Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


Тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим ёки илмий тадқиқот муассасасининг илмий тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги


Download 300.38 Kb.
bet4/44
Sana13.05.2023
Hajmi300.38 Kb.
#1456897
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
РАШИДОВА УМИДА

Тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим ёки илмий тадқиқот муассасасининг илмий тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация СамДУ ўзбек тилшунослиги кафедрасининг «Ўзбек тили бирликларининг функционал прагматик ва семантик-услубий таҳлили (синхрон ва диахрон аспект)» деб номланган тадқиқот режаси асосида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади ҳозирги замон ижтимоий-гуманитар фанларида кўз, қўл ва юрак компонентли соматик фраземаларнинг фалсафий-гносеологик асосларини белгилаш, бундай соматик фраземаларнинг этно-психологик омилларини ёритиш, ўзбек тили материали асосида кўз, қўл ва юрак компонентли соматик фраземаларнинг мазмун-моҳиятини аниқлаш, бундай бирликларнинг матнда қўлланиш хусусиятларини семантик-прагматик нуқтаи назардан таҳлил этишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
компьютер ёрдамида ўзбек тилидаги кўз, қўл ва юрак компонентли соматик фраземаларни турли бадиий ҳамда публицистик матнлардан тўплаш ва тартибга солиш;
ўзбек миллий-маданий анъаналарида кўз, қўл ва юрак компонентли соматик фраземаларнинг ўзига хос белгиларини аниқлаш;
кўз, қўл ва юрак компонентли соматик фраземаларнинг шаклланиши учун асос бўлувчи лингво-когнитив ва этно-психологик омиллар тавсифини бериш;
турли бадиий ва публицистик матнларда кўз, қўл ва юрак компонентли соматик фраземаларнинг эксплицит ва имплицит ифодаланиш усулларини таҳлил этиш;
кўз, қўл ва юрак компонентли соматик фраземаларнинг лексикографик талқинини амалга ошириш, шу асосда уларнинг турли хил концептуал белгиларни ифодалашдаги семантик-прагматик хусусиятларини тадқиқ этиш;
кўз, қўл ва юрак компонентли соматик фраземаларнинг мазмунини турли нутқий мулоқот шаклларида ифодаланишини аниқлаш мақсадида экспериментал-методик кузатишлар олиб бориш, уларнинг натижаларини умумлаштириш;
кўз, қўл ва юрак соматизмларининг фраземаларни шаклланиш жараёнидаги иштироки бир маромда эмаслигини белгилаш, бундай соматик фраземаларнинг семантик-прагматик табиатини очиб бериш, улар орасидаги ўзаро даражаланиш (градуонимик) хусусиятни аниқлаш;
таҳлил натижаларига кўра кўз, қўл ва юрак компонентли соматик фраземаларнинг матндаги функционал-стилистик, коннотатив хусусиятлари ҳақида муайян хулосаларга келиш.

Download 300.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling