мехнат ресурсларидан самарали фойдаланиш буйича мавжуд имкониятларни аниклаш;
    5. Ходимлар қунимсизлигига бахо бериш;
    6. Махсулот ишлаб чиқариш хажмига таъсир этувчи мехнат омилларини аниқлаш ва уларга бахо бериш;
    7. Бир ходимнинг мехнат унумдорлигини аниқлаш ва унинг узгаришига таъсир этувчи омилларга бахо бериш;
    8. Иш вақтидан фойдаланиш ва бир соатлик иш унумдорлигини узгаришини махсулот ишлаб чиқариш хажмига таъсирини урганиш ва хакозолар.
    Хужалик юритувчи субъектларнинг мехнат ресурслари билан таъминланганлик ва улардан самарали фойдаланганлик холатларига бахо беришда бошқарув тахлилининг асосий ахборот манбалари булиб қуйидагилар хисобланади:

    • бизнес режа маълумотлари;

    • мехнат ресурсларидан фойдаланиш курсаткичларини акс эттирган 1-Т шаклидаги “Мехнат хисоботи” статистик хисобот шакли маълумотлари;

    • иш вактидан фойдаланиш, иш вакти баланси тугрисидаги хисобот, ишга келиш, кетиш тугрисидаги табел, иш кунини фотографияси, ишлаб чикариш нормасини бажарилиши тугрисидаги маълумотнома ва бошка маълумотлар.4

    II -боб. «БОҒИЗАГОН « МЧЖДА МЕҲНАТ ҲАҚИ ТАХЛИЛИ


    2.1. "Боғизагон " МЧЖ да ходимлар билан хисоб китоблар тахлили
    "Боғизоғон" МЧЖ нинг асосий фаолияти ва мақсади алкогол маҳсулотлар, шарбатлар, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, савдо-сотиқни ташкил қилиш, Узбекистон Республикаси товар бозорини шакллантириш ва бойитишда фаол қатнашиш, фойда олиш ва олинган фойдани МЧЖ нинг ишлаб чиқаришини ривожлантиришга, таъсисчилар ва МЧЖ ходимларини моддий аҳволини яхшилашга сарфланади.
    "Боғизоғон" МЧЖ Узбекистон Республикаси Давлат Мулк Қомитаси Самарқанд вилоят бошқармасининг 2003 йил 27 декабрдаги №99-П буйругига асосан "Боғизоғон" МЧЖ туғрисидаги 2003 йил 29 декабрдаги таъсисчилар шартномасига асосан ташкил этилган.
    Ушбу жамият устави янги таҳрирда 2011 йил 8 ноябрдаги жамият иштирокчиларнинг умумий йигилиши билан тасдиқланган. Жамият Узбекистон Республикаси Самарқанд вилояти Тайлоқ туман Боғизоғон қишлоғида жойлашган. Жамиятнинг устав фонди 656925000 сумни ташкил этилган. Захира фонди эса Устав фондининг 15% га тенг булиб ҳар йилги соф фойданинг 5% миқдоридаги маблағ ажратиб борилади.
    Жамиятнинг ташкилий ҳуқуқий шакли (ТҲШ) -----------------1150
    Мулкчилик шакли:(МШТ) -------------------------142
    Почта манзили: (МХОБТ)-------------------------1718238815
    Юридик Шахс коди: (КТУТ)---------------------- 15478823
    Тармоқ коди: (ХХТУТ) -------------------------- 21140
    Солиқ туловчининг индинтификация рақами:(СТИР)--------------200961517 (1-илова)
    «Боғизоғон» МЧЖнинг 2010-2011 йилларида жорий мажбуриятларнинг таркиби

    (2-илова)Жадвал 1





    Кўрсаткичлар

    2010 йил

    2011 йил

    Фарқи (+;-)

    Сумма минг сум

    Улуши %

    Сумма минг сум

    Улуши %

    Сумма минг сум

    Улуши %




    Жорий мажбуриятларнинг жами:

    571741

    100,0

    671559

    100,0

    99818

    -

    1

    Шу жумладан: Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга қарз

    316509

    55,4

    397664

    59,2

    + 81155

    +3,8

    2

    Олинган бўнаклар

    153136

    26,8

    206989

    30,8

    + 53853

    +4,0

    3

    Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарз

    16040

    2,8

    14973

    2,2

    -1067

    -0,6

    4

    Таъсисчиларга бўлган қарзлар

    31797

    5,5

    31797

    4,8

    -

    -0,7

    5

    Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қарз

    10330

    1,8

    14990

    2,2

    +4660

    +0,4

    6

    Қисқа муддатли банк кредитлари

    40000

    7,0

    -

    -

    -40000

    -7,0

    7

    Бошқа кредиторлик қарзлар

    3929

    0,7

    5146

    0,8

    +1217

    +0,1

    Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики корхонанинг жорий мажбуриятлари таркибида энг кўп улушни мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга қарздорлик 59,2 фоиз, олинган бўнаклар эса 30,8 фоиз, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қарз 2,2 фоизни ташкил қилиб, у 2010 йилга нисбатан 0,4 фоизга кўпайган
    Жамиятнинг меҳнат жамоаси иштирокчилар ва ишга қабул қилингалар ҳисобланади.Жамиятда ишчиларнинг ойлиги томонидан белгиланган энг кам маошнинг миқдоридан кам булмаслиги керак. Шунингдек жамиятда ишчиларнинг меҳнат куни, ҳафтаси ва меҳнат таътилининг давомийлигига амал қилинади
    Жамиятда иш вақти меҳнат стажига киради. Бунда Пенсия фондига жамият томонидан утказиладиган маблағ нафақа олиш ҳуқуқини беради.
    Ҳар қандай корхона ва ташкилотларда меҳнат ҳақи ҳисобини тўғри ташкил қилиш учун энг аввало шахсий таркиб ҳисобини тўғри юритиш лозим. Ходимларни ишга қабул қилиш, бўшатиш, бошқа ишга ўтказиш, уларга таътил берилгани тунда иш вақтидан ташқари вақтда,байрам кунларида ишлаганлиги тўғрисида ишончли маълумот бўлгандагина корхона ходимлар билан ўз вақтида ҳисоб китоб қилиши мумкин.Анашу мақсадда корхона кадрлар бўлими шахсий таркиб ҳисобини ҳамда бошқа хизматлар билан биргаликда иш вақтидан фойдаланиш ҳисобини олиб боради.Шахсий таркибни ҳисобга олиш учун қуйидаги ҳужжатлардан фойдаланилади:
    Т-1 шакл. Ишга қабул қилиш тўғрсида буйруқ.
    Т-2 шакл.Шаҳсий варақа.
    Т-5 шакл. Бошқа ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ.
    Т-6 шакл.Таътил бериш ҳақида қайт.
    Т-8 шакл. Меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида буйруқ.
    Иш ҳақини ҳисобга олиш учун Т-12 шаклдаги маҳсус табелдан фойдаланилади.
    Табел бўлим, бригада, сех ходимларининг номма ном рўйхати бўлиб, ундан иш вақтини ҳисобга олиш учун фойдаланилади. Ҳар бир ходимга табел рақами бириктирилади ва у меҳнат, иш ҳақи бўйич расмийлаштираладиган барча хужжатларда кўрсатилиб борилади.Ҳисобот даври бошланишидан аввал ўтган ойдаги табелдан ходимнинг исм шарифи кўчириб ёзиладива ишга чиқиш, иш вақтининг сарфланиши шартли белгилар ёрдамида ҳисобга олиб борилади. Исга чиқиш ва иш вақтидан фойдаланиш ҳисоби табелда 2хил усулда амалга оширилади. 1-усулда барча ишга чиқган, кечиккан ва ишга чиқмаган ходимлартўлиқ рўйхат қилиб борилади. 2-усулда эса табелда фақат кечикканлар ишга чиқмаганлар яни маълум меъёрдан четга чиқган ходимкар рўйхат қилиб борилади.
    Ҳар бир ишлаган ходимнинг ислаган вақти табелда ҳисобот ойининг биринчи ярмига ва ой охирига яни 2марта ҳисоблаб чиқилади. Табел сех бошлиғи томонидан имзоланади ва бухгалтерга иш ҳақи ҳисоблаш учун топширилади.
    Корхонада ишловчи ходимлар иккита гуруҳга бўлинади: Асосий ходимлар ва асосий бўлмаган ходимлар
    Асосий ходимлар- корхонанинг штат жадвалида белгиланган лавозимларни эгаллаб турган ходимлар тушинилади
    Асосий бўлмаган ходимлар деганда индивидуал меҳнат шартномага кўра алоҳида ишларни бажариш учун вақтинчалик ишга олинган ходимлар тушинилади.
    «Боғизағон» МЧЖда ишловчи ходимларнинг умумий сони 50 нафарни ташкил этган.(2012-йил маълумотларига кўра) Улар муҳандислар,бухгалтерлар, юристлар, бўлим бошлиқлари, аграномлар, теҳнологлар, меҳаниклар,иқтисодчилар, кассирлар ва бошқа ходимлардир. Ушбу корхонада ходимларни ишга олиш ва ишдан бўшатиш, улар билан меҳнат шартномаларини тузиш ҳамда уни бекор қилиш республикамиз қонун ҳужжатлари асосида «Боғизағон» МЧЖ раҳбари буйруғига асосан амалга оширилиб келинган.
    “Боғизоғон” МЧЖнинг 2011 йилда ишчи-хизматчилар сони жами 48та бўлиб, шундан 8 таси бошқарув аппарати ходимлари
    «Боғизоғон» МЧЖнинг йилда ишчи-хизматчиларнинг сони ҳақида
    М А Ъ Л У М О Т
    Жадвал 2



    Ф.И.Ш.

    2011 йил

    2012 йил

    1

    Бошқарув ходимлари

    3

    3

    2

    Инженер – техник ходимлари

    8

    8,5

    3

    Хизматчилар

    5

    4,5

    4

    Ишлаб чиқариш ишчилари

    32

    34




    Жами

    48

    50

    Учинчи жадвалдан кўриниб турибдики корхонада ишчилар сони 2011 йилга қараганда 2012 йилда 2га кишига ошган. Асосан ишлаб чиқариш ишчилари ҳисобидан.


    МЧЖнинг ходимлар бўлими ишга қабул қилинган ходимлар ҳисобини белгиланган тартибда юрутилади. МЧЖнинг ҳар бир бўлимида ходимларнинг ишга келиши, улар томонидан бажарилаётган ишларнинг дастлабки ҳисоб регистрларида, яъни ишга чиқиш ҳисоб табели, нарядлар, ҳисоботлар, маълумотлар, далолатномаларни тузиш ҳамда юритиш табелчилар ва участка бошлиқларига юклатилган. «Боғизоғон» МЧЖда меҳнатга ҳақ тўлаш фақат вақтбай шаклларида амалга оширилади. Ушбу шаклларнинг қўлланиши жамоа ва индувидуал меҳнат шарномалари билан тартибга солинади.
    Иш ҳақи ҳисоблашнинг вақтбай шакли асосан маъмурий бошқарув ҳамда инженер теҳник ходимларга берилади. Хисобот ойида тўлиқ ишлаган ходимларга асосий иш ҳақи белгиланган миқдорда ҳисобланади. Меҳнат ва жамоа шартномаларида маъмурий бошқарув ҳамда инженер теҳник ходимларга эришилган ютуқлари учун мукофотлар бериш ҳам кўзда тутилган.Ходимларга бериладиган мукофотнинг миқдори корхона раҳбари буйруғи билан белгиланади.



    Download 281.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling