Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети
Тадқиқотнинг республика фан ва технология ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги
Download 300.38 Kb.
|
РАШИДОВА УМИДА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Тадқиқотнинг республика фан ва технология ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Диссертация республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. «Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни шакллантириш» устувор йўналиши доирасида амалга оширилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Соматик фразеологизмларни ўрганиш, уларнинг лингвистик табиатини тадқиқ этиш XX асрнинг иккинчи ярмидан бошланган. Жаҳон тилшунослигидаги тадқиқотларнинг бир қисмида соматик фразеологизмлар бир тил доирасида (Вакк Ф., Багаутдинова Г.А., Дыбо А.В., Алексеева С.Г., Вайнтрауб Р.М., Егорова Т.И., Седова Н.А.), баъзиларида икки тил (Чэтэ Т., Харченкого Л.И. ва Шашков Ю.А., Мугу Р.Ю., Николина Е.В., Арсентьева Е.Ф., Аркадьев П.М., Кононова О.А., Гумерова Н.Ж., Чой Юн Хи), уч тил (Гергокова Ж.Х., Долгополов Ю.А.) доирасида қиёсий ўрганилган. Жумладан, Ю.А.Долгополов рус, инглиз ва немис, Е.Ф.Арсентьева инглиз ва рус, О.А.Кононова, Л.И.Харченкова ва Ю.А.Шашковлар испан ва рус, О.Назаров рус ва туркман, М.Н.Азимова тожик ва инглиз тилларидаги соматик лексема ва фразеологизмларни, А.Г.Абрамова рус ва чуваш тилларидаги соматик компонентли ФБларни, Ц.В.Бибилейшвили француз ва грузин тилларидаги, Р.Ю.Мугу рус ва немис тилларидаги, Чой Юн Хи рус ва корейс тилларидаги, Е.В. Николина эса Сибирда истеъмолда бўлган турк тиллари ва қозоқ тилидаги соматизмларни қиёсий тадқиқ этди.2 Ўзбек тилшунослигида соматик фраземаларнинг шаклланиши ва матн таркибида функционал-семантик хусусиятларини ўрганиш соҳасида муайян натижалар қўлга киритилди. Ш.Раҳматуллаев, Я.Пинхасов, А.Ҳожиев, А.Маматов, Б.Йўлдошев, А.Исаев, Ш.Усмонова, Ш.Абдуллаев каби олимларнинг соматик фразеологизмларнинг компонент таҳлили, фразеосемантика соҳасида қатор ишлари эълон қилинган. Аммо кейинги йилларда бу қатор Ш.Усмонова, Ш.Назирова, Х.Алимоваларнинг тадқиқотлари билан тўлдирилди. 3 Айниқса бу ўринда Ш.Раҳматуллаевнинг «Ўзбек тилида феъл фраземаларнинг боғлашуви» (1992), А.Маматовнинг «Фразеологик стилистика масалалари» (1991), Ш.Сафаровнинг «Когнитив тилшунослик” (2006), «Прагмалингвистика» (2008), «Семантика» (2013) номли монографик тадқиқотларини алоҳида таъкидлаш лозим. Аммо шу кунга қадар ўзбек тили материали асосида тилимиздаги кўз, қўл ва юрак компонентли соматик фраземаларнинг семантик-прагматик таҳлили яхлит, монографик йўналишда тадқиқ этилмаган эди. Бу эса мазкур ишнинг мавзуси долзарб эканлигидан далолат беради. Ишда ўзбек тилида кенг тарқалган кўз, қўл ва юрак компонентли соматик фраземаларнинг бадиий ва публицистик матнлардаги функционал-стилистик, семантик-прагматик хусусиятлари илк маротаба тадқиқ этилмоқда. Download 300.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling