28
Маркетингни ўзаро алоқавий концепцияси. Маркетингни ўзаро
алоқавий концепциясининг асосий ғояси ҳаридорлар билан бошқа олди-
сотди
жараёни
қатнашчилари
ўртасидаги
муносабатлар
(коммуникация)дан ташкил топади. Маркетингни ўзаро алоқаси самарали
коммуникация, шахсий мулоқотлар аҳамиятини оширади.
Маркетингни
ўзаро алоқаси коммуникацияни кенгроқ жиҳатда – компания билан унинг
шериклари ўртасидаги даромад олиб келувчи ҳоҳлаган ўзаро алоқаси
сифатида кўради.
Савдо, кейинчалик саноатда маркетингни фаол қўлланиш жараёни
ўтиш даври иқтисодиётининг хусусиятлари бўлиб ҳисобланади. XXI
асрнинг 2008 йилида иқтисодиёти ривожланган давлатларда молиявий
инқирознинг вужудга келиши натижасида молия бозорлари хизматларида
маркетинг тизимини кенг қўллаш аҳамияти янада ортади.
Маркетинг эволюцияси маркетинг концепциясини,
шаклини ва
элементларини ўзгариши билан кўзатилади. Қуйида маркетинг
эволюциясини назарий асослари,
услублари, қўллаш соҳалари билан
танишиб чиқамиз (1.4.-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: